davletovuz
82.7K subscribers
7.3K photos
1.81K videos
140 files
10.4K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
UzAuto 2021 йил январь ойида Асака заводи фаолиятини вақтинча тўхтатиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Компаниянинг билдиришича, бу янги сифат стандартларини жорий қилиш билан боғлиқ.
​​Андижон вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” ИК раҳбарига тааллуқли бўлган компания қарийб 20 млрд сўмлик давлат буюртмаларини олган

Андижонда "Milano Biznes Servis" деган МЧЖ бюджет маблағларидан қурилаётган қарийб 20 млрд сўмлик учта объектни барпо этиш учун пудратчи сифатида танлаб олинган. Жумладан, Жалақудуқ туманида "Ойим" кўп тармоқли поликлиникасини (6 млрд сўм), Избоскан туманидаги 42-мактабни (6,9 млрд сўм), Қурғонтепа туманидаги 5-умумий мактабни (6,7 млрд сўм) реконструкция қилиш мазкур компаниянинг чекига тушган.

Юридик шахслар реестрига кўра, "Milano Biznes Servis" МЧЖнинг барча улуши Кодиров Мухиддин Абдураимовичга тегишли. Қизиқ тарафи — қарийб 20 млрд сўмлик давлат буюртмасини олган компания эгаси айни пайтда худди ушбу қурилишларга буюртма берган давлат ташкилоти — Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясининг ҳам раҳбари ҳисобланади. Модомики очиқ маълумотлар рост бўлса, бу коррупциянинг энг кўп тарқалган турларидан бири — манфаатлар тўқнашувига яққол мисолдир.

"Milano Biznes Servis" МЧЖ ютиб олган ёки тўғридан-тўғри олган давлат буюртмаларининг айримлари манзилли дастурлардан ҳам ўрин олган.
Объектлар бўйича тузилган турли комиссияларда ҳам буюртмачи сифатида “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси раҳбари ҳам ўтирган. “Манфаатлар тўқнашуви” олди олинмаган. Масалан, пудратчи компания улуши Кодиров Мухиддин Абдураимовичга тааллуқли эканлиги бирор-бир танлов ёки тендер ҳужжатларида қайд этилмаган ва “самоотвод” қилмаган.

Яна бир тарафи. 15 апрелдан 1 июлга қадар пандемия сабабали капитал таъмирлашга тақиқ бўлганига қарамасдан — биргина июнь ойининг ўзида икки марта асосий шартномага қўшимча келишувни давлат харидлари порталига юклашга уриниб кўрган. Охир-оқибат 1 июль куни — учинчи уринишда бунинг уддасидан чиқишган.

Умид қиламизки, коррупцияга қарши курашишга масъул бўлган идоралар ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беради.
«COSCOM» (Ucell савдо белгиси) уяли алоқа оператори вакиллари 16 декабрь куни «Илм-фан, таълим ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» ижодий тематик танлови ғолибларини тақдирлади.

Ушбу танловда жорий йилнинг 1 сентябрдан 30 ноябргача ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидаги телевидение, радио, газета, веб-сайтлар ва телеграм каналларида чиққан материаллар қабул қилинди. Мазкур танловда 43 нафар журналист қатнашди.

Танловда биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар учун ноутбуклар, смартфонлар, ташқи қаттиқ дисклар, бошқа иштирокчилар рағбатлантирувчи совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.
Хитойнинг Sinovac Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинанинг синови натижалари унинг самарадорлиги 50%дан юқорилигини кўрсатган. Бундай хулосага ушбу вакцинани кенг миқёсда синовдан ўтказган Бразилия тадқиқотчилари келган. Синов 13 мингдан ортиқ кўнгиллида ўтказилган — Reuters.
Ҳоким бола.

Навоий вилояти ҳокими ёшлар билан учрашибди.
Ёшлар билан ишлаш бўйича Туронбанк тажрибаси

Шу ўтаётган йиллар давомидаги ўзгаришлар орасида бир жиҳат кўпроқ силжигандек назаримизда. Бу мамлакатдаги ёшлар масаласи, уларнинг ҳаёти, муаммолари ва бандлиги. Раҳбар лавозимларига ёш кадрларнинг тайинланиши ҳамда талабаларнинг ўқиш давридаёқ ишлик бўлаётганидир.

Ушбу амалиётнинг нақадар самарали эканлигини Туронбанк тизимидан ҳам кўриш мумкин. Улар 2018 – 2020 йиллар давомида Республика миқёсида иқтисодий йўналишлардаги олийгоҳларда таҳсил олаётган 2-3 ва 4 - босқич талабаларининг 171 нафарини махсус тест синовлари ҳамда суҳбат асосида ишга жалб қилди. Бу хақда “Туронбанк” АТБ Бошқарув Раиси Чори Мирзаев банк ёшлари билан ўтган навбатдаги очиқ мулоқотда маълум қилди.

Қолаверса, банк ёшлари учун рус ва инглиз тилларида бепул тўгараклар ҳам ташкил этилган бўлиб, аниқ фанлар бўйича доимий тарзда интеллектуал беллашув ва олимпиадалар ўтказиб келинади. Аҳамиятлиси, бугун ёш банкирлар орасида Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Молия институти, Халқаро Вестминстер, ИНҲА, Сингапур менежментни ривожлантириш институти каби нуфузли таълим муассасаларидан келган ўғил – қизларни ҳам учратиш мумкин.

Онлайн тарзда ўтказилган учрашувда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг иштирок этгани ҳам ходимларга ўзгача мотивация бўлди. Турли хилдаги саволлар ва тавсиялар тинимсиз янгради, суҳбат очиқ ва қизғин ўтди. Кўпгина таклифлар шахсан банк раҳбари томонидан маъқулланди. Хуллас, тадбир сўнггида замонавий анъаналарга содиқ қолган ҳолда махсус селфи қилинди.

Қисқа рақам - 1220
Сайт|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
реклама
"Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати"ни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Uzbekistan Airways маҳаллий рейслар учун Янги йил чегирмасини эълон қилди

Uzbekistan Airways Матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 1-3 январь кунлари Ўзбекистон аҳолиси учун Янги йил байрамини нишонлаш даврида авиакомпаниянинг барча маҳаллий қатновларига чегирмалар жорий этилди.

Чегирма қуйидаги тоифадаги фуқароларга амал қилади:

• индивидуал йўловчилар учун - 30%;

• туристик гуруҳлар (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж ўқувчилари, лицейлар, олий ўқув юртлари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ЎзР ДБҚ ва бошқа идораларнинг махсус ўқув юртлари талабалари ва тингловчилари учун - 40%;

• оила (2 ва ундан ортиқ киши, яъни: эр ва хотин, эр ва хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган болалари, 18 ёшгача боласи бўлган ота ёки 18 ёшгача боласи бўлган оналар) учун - 50%;
Жорий йилнинг бошидан буён Ўзбекистон республика товар хом ашё биржасининг савдо тизимлари орқали 91,3 млн АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинди.

Экспорт бўйича йирик битимлар полиэтилен (52%), нефть маҳсулотлари (13%) ва пахта толаси (12%) бўйича амалга оширилди. Сотувларнинг қолган қисмини полипропилен, суюлтирилган газ ва бошқа маҳсулотлар эгаллашди.

Биржа механизми орқали амалга оширилган экспортнинг катта ҳажми Қозоғистон – 20%, Тожикистон – 15%, Россия Федерацияси – 13% ва Туркия – 12% давлатларига тўғри келади.

https://uzex.uz/uz/news/2020/12/23/food-products-imported-through-the-exchange/1746
Юнусобод метроси қурилишида ҳалок бўлганларга оид жиноят иши март ойида тугатилган

Тошкент шаҳридаги Юнусобод метро линияси қурилишида содир бўлган фавқулодда ҳодиса юзасидан жиноят иши жавобгарлик масаласи ҳал этилмасдан тугатилган. Бу ҳақда «Газета.uz»нинг мурожаатига кўра, Тошкент шаҳар прокуратураси маълум қилди.

Ушбу ҳодиса сабаб 2019 йилнинг 18 декабрь куни 6 киши ҳалок бўлган эди. Шаҳар прокуратурасининг маълум қилишича, фожеа юзасидан ЖКнинг 257 моддаси 2-қисми «а» банди, 258 модда 2-қисми «а» банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Қурилиш-техник суд экспертизаси хулосасига кўра, Юнусобод метроси бекатининг туннели ўнг томонининг темир-бетон конструкцияси қулаб тушганига туннелни очиқ усулда ковлашда техник хавфсизлик қоидаларининг бузилгани ва қурилиш ишларининг сифатсиз бажарилгани сабаб бўлган. Бу масъул шахсларнинг жараённи етарлича назорат қилмаганлиги натижасида содир бўлган.

«Масъул шахслар ўзларига нисбатан қўзғатилган жиноий ишни айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатишни сўраб мурожаат қилишган. Шунингдек, иш берувчи ҳалокатда вафот этганларнинг оила аъзоларига етказилган зарарни қоплаган ва улар томонидан эътирозлар мавжуд эмас. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарувининг юқоридаги ходимларга берган ижобий тавсифномасини инобатга олган ҳолда 18 март куни ЖКнинг 84-моддаси 5-қисм 2-бандига асосан жиноят иши тугатилди», – дейилади прокуратура хабарида.
​​Андижонча тендер, қариндошлик ва миллиардлик давлат буюртмалари

Кеча каналимизда Андижон вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” ИК раҳбари Кодиров Мухиддин Абдураимовичга тааллуқли бўлган "Milano Biznes Servis" МЧЖ қарийб 20 млрд сўмлик давлат буюртмаларини олгани, манфаатлар тўқнашуви юзага келгани ҳақида ёзган эдик.

Очиқ маълумотлар асосида ўтказган суриштирувимиз вилоятда бундай ҳолатлар чуқур илдиз отганини кўрсатди. Иқтидорда бўлган давлат амалдорларига бевосита ёки билвосита тегишли бўлган компаниялар вилоятдаги давлат буюртмалари бажаришда фаол иштирок этиб келмоқда. Манфаатлари тўқнашуви, таниш-билишчилик, қариндошчилик алоқалари яққол кўриниб қолган.

Масалан, “Andijon ihlos qurilish” МЧЖ Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларидан амалга ошириладиган қурилиш объектлари манзилли рўйхатидаги тахминан 10 млрд 800 млн сўмлик давлат буюртмаларини бажаришга масъул қилиб белгиланган. Айни пайтда Республика бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошириладиган манзилли қурилиш рўйхатидаги 3 млрд 200 млн сўмлик объектларни “ютиб олган”. Бундан ташқари, мазкур компания Пахтаобод туманида 26,5 млрд сўмлик иккита 32 квартирали кўп қаватли уйни қуриш ва тегишли иншоотларни таъмирлаш бўйича тендерда ғолиб бўлган. Тегишли шартнома 2020 йил 9 ноябрда имзоланган.

Асосий масала шундаки, “Andijon ihlos qurilish” МЧЖ улуши тўлиғича Кодиров Бахтиёр Абдуманнобовичга тегишли. Бахтиёр Кодировнинг тўғридан-тўғри қариндоши эса, биздаги маълумотларга кўра, мазкур компания ютиб олган давлат буюртмаларини берадиган Андижон вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” ИК раҳбарининг ўринбосари — Кодиров Мансурбек Абдуманнобович ҳисобланади. Афтидан, ака-укачилик миллиардлаб давлат буюртмалари билан янада мустаҳкамланган.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Шу йилнинг 30 март куни ҳукумат қарори билан Андижон вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Рустамбек Тожибоевич Хожибоев ҳали ҳам “Ixtisoslashgan Shahrixon Qurilish” МЧЖ улушларига тўлиқ эгалик қилади. Мазкур компания амалдорнинг янги лавозимдаги даврида ҳам миллиардлик шартномаларни олишда давом этган. Масалан, соғлиқни сақлаш соҳасида республика бюджетидан бажариладиган 18 млрд 730 млн сўмлик қурилиш объектлар айнан Рустамбек Хожибоевнинг компаниясига насиб қилган. Масалан, шу йилнинг 2 октябрь куни имзоланган пудрат шартномасига биноан, “Ixtisoslashgan Shahrixon Qurilish” МЧЖ Шаҳрихон тумани 2-туғуруқ мажмуасини қарийб 5,6 млрд сўмга реконструкция қилиши зарур. Бу компания тумандаги 1-туғуруқ мажмуасини ҳам якуний қиймати қарийб 12,8 млрд сўмга реконструкция қилиб келади.

P.S.: Ҳуқуқий давлатда бундай ҳолатлар, албатта, коррупция деб баҳоланиши лозим. Коррупцияга масъул идоралар ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо беради, деб умид қиламиз.
Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчисига Президент совғаси топширилди

11-синф ўқувчиси Фирдавс Абдуқаюмов АҚШнинг иккита нуфузли олий таълим муассасаси — Ксавье ва Жон Кэролл Университетларига грант асосида қабул қилинди.
Ксавье университетига грант миқдори 89 минг доллар, Жон Кэролл Университетига эса 96 минг долларни ташкил этади.

Ўзбекистон Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Фирдавсни табриклаб, унга Президент совғаси — замонавий компьютерни топширди.

Манба
Андижонча тендер-3.

"Қишлоқ қурилиш инвест" МЧЖ ИК Андижон вилоят филиали раҳбари Джабаркулов Равшанбек Хабибуллаевич ва унинг жигари Джаббарқулов Хайрулло Хабибуллаевич эгалик қиладиган "Xonobod Savdo Ravnaqi" МЧЖ ҳам Андижон вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясидан Қўрғонтепа тумани Шаҳрихонсон МФЙдаги 2-сонли мактабгача таълим муассасасини реконструкция килиш учун 4,7 млрд сўмлик буюртмани (бундай буюртмалар яна бор, ҳаммасини келтиришга эриндик) ҳамда "Қишлоқ қурилиш инвест" МЧЖ ИК Андижон вилоят филиали (ўзи раҳбарлик қилади)дан 3,2 млрд сўмлик буюртма олган ва бажарган.
​​Андижонча тендерлар—4. Хулосалар

Андижон вилояти бўйича қурилиш соҳасидаги давлат буюртмалари, жумладан, давлат мансабдор шахсларининг ўзи ёки қариндошларига тегишли компанияларга миллиард-миллиард сўмлик объектларни олгани ҳақида тўхталиб ўтдик.

Бундай шубҳали ҳолатлар фақат ўша шахслар билан бу тўхтаб қолмайди. Бошқа шубҳали буюртмалар ҳам бор. Масалан, охирги икки йилда тахминан 63 млрд сўмлик давлат буюртмаларини олган иккита компания — “Shahrixon Qurilish Grant” ҳамда “Jaxon Mamur Qurilish” МЧЖлар жойлашган манзили, электрон почтаси ва бошқа жиҳатлари, масалан, иккала компанияга тааллуқли шартномаларга битта директор имзо қўяётгани ҳам уларнинг ўзаро афилланганини ва оқибатда бир кишига тааллуқли бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда (қуйида суратда).

Умуман, Андижон вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” ИК томонидан давлат харидлари порталида жойлаштирилган ҳужжатлар, шартномалар таҳлили шуни кўрсатдики, манфаатлар тўқнашуви чуқур илдиз отган. Касаллик даражасида.

Ваҳоланки, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, давлат буюртмачисининг, махсус ахборот портали операторининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари, шунингдек харид комиссиясининг аъзолари шахсий манфаатдор эмаслигини, шунингдек ўз оила аъзоларининг манфаатдор эмаслигини кафолатлаши керак, акс ҳолда шахсий манфаатдорлик ҳамда бошқа иштирокчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида зиддият юзага келади ёки келиши мумкин. Манфаатларнинг исталган потенциал, тахмин қилинаётган ёки мавжуд тўқнашуви ҳақидаги ахборотнинг ошкор этилишини кафолатлаши керак. Афсуски, бу нормага хилоф иш тутилган.

Гап ушбу қурилиш ишларининг сифати, ундаги эҳтимолий “откат”лар ҳақида бормаяпти. Балки шунчаки бюджетдан чўнтагимга тушсин қабилида иш тутилаётганига, қонун билан тақиқланган қоидага зид хатти-ҳаракатларга эътироз билдирилмоқда, холос.

Назаримизда, коррупцияга қарши курашиш доирасида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган мансабдор шахслар ва давлат хизматчиларининг ҳамда давлат улуши бўлган корхоналар вакилларига нисбатан қатъий жиноий жавобгарликни ўрнатиш лозим. Жиноят қонунчилигига ҳам киритилиши керак. Токи амалдорлар шахсий ва давлатники, деган тушунчани аралаштириб юбормаслиги керак.

P.S.: Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Gazeta.uz сайтига маълум қилишича, Андижон вилоятидаги давлат буюртмалари бўйича эълон қилинган материаллар юзасидан ўрганиш ишлари бошланган.

Бўлди.
Ҳукуматнинг 23 декабрдаги қарори билан веб-сайт, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифаси эгаси, шунингдек, блогерга Ўзбекистон қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборотни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юбориш тартиби тасдиқланибди.

Ўтган йили жиддий муҳокама, баҳс-мунозараларга сабаб бўлган ушбу қарор лойиҳаси ниҳоят қабул қилинибди. Яхши тарафи, ўша пайтда блогерлар, юристлар томонидан билдирилган муҳим таклифлар қарор лойиҳасидан ўрин олган, маромига етказилган.

Айниқса, қонунга хилоф у ёки бу ахборот, шу жумладан, комментларни ўчиришнинг маданий йўли танланган. Яъни бу масалада охирги сўзни суд айтади. Сўз эркинлиги инсоннинг фундаментал ҳуқуқи, шу сабабли бу борада якуний хулосани регулятор эмас, балки мустақил суд ҳокимияти чиқариши принципиал масала.

Умуман, янги тартиб қандай ишлашини Хушнуд батафсил ва содда қилиб тушунтирган. https://t.iss.one/xushnudbek/8099
Микрокредитбанкдан «Қорбобони топ» акцияси

Бу қорбобо бошқаларидан фарқ қилади. У картангиздаги маблағларни икки ҳисса кўпайтириб беришга қодир. Фақатгина Сиздан 5 уринишда 3та қорбобони топишингиз талаб этилади. Ҳаммаси ҳаққоний.

Ўйинда иштирок этиб, омадингизни синаб кўринг: https://t.iss.one/mikrokreditbank/618
реклама
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этади.

Президент форумда нутқ сўзлайди ва ёшлар билан мулоқот қилади. Тадбирнинг ўзида 3 минг 300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашиши кутилмоқда.
​​Жиззахнинг 2 млрд сўмлик чиройи

Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси 2020 йил ноябрь ойида Жиззах шаҳри кўчаларини кўркам қиёфага келтириш ва ободонлаштириш мақсадида Шароф Рашидов кўчасига манзарали дарахтлар ва мавсумий гуллар экиш (арча?) учун буюртмачиларни танлаб олиш мақсадида танлов эълон қилган. Қарийб 1 млрд сўмлик давлат буюртмасини "My Flower" МЧЖ ютган.

Маблағлар вилоят ҳокими Салиев Эргаш Алибекович фармойиши билан маҳаллий бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган. Яна бир тарафи: ҳоким мазкур фармойишни тасдиқлаш учун халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясига киритишни биринчи ўринбосарига топширган.

2020 йилнинг февраль ойида эса Жиззах шаҳри кўчаларига мавсумий гуллар экиш объекти бўйича ўтказилган танловда ҳам "My Flower" МЧЖ пудратчи сифатида ғолиб бўлади. Лойиҳа қиймати 1 млрд 69 млн сўм.

"My Flower" МЧЖ кимга тегишли? 2019 йилнинг май ойида давлат рўйхатидан ўтказилган мазкур тадбиркорлик субъектининг 50,80% улушига Saliyeva Nargiza Ergashevna (Салиева Наргиза Эргашевна), 49,20%ига эса Xolmo'minov Zohidjon Xolmurod o'g'li (Холмўминов Зоҳиджон Холмурод ўғли) эгалик қилади. Корхона гуллар ва уларнинг уруғларини етиштириш билан шуғулланади.

Бизда тасодифлар бўлмайди. Бюджет пули сарфи ҳокимларнинг қўлида. Ҳокимлар эса кимгадир ота, ака, ука, ўғил. Пул ва қариндошнинг бегонаси бўлмайди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
TBC Депозит – Ўзбекистон бозорида янги, ўзига хос маҳсулот. Пул жамғаринг ва йиллик 17% га эга бўлинг.

TBC Депозитининг афзалликлари:
• Онлайн тарзда депозит очиш ва уни бошқариш имконияти;
• Минимал ва максимал суммаларнинг йўқлиги;
• Депозитни ёпиш – исталган вақтда ва фоизларни йўқотмаган тарзда;
• Чекловларсиз исталган суммага тўлдириш;
• TBC Банкда депозит Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг омонатларини кафолатлаш фонди томонидан ҳимояланади.

TBC UZ иловасини юклаб олинг, рўйхатдан ўтинг ва рақамли банкнинг барча хизматларидан фойдаланинг.

Батафсил маълумот TBC Bank Телеграм каналида.

TBC Банк – биз ҳаётни енгиллаштирамиз!
реклама
Президент Шавкат Мирзиёев:

Келгуси ўқув йилидан бошлаб республикамиздаги хорижий олий ўқув юртларининг бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам Президент ва давлат стипендиялари жорий этилади.

Икки ва ундан ортиқ фарзанди олий ўқув юртида шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш йўлга қўйилади. Кредитни ўқишни битириб, ишга киргач тўлаш мумкин бўлади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Жиззах вилоятидаги танлов ҳолати юзасидан сўров юборилди

Давлат харидлари соҳасидаги шартномаларнинг очиқ маълумотлар порталида эълон қилиниши натижасида тизим шаффофлашди.

Бундан ташқари оммавий ахборот воситалари, блогерлар ҳамда фаол фуқаролар саъй-ҳаракатлари туфайли мазкур соҳадаги коррупцион ва манфаатлар тўқнашуви акс этган бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳам юзага чиқмоқда.

Жумладан, Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси Жиззах шаҳрини ободонлаштириш мақсадида ўтказган танлови масаласи қатор муҳокамаларни келтириб чиқарди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўз вакотлатлари доирасида мазкур ҳолат бўйича ўрганишни бошлади.

Ўрганишлар натижалари бўйича ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади.

Бундан ташқари Агентлик томонидан давлат харидлари соҳасида учраётган тизимли қонун бузилиш ҳолатлари таҳлилидан келиб чиққан ҳолда мазкур жараёнда юзага келаётган коррупцион ҳолат ва манфаатлар тўқнашувини тартибга солувчи ва жавобгарликни кучайтиришни назарда тутадиган таклифлар ишлаб чиқилаётгани маълум қилинади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz