Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.47K subscribers
103K photos
7.67K videos
67 files
15.3K links
Download Telegram
#ochiq_muloqot

Давлатобод туманида "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш, улар ўртасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш" мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда давлат ташкилотлари вакиллари, маҳаллий фаоллар ва тадбиркор аёллар иштирок этиб, хотин-қизларнинг ижтимоий ва иқтисодий фаолиятдаги ўрни ва ҳуқуқларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Очиқ мулоқот давомида иштирокчиларга давлат томонидан аёлларнинг тадбиркорликка қизиқишини ошириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурлар ва лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Тадбирда хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар, жумладан, молиявий кўмак ва имтиёзли кредитлар, янги иш ўринлари очиш ва касб-ҳунар ўргатиш каби ташаббуслар ҳақида сўз борди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мутахассислардан батафсил маълумот олиш имконига эга бўлди ва аёллар ўртасида тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича келгуси режа ва таклифлар белгилаб олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#ochiq_muloqot

Давлатобод туманида аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий ёрдам ва унинг натижадорлиги юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.


Тадбирда маҳаллий ҳокимият вакиллари, фуқаролар, ижтимоий соҳа мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Очиқ мулоқот давомида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Иштирокчилар аҳолига кўрсатилаётган ёрдам турлари, жумладан, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, ногиронлиги бўлган шахсларга хизматлар, ижтимоий нафақалар ва бошқа қўллаб-қувватлаш механизмларининг натижаларига тўхталишди.

Тадбир якунида аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини янада яхшироқ қондириш, кўрсатилаётган ёрдамни янада самарали ташкил этиш учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh