Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.3K subscribers
104K photos
7.79K videos
70 files
15.6K links
Download Telegram
#Ҳокимлик мутахассислари учун ташкил этилган навбатдаги қисқа муддатли малака ошириш курсининг иккинчи куни

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилоят филиали томонидан туман (шаҳар) ҳокимликларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича мутахассислари учун ташкил этилган қисқа муддатли малака ошириш курсининг 2-кунида молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш соҳасидаги малакали мутахассислар томонидан тингловчиларга муҳим тушунча ва тавсиялар берилди.

Қисқа муддатли малака ошириш курси давомида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, Давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари, давлат хизматчилари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш. Ҳужжатлар билан иш юритиш, ижро интизомини таъминлаш, мулоқот маданияти шунингдек соҳага оид қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларда белгиланган устувор вазифалар, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, туманда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни рағбатлантириш усуллари ва солиқ имтиёзлари, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришнинг самарали йўллари, Рақамли иқтисодиёт шароитида ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш мавзуларида иштирокчиларга зарур тушунча ва маълумотлар берилди.

Якунида тингловчиларнинг ўқув юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифларини ўрганиш ва келгуси ўқув машғулотларида қандай мавзуларни дастурга киритиш бўйича сўровнома олинди.
👍2🔥2