Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.28K subscribers
104K photos
7.8K videos
71 files
15.6K links
Download Telegram
Forwarded from Bizning Namangan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#таълим
#наманган_шаҳар
#давлатобод_тумани

Bolalarni maktabgacha ta’lim bilan qamrab olishni kengaytirish, maktabgacha ta’lim xizmatlaridan foydalanishni yanada yaxshilash ularning to‘laqonli hayot faoliyati uchun qulay shart- sharoitlarni ta’minlash va ijtimoiy hayotga faol jalb etish oldimizga qo‘ygan eng dolzarb vazifamizdir.

@bizningnamangan
👍71💯1
#Наманган_шаҳар_сессия

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги  эллик тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши раиси Анваржон Отаходжаев раислигида ўтказилган сессияда шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги  “«Ўзбекистон-2030» Стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб – қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг амалга оширилиши натижалари юзасидан Наманган шаҳар ҳокимининг ҳисоботи, Маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатларининг «Маҳалла еттилиги» билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш, Наманган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг жиноятчиликка қарши курашиш ва қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш бўйича ҳисоботи, Наманган шаҳрида аҳолига коммунал хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш ва соҳада мавжуд муаммоларни тизимли бартараф этиш бўйича коммунал соҳа ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботи каби 11 та масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари таркиби, ташкилий масала ва халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt|Telegram|Facebook| Instagram| X|YouTube|Murojaat|Guruh
1👍1🎉1👌1