Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.7K subscribers
93.4K photos
6.74K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
#Тайинлов

Рахмонжон Мамадалиев Наманган шаҳар ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб
тайинланди

Мамадалиев Рахмонжон Бахром ўғли 1992 йили Наманган шаҳрида туғилган. 2017 йили Наманган Давлат университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2015 йилда Наманган вилояти ҳокимлигининг Наманган ҳақиқати газетасида бошлаган.

У 2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Наманган вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати шўъбаси етакчи мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Мамадалиев Рахмонжон шаҳар ҳокимининг 2023 йил 21 сентябрдаги қарори билан Наманган шаҳар ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси хулосасига кўра амалга оширилди.

Маълумот учун, ҳокимнинг матбуот котиби ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида лавозим ва мақом жиҳатидан ҳоким ўринбосари даражасига тенглаштирилади.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube
#Тайинлов

Бахтиёр Ахунбабаев Наманган вилояти ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

У 1978 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 2001 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини (магистратура) тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог.

Меҳнат фаолиятини 1999 йилда “Наманганагромаш” АЖда муҳандис-конструктор сифатида бошлаган. 2001-2006 йилларда Наманган вилоят статистика бошқармасида Энергетика, транспорт ва алоқа бўлими иқтисодчиси, бўлим бошлиғи, Коммуникациялар ва хизмат кўрсатиш соҳаси бўлими бошлиғи, Саноат бўлими бошлиғи, Йиғма ишлар бўлими бошлиғи, 2006-2007 йилларда “Намангандонмаҳсулот” АЖда бош иқтисодчи лавозимларида ишлаган.

2007-2011 йилларда вилоят ҳокимлигида Саноат бўлимида мутахассис, бош мутахассис, 2011-2018 йилларда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Вилоят компьютерлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси директори, 2018-2021 йилларда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази давлат унитар корхонаси директори сифатида фаолият кўрсатган.

Ахунбабаев Бахтиёр Латифханович 2021 йилдан тайинловга қадар Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Электрон ҳокимиятни ривожлантириш маркази” давлат муассасаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарорига мувофиқ Наманган вилояти ҳокимининг 2023 йил 30 августдаги тегишли қарори билан амалга оширилди.
#Тайинлов

Жамолиддинов Мухаммаджон Абдурахмон ўғли Янги Наманган тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи этиб
тайинланди

Мухаммаджон Жамолиддинов 1994 йилда Наманган шаҳрида туғилган.

Мухаммаджон Жамолиддинов Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаевнинг 2023 йил 17 октябрдаги қарорига асосан туман ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Янги Наманган туманининг Ишонч маҳалласида ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Мухаммаджон Жамолиддинов 2022 йил “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси” Республика танловида иштирок этиб, 2-ўринни қўлга киритган ҳамда Президент совғаси “Cobalt” русумли автомобиль билан тақдирланган.
#Тайинлов

Бегмурот Маллаев Чуст туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари лавозимига
тайинланди.

У 1984 йилда Чуст туманида туғилган. 2007 йилда Тошкент вилоят давлат педагогика инcтитутининг Миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари йўналишини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Чуст туман суд ижрочилари департаментида катта суд ижрочиси ёрдамчиси вазифасидан бошлаган. 2007-2008 йилларда ҳарбий хизматда, сўнгра Чуст туманидаги 7-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ёшлар етакчиси, ҳуқуқ фани ўқитувчиси, туман халқ таълими бўлимида кадрлар бўлими бошлиғи, туман ҳокимлигида умумий бўлим мудири, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маркази директори, туман Мактабгача таълим бўлимида кадрлар бўлими бошлиғи, 9-сонли мактаб директори лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар эса Чуст тумани Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш бўлимида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Чуст туман ҳокимининг 2023 йил 16 октябрдаги тегишли қарори билан амалга оширилди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Тайинлов

Исақов Рустам Рахманович Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Янги Наманган шаҳарчаси” замонавий ишбилармонлик маркази ва тураржойлар комплексини барпо этиш” дирекцияси директори лавозимига тайинланди.

Рустам Исақов 1975 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1997 йилда Наманган саноат технология институти (кундузги), 2011 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг 2023 йил 13 октябрдаги тегишли қарори билан амалга оширилди.
#Тайинлов

Абдуллохон Саматов Наманган шаҳри бош имом-хатиби лавозимига
тайинланди

Саматов Абдулло Усманович 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Тошкент ислом институтини имом-хатиб ва мударрис мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Абдулло Усманович тайинловга қадар Наманган шаҳридаги “Боқи полвон” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг 2023 йил 6 ноябрдаги тегишли қарори билан амалга оширилди.
#Тайинлов

Раҳматов Илҳомжон Жўрабоевич Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Илҳомжон Раҳматов 1973 йил 18 августда Наманган вилояти, Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий. 1998 йилда Тошкент Давлат Университети (ҳозирги Миллий Университет)нинг журналистика факультетини тамомлаган. 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини 1990 йилда Наманган туманидаги “Учқун” (ҳозирги “Истиқлол”) газетасида корректорликдан бошлаган. Ўтган давр давомида оммавий ахборот воситаларининг турли йўналишларида, хусусан, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби, Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари, Наманган вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси, Республика Маънавият тарғибот марказининг Наманган вилоят бўлими раҳбари, Республика «Маҳалла» ижтимоий-сиёсий, маърифий газетаси бўлим мудири, масъул котиби вазифаларида ишлаган. 2015 йилдан буён Наманган вилояти телерадиокомпаниясида катта муҳаррир, сиёсий шархловчи, радио ҳамда телевидение гуруҳлари бош муҳаррири сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг 2023 йил  7 декабрдаги тегишли қарори билан амалга оширилди.

Sayt | Telegram
#Тайинлов

Отаханов Абдулазиз Муҳаммад ўғли Наманган вилояти ҳокимлигининг Ишлар бошқарувчиси этиб тайинланди.

Абдулазиз Отаханов 1991 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2016 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2017 йилда Наманган вилояти Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармасида бўлим етакчи мутахассиси сифатида бошлаган.

Шу кунга қадар Наманган вилояти ҳокимлигининг Ишлар бошқармаси бош мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг 2023 йил 18 декабрдаги қарори билан амалга оширилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати
#Тайинлов

🔰 Аббосбек Саттаров Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармасига матбуот котиби этиб тайинланди

▫️Аббосбек Саттаров 1996 йили Норин туманида туғилган. Маълумоти олий, 2019 йили Наманган давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультетини тамомлаган.

▫️Меҳнат фаолиятини 2019 йилда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашида матбуот хизмати мутахассиси сифатида бошлаган.

▫️Аббосбек Саттаров Наманган шаҳар ҳамда Янги Наманган тумани ҳокимликларида ахборот хизмати раҳбари сифатида  фаолият юритган.

▫️У тайинловга қадар Янги Наманган тумани ҳокимлигининг Рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежери сифатида  фаолият юритиб келаётган эди.

☑️ Аббосбек Саттаров Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғининг 2024 йил 4 январдаги буйруғи билан бошқарма матбуот котиби лавозимини эгаллади.

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh
#Тайинлов

Илҳомжон Икромов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди.

Илҳомжон Бурхонович Икромов 1966 йил Норин туманида туғилган. Маълумоти олий, 1989 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини, 2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1989 йилда Наманган вилояти уй-жой жамғарма банки иқтисодчиси вазифасидан бошлаган.

1992-2020 йилларда молия соҳаси бўйича Наманган вилоят бошқармаларида ҳамда Норин туманида турли лавозимларда фаолият юритган.

2020-2022 йилгача Норин тумани ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган.

Тайинловга қадар Норин тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh
#Тайинлов

Абдуллаев Нажмиддин Валиевич Наманган вилояти ҳокимлигининг Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Нажмиддин Абдуллаев 1988 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2010 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтининг касб таълими - молия йўналишини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2010 йилда вилоят Иқтисодиёт бош бошқармасининг ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш прогнозлари ва кичик бизнес мониторинги бўлимида 1-тоифали мутахассислигидан бошлаган.

Тайинловга қадар вилоят ҳокимлигининг Ахборот - таҳлил гуруҳи бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг 2024 йил 9 февралдаги тегишли қарори билан амалга оширилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#тайинлов

Вилоят ҳокимлигида Миллий гвардиянинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган полковник Маматов Ҳамидулла Эгамқулович жамоатчиликка таништирилди.

Полковник Маматов, 1978 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, оилали 3 нафар фарзанди бор, маълумоти олий, 2001 йилда Ички ишлар вазирлиги Тошкент олий ҳарбий-техник билим юртини ва 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясини тамомлаган.

Полковник Маматов 2022 йилдан ҳозирга қадар Миллий гвардия марказий девони Режалаштириш ва ахборот-таҳлил фаолияти бош бошқармаси бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келаётган эди.

2016 йилда "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланган.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#ТАЙИНЛОВ

Неъматов Муроджон Бахтиёрович Наманган шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Муроджон Неъматов 1989 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2014 йил Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини дастлаб, 2014 йилдан Вилоят Иқтисодиёт Бош бошқармасининг Саноат, коммуникациялар тизимларини ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими 1-тоифали мутахассиси лавозимида бошлаган. 2015 йилдан 2020 йилгача Наманган вилоят ҳокимлигининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари котибияти турли лавозимларида ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари котибияти мудири вазифасида ишлаган.

Тайинловга қадар Наманган шаҳри, Давлатобод туман ҳокимининг капитал кўрилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Муроджон Неъматов, Наманган шаҳар ҳокимининг 2024 йил 25 апрелдаги тегишли қарори билан, Наманган шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube |

📍 Murojaat uchun
#Тайинлов

Аҳмедов Дилмурод Тохиржонович Наманган вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Дилмурод Аҳмедов 1984 йилда Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти Олий. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. 2-даражали адлия маслаҳатчиси.

Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Наманган вилояти адлия бошқармаси шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчиси вазифасини бажарувчиликдан бошлаган. Ўтган йиллар давомида вилоят адлия бошқармасида турли вазифаларда ишлаган. 2019-2021 йилларда Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган.

2021 йилдан ҳозирга Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан амалга оширилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#ТАЙИНЛОВ

Рахимов Сардор Бахтиёрович Давлатобод тумани ҳокимининг ўринбосари этиб
тайинланди.

Сардор Рахимов 1987 йили Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йили Наманган муҳандислик педагогика институтининг «Касб таълими. Муҳандислик коммуникациялари қурилиши» факултетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2011 йилда “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси “Наманганшаҳаргаз” филиали 2-участкаси газ хўжалиги назоратчиси сифатида бошлаган.

Наманган вилояти ҳудудий газ таъминоти филиалининг 1-Наманган шаҳар участкаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Янги Наманган тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Сардор Рахимов, Давлатобод тумани ҳокимининг тегишли қарори билан, туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

➡️ Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

Жалилов Аъзамжон Абдукаримович Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Аъзамжон Жалилов 1974 йилда Наманган вилояти, Наманган туманида туғилган. Маълумоти Олий. Мутахассислиги муҳандис-дастурчи, иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 1997 йилда  Наманган туманидаги «Ижодкор» агрофирмаси технологидан бошлаган. Ўтган йиллар давомида Наманган вилояти статистика бошқармасида бўлим бошлиғи, Наманган вилояти ҳокимлигида Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси, етакчи мутахассиси, Наманган вилояти ҳокимининг ёрдамчиси, ишлар бошқарувчиси лавозимларида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Наманган вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг тегишли буйруғи билан амалга оширилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#ТАЙИНЛОВ

Қурбонов Муҳаммад Иброҳим ўғли Янги Наманган тумани ҳокимининг ўринбосари этиб
тайинланди

Муҳаммад Қурбонов 1993 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2017 йили Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2017 йилда Наманган вилоят Халқ таълимига қарашли 21-сонли ДИУМИда ёшлар етакчиси сифатида бошлаган. Фаолияти давомида Наманган вилоят архиектура ва қурилиш назорат инспекциясида етакчи мутахассис, Наманган тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимида бош мутахассис, Наманган шаҳар ҳокимлигининг референти, Давлатобод тумани сув таъминоти МЧЖ ходими, Янги Наманган тумани ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари котибияти бош мутахассиси каби вазифаларда ишлаган.

Тайинловга қадар эса Янги Наманган тумани ҳокимлигининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари котибияти бош мутахассиси сифатида иш юритиб келаётганди.

Муҳаммад Қурбонов Янги Наманган тумани ҳокимининг тегишли қарори билан туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh
#тайинлов

Мансуров Ахрор Аҳмадалиевич Мингбулоқ тумани ҳокими этиб тайинланди.

Ахрор Мансуров 1988 йилда Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2013 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2013 йилда Мингбулоқ туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчилигидан бошлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Наманган вилоят адлия бошқармасида турли вазифаларда, Наманган вилояти ҳокимлигининг Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси, гуруҳ раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси етакчи инспектори, вилоят ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.

У тайинловга қадар Тўрақўрғон тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.

Мансуров Ахрор Аҳмадалиевич Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#ТАЙИНЛОВ

🔰 Наманган вилояти Транспорт бошқармасига янги раҳбар тайинланди

▫️Бекходжаев Баҳодир Маматович Наманган вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг буйруғига асосан амалга оширилди.

Тайинловга қадар Баҳодир Бекходжаев Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
#Тайинлов

Мингбулоқ тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Азизбек Абдусаломов туман ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

У тайинловга қадар Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

➡️ Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM