Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.34K subscribers
104K photos
7.78K videos
69 files
15.5K links
Download Telegram
#Сана

🗞 3 май - Жаҳон матбуот эркинлиги куни

▫️БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги резолюциясига кўра, 1994 йилдан бошлаб ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланиб келинади.

▫️Матбуот эркинлиги - сўз, шахс, виждон эркинлиги сингари сиёсий ҳуқуқлардан бири бўлиб, матбуотнинг эркин фаолият кўрсатишини, кишиларнинг матбуотда ўз фикр ва туйғуларини тўсиқларсиз ифода эта олишини ифодалайди.

▫️Матбуот эркинлиги — матбуотнинг моҳиятини, унинг жамият ҳаётидаги ўрнини белгилайди. Сиёсий жиҳатдан Матбуот эркинлиги демократия кӯринишларидан биридир.

▫️Республикамизда матбуот эркинлигини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш йўлида хизмат қилаётган соҳа вакилларини ушбу кун билан муборакбод этамиз.

☑️ Юртимиздаги барча матбуот ходимлари, журналистларга  3 май –Жаҳон Матбуоти эркинлиги куни муборак бўлсин.

Давлатобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
@davlatobodhokimligi
👍3👎1🎉1
#САНА

12 май — Халқаро ҳамширалар куни

Тиббиётимизнинг суянчи ва таянчи, кўнгли ҳам, нияти ҳам либоси каби оқ бўлган жонкуяр ҳамшираларга доимо таъзимдамиз.

Ўзгалар саломатлиги учун ўз оромидан кечиб, кечаю кундуз одамларга ёрдам қўлини чўзишга шай бу фидойи касб эгаларининг машаққатли ва айни дамда шарафли меҳнатини қанча эътироф этсак, оз.

Қутлуғ сана муносабати билан ҳамшираларга сиҳат-саломатлик, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги хайрли ишларида омад тилаймиз!
2👍2
#Сана

Бугун, 24 июль Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд топган кун.

Давлатимиз раҳбари 66 ёшни қаршиламоқда. Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёев 1957 йилда Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган. Техника фанлари бўйича олим. Оилали, бир ўғил ва икки қиз фарзандларининг меҳрибон отаси ҳақида кўплаб набираларининг суюкли бобоси.

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, муҳтарам Президент! Илоҳим, узоқ йиллар давомида Янги Ўзбекистонимизнинг катта улуғ мақсадлари рўъёби йўлида халқимизга Йўлбошчи бўлиб юринг!
👍8🎉6🥱1
#Сана

🔰 30 июль - Халқлар дўстлиги куни

📌 Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилнинг 10 февралдаги ЎРҚ-672-сон Қонунига асосан 30 июль - Халқлар дўстлиги куни этиб белгиланган.

▫️Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, шунингдек, 16 диний конфессия вакиллари истиқомат қилади.

▫️Мамлакатда 141 миллий маданий марказ мавжуд. Ушбу кун 2011 йил 3 майда БМТ Бош ассамблеяси томонидан эълон қилинган.

▫️Резалюцияда «халқлар, мамлакатлар, маданиятлар ва шахслар ўртасидаги дўстлик, тинчликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни илҳомлантириши ва маданий хилма-хилликни ҳурмат қиладиган жамиятлар ўртасида кўприклар яратиш имкониятини яратиши мумкин» деб таъкидланган.

“Ўзбекистон барчамиз учун ягона қалб, ягона ватандир”
👍21👎1
#САНА

24 октябрь ~ БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ КУНИ

Байрамнинг келиб чиқиши 1945 йилнинг 24 октябрь санасига бориб тақалади.
Ушбу санада 1945 йил 26 июнда қабул қилинган БМТ устави кучга кирган.

Кейинчалик Бош ассамблеянинг 1948 йилдаги резолюцияси билан мазкур кун ташкилот томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни сифатида нишонланиши белгиланган. 1971 йилда эса Бош ассамблея ўз резолюциясида аъзо давлатларга 24 октябрни байрам сифатида нишонлашни тавсия қилган, шу билан сана Халқаро байрамга айланган.

Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилганидан кейин кўп ўтмай — 1992 йил 2 мартда БМТга аъзо бўлган.
Шу куни БМТ Бош ассамблеяси биноси олдида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилган. 1993 йилда эса БМТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси очилган ва шу тариқа ташкилот Ўзбекистонда ҳам иш бошлаган.
Шундан буён Ўзбекистон халқаро майдонда ўз ўрнига эга бўлган аъзо давлат сифатида БМТ минбарида муҳим ва долзарб масалаларни олиб чиқиб келмоқда. 
👍4👎2
#Сана

🔰 11 ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни

▫️2020 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-648-сон Қонуни билан "11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни" деб белгиланган.

Бугун ушбу сана учинчи маротаба нишонланмоқда.

Касаба уюшмаси – фуқароларнинг меҳнат фаолияти ёки ўқиш тури бўйича умумий манфаатлар боғлаб турадиган ихтиёрий жамоатчилик бирлашмаси. Касаба уюшмалари мақсади – ўз аъзоларининг меҳнат ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ёқлаб чиқиш ва ҳимоя қилиш.

Мазкур сана билан касаба уюшмалари ташкилотларининг барча ходимларини касб байрами билан чин қалбдан табриклаймиз. Ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда куч-қувват, сабр-тоқат ва янада қатъият тилаб қоламиз.
👍2
#Сана

🔰 2 декабрь – Бутунжаҳон компьютер саводхонлиги куни


▫️Бутунжаҳон компьютер саводхонлиги куни 2001 йилда Ҳиндистоннинг NIIT компанияси томонидан таъсис этилган. Бунга тадқиқотларда бутун дунёдаги компьютер фойдаланувчиларининг аксарияти фақат эркаклар эканлиги аниқлангани сабаб бўлган.

Ушбу кунни таъсис этишдан мақсад, “аҳолининг компьютер саводхонлигини ошириш ва рақамли саводхонликни оммалаштириш”дир.

Sayt | Telegram
👍3
#Сана

🔰 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни

▫️2003 йил 9 декабрь куни Мерида (Мексика) шаҳрида Бирлашган Миллатлар ташкилоти ташаббуси билан Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро конвенция имзоланган эди. Айни пайтга қадар ушбу конвенцияга 172 давлат қўшилган.

2003 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 53-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ушбу кун Халқаро коррупцияга қарши кураш куни деб эълон қилинди.

Sayt | Telegram
👍6
#сана

4-МАРТ—ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН.


Бугун касб байрамларини нишонлаётган қутқарувчиларни самимий табриклаб, халқимизнинг тинчлиги, осойишталигини ўз ҳаловатидан устун деб билган азиз инсонлар, жасур ва навқирон қутқарувчиларни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилган кун билан муборакбод этамиз.

Байрамингиз муборак азиз юртнинг фидойи ўғлонлари!
👍1
#САНА

18 апрель – Халқаро ёдгорликлар ва тарихий жойларни асраш куни

Бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам узоқ йиллик тарихга эга маданий мерос объектлари мавжудки, улар халқимизнинг ўтмиши, маданиятидан сўзлайди.

Бугунги кунда улар сони 8208 та бўлиб, шундан 4748 таси археологик ёдгорлик, 2250 таси архитектура ёдгорлиги, 678 таси монументал санъат ёдгорлиги, 532 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.

Жумладан, Наманган вилояти Чортоқ туманидаги Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи нафақат республикамизда, балки хорижда ҳам алоҳида ўринга эга обод ва кўркам маданий мерос объекти ҳисобланади.

Рамзий дарвоза, мақбара, масжид, музей, айвон, кутубхона, меҳмонхона, эҳсонхона ва маъмурий бинодан иборат мазкур мажмуа Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасидаги моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган.

Sayt|Telegram|Facebook| Instagram| X|YouTube|Murojaat|Guruh
#САНА

🗓 26 апрель — Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф туғилган кун!

▫️Агар шоиримиз ҳаёт бўлганида, 70 ёшга тўлган бўлар эди.
Муҳаммад Юсуф 47 ёшида — худди шоҳ Бобур сингари — бу ёруғ оламни тарк этган эди.

▫️Самимий шеърлари оҳанграбо қўшиқларга айланиб, ҳар бир ўзбек хонадонига кириб борган лирик шоир Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги Қовунчи қишлоғида деҳқон оиласида туғилган.

▫️Унинг қаламига мансуб кўплаб шеърлар таниқли хонандалар томонидан ижро этилган ва бу тароналарни ҳалигача севиб тингланади.

▫️Муҳаммад Юсуф учун ҳар бир сўз, ҳаётидаги ҳар бир ҳодиса шеърият эди. У гўё осмонларда қанот қоқаётган қуш каби жуда енгил ва ёрқин ҳаёт кечирган.

▫️Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ижоди айни гуллаб яшнаган пайтда, 2001 йилнинг 31 июлида Элликқалъа туманида шеърият мухлислари билан учрашиш мақсадидаги ижодий сафарида вафот этган.

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
3👍1🎉1👌1💯1
#Сана

🗓 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

🔹 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида 1993 йилнинг 3 май санасини "Халқаро матбуот эркинлиги куни" деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Ўшандан буён ҳар йили 3 май куни дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланади.

Юртимиздаги барча матбуот ходимлари, журналистларга 3 май –Жаҳон Матбуоти эркинлиги куни муборак бўлсин.

Sayt|Telegram|Facebook| Instagram| X|YouTube|Murojaat|Guruh
👍21💯1
#Сана

🌐🇺🇿 7 май – Алоқачилар касб байрами куни

▫️Ҳозирги кунда ҳаётимизни замонавий ахборот технологиялари ҳамда телекоммуникацияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Зеро, улар ҳар биримизнинг хонадонимизга кириб борган.

Маълумки, кундан кунга алоқа тизимлари автоматлашиб, тараққий этиб бормоқда.

Улар маълумотларни узоқ масофаларга узатишга ва бир вақтнинг ўзида бир нечта объектлар ўртасида алоқани таъминлашга имкон беради. Буларнинг барчасини юқори сифатда таъминлашда тиним билмай меҳнат қилаётган алоқачиларимизнинг хизмати беқиёсдир. Улар соҳа олдида белгилаб берилган вазифаларни масъулият билан бажариб келишмоқда.

☑️ Байрамингиз муборак бўлсин!

Sayt|Telegram|Facebook| Instagram| X|YouTube|Murojaat|Guruh
1👍1💯1
#САНА

12 май — Халқаро ҳамширалар куни

Тиббиётимизнинг суянчи ва таянчи, кўнгли ҳам, нияти ҳам либоси каби оқ бўлган жонкуяр ҳамшираларга доимо таъзимдамиз.

Ўзгалар саломатлиги учун ўз оромидан кечиб, кечаю кундуз одамларга ёрдам қўлини чўзишга шай бу фидойи касб эгаларининг машаққатли ва айни дамда шарафли меҳнатини қанча эътироф этсак, оз.

Қутлуғ сана муносабати билан ҳамшираларга сиҳат-саломатлик, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги хайрли ишларида омад тилаймиз!

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
👍8🎉21
#САНА

☝️31 август - ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ЁД ЭТИШ КУНИ

👉 Эл-юртимиз озодлиги ва эркинлиги йўлида, халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда қурбон бўлганлар хотираси миннатдор авлодлар ёдида абадий сақланиб қолади.

👉 Мустабид тузум даврида миллион-миллион бегуноҳ инсонларнинг умри хазон бўлганини, қанча-қанча оилалар хонавайрон бўлиб, қанча-қанча гўдаклар етим қолганини тарих, бугунги ва келажак авлод ҳеч қачон унутмайди.

👉 Ушбу сана халқимизнинг ана шундай минг-минглаб фидойи ва матонатли ўғил-қизларининг хотирасини эслаш, ҳақиқат ва адолатни тиклаш, ўсиб келаётган ёш авлод қалби ва онгида ўтганлар хотирасига ҳурмат ва эҳтиром туйғусини тарбиялаш мақсадида нишонланади.

Ушбу сана Президентимизнинг 2001 йил 1 майдаги ПФ-2837-сон фармони билан белгиланган.

❗️УЛАРНИНГ АЙБИ ~ БУЮК БЎЛГАНИ!

‼️УЛАРНИНГ ХОТИРАСИ ҚАЛБЛАРИМИЗДА АБАДИЙ САҚЛАНАДИ!!
👍51🎉1👌1
#Сана

🔰 11 ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни

▫️2020 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-648-сон Қонуни билан "11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни" деб белгиланган.

Касаба уюшмаси – фуқароларнинг меҳнат фаолияти ёки ўқиш тури бўйича умумий манфаатлар боғлаб турадиган ихтиёрий жамоатчилик бирлашмаси. Касаба уюшмалари мақсади – ўз аъзоларининг меҳнат ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ёқлаб чиқиш ва ҳимоя қилиш.

Мазкур сана билан касаба уюшмалари ташкилотларининг барча ходимларини касб байрами билан чин қалбдан табриклаймиз. Ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда куч-қувват, сабр-тоқат ва янада қатъият тилаб қоламиз.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

➡️ Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сана

🔰 Бугун – 9 февраль, буюк бобокалонимиз шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.

▫️Барҳаёт сиймо

Алишер Навоий
(1441-1501) – буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби. Тўлиқ исми Низомиддин Мир Алишер.

Навоий тахаллуси остида чиғатой (ўзбек тили) ҳамда форсийда (форс тилидаги асарларида) ижод қилган.

Ғарбда чиғатой адабиёти ҳисобланмиш ўзбек адабиётининг энг йирик намоёндаcи. Умуман олганда, бутун туркий халқлари орасида у каби йирик шахс йўқдир.

Навоий ёшлигидан Хуросоннинг бўлажак ҳукмдори Ҳусайн Бойқаро билан (1469-1506) дўст бўлган. 10-12 ёшидан шеърлар ёзишни бошлаган. Навоийнинг замондоши бўлмиш тарихчи Хондамир (1473(76) -1534) қолдирган маълумотларга кўра, машҳур ўзбек шоири Лутфий (1369-1465) қариган чоғларида болакай Навоий билан кўришади ва унинг шеърий иқтидорини юқори баҳолайди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube
👍32🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#САНА

Бугун, 14 февраль (1483 йил) — буюк шоир, шоҳ, саркарда ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

▪️«Бобур дилбар шахс эди. Уйғониш даврининг ажойиб султони, кучи, тадбиркор кишиси бўлиб, санъат, адабиётни гўзалликни севарди».

© Жавоҳарлаъл Неру,
«Ҳиндистоннинг кашф этилиши» китобидан

▪️«Бобур феъли-сажиясига кўра Цезарга қараганда севишга арзигуликдир. Унинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган».

© Эдуард Холден,
инглиз тарихчиси

▪️«Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди».

© Уильям Эрскин,
«Бобурнома» таржимони
2👍1🤝1
#сана

4-МАРТ—ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН.

Бугун касб байрамларини нишонлаётган қутқарувчиларни самимий табриклаб, халқимизнинг тинчлиги, осойишталигини ўз ҳаловатидан устун деб билган азиз инсонлар, жасур ва навқирон қутқарувчиларни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилган кун билан муборакбод этамиз.

Байрамингиз муборак азиз юртнинг фидойи ўғлонлари!
👍5👏1🎉1
#Сана

🔰 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

▫️Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида 1993 йилнинг 3 май санасини "Халқаро матбуот эркинлиги куни" деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Ўшандан буён ҳар йили 3 май куни дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланади.

Юртимиздаги барча матбуот ходимлари, ижтимоий тармоқ фаоллари, журналистларга 3 май –Жаҳон Матбуоти эркинлиги куни муборак бўлсин.
2👍2🎉1