Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.37K subscribers
94.1K photos
6.8K videos
61 files
13.6K links
Download Telegram
#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

Розеткадан узилмаган маиший техникалар учун электр ҳисобланаверади – Энергетика вазирлиги

Баъзида маиший техникаларидан фойдаланиб бўлгач, розеткадан узиб қўйилмайди. Гарчи, улар ўчирилган бўлса-да, розеткага уланган ҳолда ҳам электр энергия истеъмол қилаверади.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, ҳар бир хонадон йилига ўртача 400 кВт/соатгача электр тежаш имконияти бор. Бу кўрсаткич республика бўйича ўртача 7,8 миллиард кВт/соатга айланади.
#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

🔘 Пиротехника буюмларидан фойдаланганлар жаримага тортилади

🔹️ Ҳар йили Янги йил байрами арафасида пиротехника воситалари савдоси авжига чиқади. Адлия вазирлиги фуқароларни мазкур турдаги буюмлардан фойдаланганлик учун жарима мавжудлиги тўғрисида огоҳлантирмоқда.

Унга кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1 млн. 350 минг сўмдан 5 млн. 400 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

🔘 Уч йил олдин тайинланган пенсиялар бўйича ортиқча тўлов қайта ундирилмайди

🔹️ Пенсияларни тайинлашда 2005 йилдан аввалги йиллар (иш ҳақи ва меҳнат стажи электрон базаси юритилмаган давр) учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида бошқа ҳужжатлар талаб қилмасдан ҳисобланади.

3 йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш мумкин эмас.
#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

Жарима борлигини энди телефондан билишингиз мумкин

Эндиликда юртимизда жарима борлигини махсус илова орқали билиб олиш мумкин.

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарликларни текшириш ва тўлаш учун «Менинг жарималарим» онлайн иловасидан фойдаланиш имконияти яратилмоқда.

Қоидабузарликлар учун тўловни амалга оширишда 30 фоиз чегирмалар ҳам мавжуд.

Дастлабки 15 кун ичида деярли барча жарималар 30 фоиз арзонроқ тўланиши мумкин (қарор чиқарилгандан кейин илк 15 кун давомида амал қилади). Шунинг учун жарималарни ўз вақтида тўлаш яхшироқдир. Ушбу иловада чегирма ва унинг расмий амал қилиш муддатини билиб олиш мумкин.
#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

1 мартдан нималар ўзгаради?

▪️Ёнида биометрик паспорт ёки ID-картаси мавжуд бўлганда, ҳайдовчидан «права», техпаспорт, ишончнома ва суғурта полисини ёнида олиб юриши талаб этилмайди.

▪️Кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига туташ ер участкалари уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади.

▪️Ногиронлиги бўлган шахсларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар берилади.

▪️«Топилмалар столи» фаолияти тугатилади.

▪️Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бир неча турдаги моддий ёрдамлар кўрсатилади.

▪️Ҳукумат қарори билан лицензия ёки рухсатномани олиш учун аризалар ваколатли органга «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади.

▪️Ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишда жамоатчилик назорати кучайтирилади.

▪️Йўловчи ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилади.

▶️ Барча ўзгаришлар билан батафсил веб-сайтимизда танишинг
#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

🔘 Мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатилади

2022 йил 1 майдан ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:

▫️боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

▫️меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" (дафтарлар)дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн. 350 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.
#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

🔘 ОТМга ўқишга киришда кимлар имтиёзга эга?

Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга бўлади:

▫️ Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;

▫️ халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;

▫️ Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;

▫️ «Мард ўғлон» Давлат мукофоти соҳиблари;

▫️ «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолиблари;

▫️ тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари;

▫️ Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;

▫️ «Ниҳол» мукофоти совриндорлари;

▫️ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);

▫️ тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;

▫️ Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;

▫️ чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;

▫️ ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;

▫️ ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари.

Шунингдек:

▫️Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари;

▫️мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;

▫️эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

▫️ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари;

▫️иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар;

▫️Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари.
#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

🔰 Ўзбекистонда жарималар чегирмалари 50 фоизгача оширилади

▫️Президентнинг 23 мартдаги қарорига кўра, 2023 йил 1 майдан маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими соддалаштирилади.

☑️ Янги тизимга кўра:
ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўласа, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Бу тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

Ҳурматли фуқаролар! 

Сўнгги вақтларда фирибгарлар томонидан турли давлат органларининг сайтлари ёки ижтимоий тармоқ (Телеграм, Инстаграм, Фейсбук ва ҳоказо) каналларини сохталаштириб, уларга ҳавола келтириш орқали, сохта веб-ресурсларга киришни тарғиб қилиш ва охир-оқибат моддий маблағларингизни талон-тарож қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Мазкур фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ИИВ Киберхавфсизлик маркази томонидан веб-сайт ёки ижтимоий тармоқ ҳаволасини ҳақиқий ёхуд сохта эканлигини текшириш имконияти яратилди.

Бунинг учун https://www.fake.cyber102.uz га кириб, керакли ойнага сизни қизиқтирган ҳаволани жойлашингиз ва унинг сохта ёки ҳақиқийлигини осонгина билиб олишингиз мумкин.

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

1 апрелдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

▪️Эндиликда суюнчи пули барчага ҳам берилмайди;
▪️Тадбиркорларга субсидиялар янги тартиб бўйича ажратилади;
▪️Айрим ёлғиз кексаларга поезд ва автобус чипталари бепул бўлади;
▪️Ҳудудларнинг ҳаво рейтинги жорий этилади.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб қонунчиликда бўладиган ўзгаришлар билан батафсил танишинг.
#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

Қай ҳолларда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи эътироф этилади?


Фуқаролар томонидан 2018 йил 1 майга қадар якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун қуйидаги шартларга риоя этилиши лозим:

▪️ мазкур ер участкаси бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ажратилмаган ёки электрон онлайн-аукционга қўйилмаган бўлса;

▪️мазкур ер участкасидан фойдаланиш юзасидан жисмоний ёки юридик шахслар ўртасида низо мавжуд бўлмаса;

▪️мазкур ер участкаси учун ер солиғи бўйича, унда қурилган бинолар ва иншоотлар учун эса мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаса.

© Асос: «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 05.08.2024 йил, 937-сон.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани онлайн буюртма олишингиз мумкин

Фуқаролар бола туғилганлиги ҳақида гувоҳномани олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон сўровнома тўлдириши ёки бевосита ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиши мумкин.
#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

🔰 «Менга қанча пенсия чиқаркин?»


▫️Барчамиз ёшимиз катталашган сари пенсия ҳақида ўйлашни бошлаймиз. "Энди менга қанча пенсия чиқаркин?", "Юқори миқдорда пенсия олармикинман?" каби саволлар бизни қамраб олади. Яъни, энди биз пенсияга қандай чиқиш, қаерга мурожаат қилиш, пенсия қандай ҳисобланиши, бунда нималар ҳисобга олинишига қизиқишни бошлаймиз. Пенсия тайинлангандан сўнг эса кўпчилик фуқароларимизда “Нега менга кам миқдорда пенсия тайинланди?”, "Мени ҳисобим бўйича кўпроқ пенсия олишим керак эди?" каби саволлар туғилади.

Фуқароларда мана шундай ўй-хаёллар бўлмаслиги учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ўз тавсияларини берди.

Батафсил: https://gclnk.com/S4FEXCz1