Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.97K subscribers
94.8K photos
6.88K videos
62 files
13.7K links
Download Telegram
Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида

🔘 Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ёш авлод вакилларига яқиндан таништириш ҳамда ёшларимизнинг дунёвий, илмий, ахлоқий салоҳиятини юксалтириш, уларда юрт истиқлолига садоқат, миллий-маънавий ва диний ақидапарстликнинг ҳар қандай кўринишларини олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида Давлатобод тумани 56-сонли умумтаълим мактабида умумпрофилактик тадбир ўтказилди.

🔘 Туманда яшовчи ижтиомий кўмакка мухтож фуқаролар билан туман ишчи гуруҳи иштирокида профилактик сухбат ўтказилиб, уларнинг муаммоларини бартараф қилиш мақсадида тегишли ташкилотлар иштирокида ўрганилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | 8 баллик IELTS сертификатига эга наманганлик ўқувчи қиз
#17oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

Давлатобод тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 58-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Муҳокама йиғилишида, туман ИИБ раҳбари У.Бойхонов, туман прокурори ёрдамчиси Ф.Отабеков, Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи в/б М.Исаев, Давлатобод тумани ҳокими ўринбосари О.Хасанов, Давлатобод тумани ХТБ мудири З.Эргашевлар ҳамда бўлим тасарруфидаги барча умумтаълим мактаби директорлари, ЎТИБД ўринбосарлари, ММИБД ўринбосарлари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида, туман ИИБ бошлиғи сўзга чиқиб, рўй берган ходиса хеч қандай этика қоидаларига тўғри келмаслиги, бу каби холатларга қонунда жавобгарлик белгиланганлигини таъкидлаб, ўқитувчи Э.Мнинг хатти харакатлари юзасидан жиноий иш қўзғатилганлиги, жабрланувчи ўқувчи Х.М тиббий экспертизадан ўтказилганлиги, барча тафсилотлар терговдан сўнг маълум қилинишини айтиб ўтди.

Туман ҳокими ўринбосари О.Хасанов юқоридаги кўнгилсиз воқеа кенг жамоатчиликни хавотирга солгани, ўқитувчилар мавқейига путир етказганлигини, бу ишни мутлақо оқлаб бўлмаслигини, бу холат бошқа мактабларда такрорланса жазо муқаррар эканлигини таъкидлаб ўтди.

Туман прокурори ёрдамчиси Ф.Отабеков ҳам бўлган ходисани қоралаб барча айбдорларга тегишли ҳуқуқий бахо берилишини, барча ўқитувчиларини яна бир бор таълим–тарбия жараёнларида ўқувчиларга қўпол муомалада бўлмаслигини, уларнинг ҳар бири билан индивидуал тарзда ёндошиши кераклигини уқтириб ўтди.

Туман халқ таълими бўлими мудири З.Эргашев ўз сўзида, юқорида билдирилган барча танқидий фикрлар тўғрилигини, ўқувчилар билими, одоби, ахлоқи устида ота-оналар кўмагида назорат ўрнатиш ва уларга таълим – тарбия бериш биз педагогларни олий мақсадимиз эканлигини такдилади. Юқоридаги каби ходисаларни рўй беришини олдини олиш учун ўқитувчи педагоглар ўз устида тинимсиз ишлаши, замонавий методларни қўллаш орқалигина олдини олиш мумкинлигини айтиб ўтди.

Йиғилиш сўнгида, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи в/б М.Исаев ушбу воқеа Наманган вилояти таълим тизимини бутун Республикада юзини ерга қаратганлиги, бундай ҳолат Наманган вилояти тарихида бўлмаганлиги, бунга мактаб раҳбарияти, ўқитувчилари бирдек айибдор эканликларини айтиб, мактабнинг асосий масъул раҳбарлари ЎТИБД ўринбосари ҳамда ММИБД ўринбосарини ўз лавозимидан озод этилиши ҳамда мактаб директори ва бошқа ЎТИБД ва ММИБД ўринбосари ҳамда мактаб психологларига интизомий жазо чорасини қўлланишини маълум қилди.
#бандлик

Наманган вилоятида 2022 йил январь-сентябрь ойларида ташкил этилган иш ўринлари

✔️Юридик шахс этган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига яратилган иш ўринлари жами 9 734 нафарни ташкил этмоқда.

- Тадбиркорлик субъекти ташкил этганлар сони 3 955 та

Соҳалар кесимида яратилган иш ўринлари:
🏭 Саноат - 3 129 нафар;
🏪 Хизмат кўрсатиш - 5 146 нафар;
🏕 Қишлоқ хўжалиги соҳасида - 1 459 нафар;

Иқтисодий тараққиёт бош бошқармаси Ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида маҳаллалар инфратузилмасига ажратилаётган маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш масаласи бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

При Президенте Шавкате Мирзиёеве состоялось совещание по вопросам контроля за расходованием средств, выделяемых на инфраструктуру махаллей.

#Mirziyoyev #yigilish #mahalla #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔘 Энди қурилиш объектларини қабул қилиш комиссиялари таркибида маҳалла раислари ҳам бўлади

▫️Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш жараёнларини назорат қилишда аҳоли иштирокини кенгайтириш мақсадида қурилиш объектларини қабул қилиш комиссияларига маҳалла раисларини киритиш бўйича кўрсатма берди.

Бундан ташқари, 2023 йил 1 январдан бошлаб, қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган қурилиш объектларига хорижий техник-назорат мутахассисларини жалб қилиш белгиланди.

Бунда, давлат объектлари бўйича лойиҳа ҳужжатлари «Қурилиш ресурслари классификатори» платформаси асосида ишлаб чиқилади.