Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.96K subscribers
94.8K photos
6.88K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш депутатлар назоратида

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдаги 33-сессияси бўлиб ўтди. Уни Кенгаш раиси, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков очди ва олиб борди.

Сессияда шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда учраётган масалалар, аҳолини рози қилиш йўлида тўғаноқ бўлаётган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, Наманган шаҳри, Наманган, Чуст ва Поп туманларида аҳоли мурожаатлари ортгани, такрорий мурожаатлар билан ишлашга тўғри келаётгани таъкидланди.

Сессияда вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев соҳада амалга оширилган ишлар ҳамда галдаги вазифалар бўйича ахборот берди.

Шундан сўнг, Косонсой тумани ва Наманган шаҳри Давлатобод туманида умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида содир бўлган ҳамда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари эътирозларига сабаб бўлган салбий ҳолатлар бўйича вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси Музаффар Исаевнинг ахбороти эшитилди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминов соҳадаги энг кўп мурожаатларга асос бўлган масалалар бўйича ахборот берди.
Шунингдек, коммунал соҳалар раҳбарларининг қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва ижро этишни яхшилаш бўйича режалари тингланди.
Бундан ташқари, вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Раҳмонжон Расулов “Темир дафтар”даги оилаларни даромадларини ошириш, шу орқали камбағаллик қисқартириш чоралари ҳақида депутатларга ҳисобот берди.
Шундан сўнг юқоридаги масалалар бўйича ишлаб чиқилган Йўл харитаси ўзгартиришлар билан ижрога қабул қилинди. Шунингдек, депутатлардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, муаммолар, айниқса ёшлар масаласи, хусусан таълим тизимида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар депутатлар томонидан доимий назоратга олинди.

Сессияда вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Якубованинг “Вилоятда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилаларни мустаҳкамлаш борасида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар ва муаммолар тўғрисида”ги ахбороти тингланди.
Сессияда тегишли Қарор қабул қилинди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли фуқаролар, ис газидан заҳарланиш, ёнғинлар ва ҳаво-газ аралашмасининг чақнашидан огоҳ бўлинг! Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини хавф остига қўйманг.
Namangan viloyati bo'yicha e-auksion.uz platformasi orqali 1 500 dan ortiq ko'chma savdo joylarini 3 yilga ijaraga oling

🟢
Mingbuloq tumanidan 114 ta (koʼrish)
🟢 Kosonsoy tumanidan 122 ta (ko'rish)
🟢 Namangan tumanidan 119 ta (koʼrish)
🟢 Norin tumandan 64 ta (koʼrish)
🟢 Pop tumandan 127 ta (koʼrish)
🟢To'raqo'rg'on tumanidan 124 ta (ko'rish)
🟢Uychi tumanidan 98 ta (ko'rish)
🟢Uchqo'rg'on tumanidan 54 ta (ko'rish)
🟢Chortoq tumanidan 121 ta (ko'rish)
🟢Chust tumanidan 82 ta (ko'rish)
🟢Yangiqo'rg'on tumanidan 54 ta (ko'rish)
🟢Namangan shahar 225 ta (ko'rish)
🟢Davlatobod tumanidan 92 ta (ko'rish)
🟢Yangi Namangan tumanidan 134 ta (ko'rish)

Ushbu obyektlar Vazirlar Mahkamasining 2021-yil
3-avgustdagi 485-son qaroriga ko'ra savdoga chiqarilmoqda.
Давлатобод тумани ҳокимининг ўринбосари О.Хасанов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан ҳудуддаги "Қуйи Ғирвон", "Ўрта Ғирвон", "Юқори Ғирвон" ва "Боғ" маҳалла ёшлар етакчилари фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш давомида ходимлар томонидан номенклатура ҳужжатларининг юритилиши, "Ёшлар дафтари" ижроси, "Ёшлар баланси"ни шакллантириш бўйича амалга оширилган ишлар, шунингдек, "Беш ташаббус" олимпиадаси доирасида ўтказилаётган тадбирлар ҳолати ўрганилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тушунча ва тавсиялар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi