Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.76K subscribers
93.3K photos
6.72K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
Шу билан бирга, тизимдаги оқсоқликлар қатъий танқид қилинди.

“Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ.

Мисол учун, 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори.

Бундай маҳаллалар сони Тошкент вилоятида – 59 та, Фарғонада – 52 та, Андижонда – 45 тани ташкил этиб, қолган ҳудудлардан кўп”, деди Президент.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи қатъий огоҳлантирилди. Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари 1-ўринбосарлари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Шунингдек:

- Олтинкўл тумани, Зарафшон шаҳри ҳокимлари;

- Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Томди, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона туманлари, Навоий, Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг 1-ўринбосарлари;

- Кармана, Фориш туманлари прокурорлари;

- Янгиер, Шаҳрисабз шаҳарлари, Фориш тумани ИИБ бошлиқлари;

- Нурота, Музработ, Шаҳрисабз, Мирзачўл туманлари солиқ бошлиқлари;

- республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод этилди.
“Шу билан бирга, жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари “кредит, субсидия, ер олиб бераман”, деб таъмагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолатдир”, деди Президент.

Мисол учун, Тўрақўрғон тумани “Шарқ” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитга тавсия бериш учун, “пора” олаётганда ушланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бу каби ҳолатлар Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Бўка, Бахмал туманлари, Марғилон, Ширин шаҳарларида ҳам мавжуд.

“Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, республика вакиллари, Убайдуллаев ва унинг қуйи тизими раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Одамларни рози қилиш ва инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин бўлмайди”, деди давлат раҳбари.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари олдига “қониқарсиз” деб баҳоланган 3 минг 636 нафар маҳаллага шахсан бориш ва муаммоларни ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

Иқтисодий тараққиёт вазирлигига вилоят ҳокимлари билан биргаликда ушбу маҳаллалар кесимида муаммоларни ҳал қилиш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш топширилди. Бунда, йил якунига қадар:

- 434 та маҳаллада суғориш тизими ва сув таъминотини яхшилаш;

- 715 та маҳаллада сув, йўл, электр, табиий газдан муаммосини ҳал қилиш;

- иқтисодий аҳволи оғир 545 та маҳалладан ҳар 5 тасига банк вакилини бириктириб, “лидер” тадбиркорларни топиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Молия вазирлиги ушбу маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш ва тадбиркорлик кредитлари учун 800 миллиард сўм ажратади.

Қанчалик қийин бўлмасин, ушбу маҳаллаларда ишларнинг юриши учун шунча қўшимча маблағларни ажратаяпмиз.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, бириктирилган вакиллар ва ҳоким ёрдамчилари ушбу маблағларнинг ҳар бир сўмидан самарали фойдаланиб, аниқ натижа кўрсатиши керак”, деди Президент.
Профилактик тадбир ўтказилди

Бугун, Давлатобод тумани 80-ИДУМда мактабнинг юқори синф ўғил бола ўқувчилари ўртасида профилактик тадбир ўтказилди. Унда, Наманган шахар ИИО ФМБ ВЕ ва ЁЎХПТЭГ катта инспектори майор Г.Обидова ва ВЕБИГ инспектор психологи Д.Сулаймановлар иштирок этиб, ўқувчи ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларини олдини олиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, дарсдан бўш вақтларида турли ножўя ҳаракатлар содир этмаслиги, айниқса, тунги вақтларда назоратсиз ҳолатда юрмаслик талаблари тушунтирилди, шунингдек, сухбатда вилоят ҳудудида бошқа мактаб ўқувчилари томонидан содир этилган жиноятлар танқидий равишда тахлил этилди ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари, жазо чоралари ҳақида тушунтириш берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Барча инфратузилмаси ва молиявий имкониятлари мавжуд бўла туриб, республика бўйича 12 та шаҳар ҳамда Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Самарқанднинг 2 тадан туманидаги аксарият ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти “қониқарсиз” деб топилгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан:

- Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Термиз, Гулистон, Фарғона, Марғилон, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод шаҳарлари;
- Учтепа, Мирзо Улуғбек, Тошкент, Қибрай, Бўстонлиқ ва Ургут туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарларини ҳам ишдан олишга кўрсатма берилди.

Тажрибали мутахассисларни жалб қилиб, ушбу шаҳар ва туманлар ҳоким ёрдамчиларини тўхтовсиз ўқитиш, йўналишлар бериб бориш, яхши-яхши тажрибаларни ўргатиб бориш кераклиги таъкидланди.

Ўтган 3 ой ичида ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви аниқлаб олингани, энди ушбу маҳаллаларни ихтисослашуви бўйича қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилиши қайд этилди.
Деҳқончилик ва боғдорчиликка ихтисослашган 2,5 мингта маҳалла “лидер” тадбиркорлар орқали ривожлантирилади.

Деҳқонларимиз мавсумга ўз вақтида тайёргарлик кўриши учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасига ажратилган 2 триллион сўм ресурс ҳисобидан иккинчи чоракда қўшимча 350 миллиард сўм йўналтирилади.

Ушбу маблағлар “лидер” тадбиркорлар орқали уруғ, кўчат, ўғит сотиб олиш ва бошқа харажатлар учун берилади.

Ушбу маблағлар ҳисобига 250 та оғир маҳалладаги 165 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Яна 2,5 мингта маҳалла чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликка ихтисослашган. Уларни ривожлантириш учун:

- камида 1,5 мингта маҳаллага инкубатор;

- ҳар бир вилоятда камида 20 мингта хонадонга 20-100 тадан хонаки товуқ;

- 1000 тагача маҳаллада 5-10 та хонадонга асалари уялари тарқатилади.

Бу чора-тадбирлар орқали биринчи ярим йилликда аҳоли хонадонларида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик йўналишларда камида 140 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.
Туман ҳудудидаги ноқонуний ва ўзбошимчалик билан қурилган қурилишлар бартараф этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги “Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 41-сонли қарорга асосан Давлатобод туманида ишчи гуруҳ томонидан ноқонуний қурилишлар аниқланиб, жойида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Ҳунармандчилик, тикувчилик, косибчилик, қандолатчилик каби уй шароитидаги кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларини маҳалланинг ўзида кенгайтириш кераклиги таъкидланди.

Шу муносабат билан бир ой муддатда саноат, ҳунармандчилик ва касаначилик микро марказларини 700 та ихтисослашган маҳаллада ташкил этиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.

Бу марказларнинг 70 таси ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда очилиши зарур. Ушбу марказлардан 5 йил муддатда ер ва мол-мулк солиғи ундирилмайди.

Жорий йилда бу мақсадларга 500 миллиард сўм йўналтирилади, ушбу саноат марказлари орқали 50 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

Яна бир масала – йил бошидан буён ҳоким ёрдамчилари томонидан 5 мингга яқин бўш бинолар аниқланди. Ҳоким ёрдамчилари аниқлаган бўш бино-иншоотларни сотиш, ижарага беришдан тушган маблағлар ушбу маҳалланинг инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланиши белгиланди.

Умуман, йил якунига қадар бўш бино қолиши керак эмас”, деди Президент.
🔊🔊🔊 Kitobxon yoshlar diqqatiga!

📕 “Zukko kitobxon 2022” intellektual turniriga start berildi.

Turnir 5 ta bosqichda o‘tkaziladi:

1. Mahalla bosqichi – 25-aprel;
2. Sektor bosqichi – 13-may;
3. Tuman bosqichi – 26-may;
4. Viloyat bosqichi – 10-iyun;
5. Respublika bosqichi – 25-iyun kuni bo‘lib o‘tadi.

♻️ Intellektual turnirda “Yoshlar kutubxonasi” rukni ostida chop etilgan 8 ta kitobdan foydalaniladi. Turnirda 16 yoshdan 30 yoshgacha bo‘lgan yoshlar 6 nafar a’zodan iborat mahalla jamoasi bilan ishtirok etishlari mumkin.

Batafsil bu yerda tanishishingiz mumkin.

Jamoalar @yoshlarmurojaati_bot dan 23-aprelga qadar ro‘yxatdan o‘tishlari lozim!

@yoshlarittifoqi_uz 👈🏻
Йиғилишда касаначиликни ривожлантириш хотин-қизлар, ногиронлиги бор аҳолини иш билан таъминлаш учун яхши имконият эканлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан, касаначилар билан ишлайдиган тадбиркорларга:

- оилавий тадбиркорлик дастуридан 500 миллиард сўм йўналтирилади;

- оладиган кредитлари бўйича Тадбиркорлик жамғармасидан 75 фоизлик кафиллик берилади ҳамда фоиз харажатларининг 10 фоиздан юқори қисми қоплаб берилади.

Касаначиларга эса:

- ўзини ўзи банд қилган фуқаролар каби фақат ижтимоий солиқ тўлаш имконияти берилади;

олис ҳудудда ишлаётган касаначиларнинг дастлабки 1 ойлик иш ҳақи давлат томонидан қоплаб берилади.

Вилоят ҳокимларига ушбу имкониятлардан фойдаланиб йил якунига қадар 100 минг нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш топширилди.
Республика бўйича 2 мингдан зиёд маҳалла хизматлар соҳасига ихтисослашган.

Президент аҳолиси кўп қишлоқларда шаҳарлардаги мавжуд хизматларни имкон қадар йўлга қўйиш лозимлигини кўрсатиб ўтди.

Мутасаддиларга аҳолиси 20 мингдан ошадиган 3-4 та маҳалла учун камида 1 тадан маҳаллалараро чакана савдо ва хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш топширилди.

Ушбу марказлар ҳам, микро саноат марказлари каби, 5 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғидан озод этилиши белгиланди.

Бу орқали вилоят ҳокимлари маҳаллаларда иккинчи чоракда хизматлар соҳасида 140 мингта иш ўрни яратиши зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳудуд ва тармоқ раҳбарлари ҳисобот берди, ҳоким ёрдамчиларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.