Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.73K subscribers
93.3K photos
6.73K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
#sayyorqabul

Туман ҳокими 1 сектор раҳбарининг қабули - муаммолар ечими

Бугунги кунда аҳоли билан доимий мулоқотни давом эттириш, раҳбарлар томонидан аҳолини дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида “Орзу” маҳалласидаги 1 сектор штабида ташкил этилган сайёр қабулга, тумандаги бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳам жалб этилди.

Давлатобод туман ҳокими Анваржон Тожимирзаевнинг сайёр қабулида "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"да турувчи аҳолининг ҳам мурожаатларини тингланди.

Бир неча соат давом этган қабул якунида, мутасадди ташкилот раҳбарларига аҳолини қийнаётган муаммоларни самарали бартараф этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Хабарларингиз бор, тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар ва 2 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтиришни белгилаб олган эдик.

Шунингдек, айни пайтда тадбиркорларни энг безовта қилаётган солиқ маъмурчилиги, текширувлар, рухсатномаларни соддалаштириш, бюрократия ва коррупцияга йўл қўймаслик каби чораларни ҳам белгилаб олдик.

Бугун эса Бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот берадилар:

- ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари;

- аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича биринчи чоракда амалга оширилган ишлар”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
Ҳоким ёрдамчилари уч ой давомида 35,3 миллион аҳоли яшайдиган 6 миллион 900 минг хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни 4 та тоифага ажратгани таъкидланди. Булар:

- 11 фоизи – кам даромадли;

- 47 фоизи – доимий даромади бўлгани билан қўшимча даромадга эҳтиёжи бор;

- 6 фоизи – ижтимоий ҳимояга муҳтож;

- 36 фоизи – иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ оилалар ҳисобланади.

Яъни, янги тизим орқали ҳар бир ҳоким, унинг иқтисод бўйича 1-ўринбосари ва ҳоким ёрдамчилари аҳолининг 64 фоизи билан манзилли ишлаш кераклигини билиб олдилар.

Бу борада, жойлардаги мутасадди раҳбарлар ва ҳоким ёрдамчилари биринчи ва иккинчи тоифадаги хонадонлар билан ишлаб, 3 ойда 736 минг нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади ҳамда 54 минг нафар фуқароларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитди.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан 50 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун 1 триллион 300 миллиард сўм кредит ва 20 миллиард сўм субсидия ажратилди.

Натижада ҳудудларда 47 мингта янги тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилди, 8 мингта кичик саноат ва сервис лойиҳалари ишга туширилди, 2,5 мингта корхона қувватлари тикланди ва оширилди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта бундай катта рақамлар амалда бўлганини гапиряпмиз.

Маҳаллада тизим ва шароит яратганимиз
, албатта, қайси туман ва шаҳар раҳбарлари фидойи бўлиб ишлаган бўлса, натижа беряпти”, деди Президент.

Энг яхши натижа кўрсатган 14 нафар ҳоким ёрдамчиларини мукофотлаш, ижобий натижага эришган 2 минг 943 нафар ҳоким ёрдамчиларига ташаккурнома юбориш топширилди. Ижобий натижа кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига муносиб номзодлар захираси экани кўрсатиб ўтилди.