Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.65K subscribers
96.5K photos
7.06K videos
64 files
14.1K links
Download Telegram
Давлатобод тумани ҳокими, туман ИИБ бошлиғи билан “Халқлар Дўстлиги” маҳалла фуқаролар йиғинида шу ҳудуддаги ширкатлар ва бошқарув ташкилотлари вакиллари ҳамда аҳоли билан учрашув ўтказди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда кўп қаватли уйлар атрофларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, коммунал соҳага оид кўплаб масалалар, хусусан ширкатларнинг мавжуд қарздорлиги, бошқарув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш борасида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган топшириқ ҳамда вазифалар хусусида сўз борди.

Айниқса, аҳоли розилигига эришишда сервис хизматлар сони ва сифатинини оширишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигига урғу берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Давлатобод тумани ҳокими, туман ИИБ бошлиғи билан “Халқлар Дўстлиги” ҳамда "Умид" маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганиш олиб борди

Кўп қаватли уйлар атрофларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, коммунал соҳага оид кўплаб масалалар, хусусан ширкатларнинг мавжуд қарздорлиги, бошқарув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш борасида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган топшириқ ҳамда вазифалар ижроси юзасидан кўчама-кўча юриб аҳоли мурожаатлари ўрганилди.

Айниқса, аҳоли розилигига эришишда сервис хизматлар сони ва сифатинини оширишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигига урғу берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍221 та кўмаклашувчи комиссия тузилиб, фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказишга доир тадбирлар режалари тасдиқланди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.

🔎 Таъкидланишича, ҳозир республикамизда 9 349 та фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларнинг 41 таси шаҳарча фуқаролар йиғини; 73 таси қишлоқ фуқаролар йиғини; 165 таси овул фуқаролар йиғини; 9 070 таси маҳалла фуқаролар йиғинидир.

Қонунчиликка мувофиқ, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш учун ишчи гуруҳ тузилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️
#online

Муқаддас ой хайру - эхсон ойи


Муқаддас моҳи рамазон кунлари муҳтожларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир.

Бундай эзгу тушунчалар айниқса, муборак моҳи рамазонда янада кенг қулоч ёймоқда. Давлатобод туманида ҳам муборак ой муносабати билан эҳсонлар ташкил этилмоқда.

Маҳаллаларда мискинлар ҳолидан хабар олиниб, улар учун ифторлик дастурхони тузилмоқда.

Бугун 1 сектор ҳудудидаги Наврўз, Нуробод, Гулшан маҳаллаларида нуронийлар, эҳтиёжманд, темир, аёллар дафтарида турувчи фуқароларга хайр-эҳсон кўрсатиш мақсадида ифторлик уюштирилди.

Зеро, рамазон инсонларни ўзаро меҳр-оқибатли бўлишга, кексалар ва беморлар, яқинлар ҳолидан хабар олишга, муҳтожларга хайр-саховат қилишга чақиради.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi