Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
95K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Давлатобод туманида жойлашган Олимпия захиралари коллежида, Наманган вилоятининг умидли ва ёш спортчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Сайфитдинович Ирматов ва Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Омилович Касимов ҳамда вилоятнинг 60 нафардан ортиқ иқтидорли спортчи ва тренерлари иштирок этдилар.

Иштирокчилар билан очиқ мулоқот тарзида суҳбатлар бўлиб, суҳбат мобайнида эришилган натижалар билан бир қаторда спортчиларга яратиб берилаётган шарт-шароитларга хам тўхталиб ўтилди. Ҳусусан, юнон рум кураши тренери Вохиджон Якубаев Республикада кичик ёшлар ўртасида миллий терма жамоа ташкил этиш, баскетбол федерацияси Наманган вилояти бўлими тренери О.Костикова томонидан сафарбарлик маблағларини етарли даражада ажратилиши, оғир атлетика тренери Шухрат Ахмадалиев иқтидорли спортчиларнинг 18 ёшдан кейинги фаолиятида узилишлар кузатилаётганлиги, спортнинг слаломда эшкак эшиш тури бўйича вилоятда махсус канал қуриш, Олимпия заҳиралари коллежи спортчиси томонидан вело шоссе велосипедлари ажратилиши ҳамда каратэ ВКФ тренери Абдулло Каримов Олимпия қўмитаси тасарруфидаги тиббий марказнинг диетолог, психолог, массажистлари томонидан вилоят тренерларига семинар ташкил этиб бериш кераклиги юзасидан таклифлар берилди
Давлатимиз раҳбари Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркон туманлари фаоллари, маҳалла раислари билан учрашди.
Аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши, бунинг учун қуйи тизимдаги раҳбарлар уйғониши, жон куйдириши кераклиги айтилди.
Ушбу туманлар иқтисодиёти ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги режаларга алоҳида тўхталинди.

Глава государства встретился с активом и председателями махаллей Алатского, Каракульского, Джандарского и Шафирканского районов.
Подчеркнуто, что проводимая во имя повышения благополучия населения работа будет последовательно продолжена, для чего руководители нижних звеньев должны пробудиться и работать самоотверженно.
Отдельно затронуты планы по развитию экономики и социальной инфраструктуры данных районов.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #uchrashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тарғибот тадбири бўлиб ўтди!

Давлатобод туманда жойлашган вилоят Маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабр куни Олий Мажлис ва халққа йўлланган Мурожаатномасида тўхталиб ўтилган масалаларни халққа етказиш бўйича ишчи гурух иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Республика ишчи гурухи вакиллари, туман сектор рахбарлари корхона ва ташкилотлар бошлиқлари, махалла фуқаролар йиғинлари ходимлари, ёшлар хамда зиёлилар иштирок этдилар.

Тадбирда Юртбошимизнинг бу йилги мурожаатномаларида кўтарилган масалаларни халққа, сохама-соха халқчил тилда, қисқа ва лўнда қилиб тушунтириб бериш, уларнинг туб мохиятига етиш учун тегишли тавсиялар берилди.

Тадбир давомида туман прокурори сўзга чиқиб, йиғилганларга тарғибот ишларини узлуксиз давом эттиришни тавсия этди.

Тадбир якунида сектор раҳбарлари ва ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги, юксак натижаларга эришган спортчи ва фан олимпиадаси ғолибларини, эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар билан тақдирлади.
🌦 #Об_ҳаво

22 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот


Гидрометеорология хизмати марказига кўра, бугун – 22 январ куни Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир қорга айланади).

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, 25-28 м/с гача ҳам кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси ва кундузи -3...+2 даража бўлади.