Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.63K subscribers
100K photos
7.43K videos
66 files
14.9K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев «BCT Cluster» пахта-тўқимачилик кластерининг “Bukhara Cotton Textile” корхонаси фаолияти билан танишди.
Корхонани ташкил этишга 65 миллион АҚШ долларидан зиёд инвестиция йўналтирилган. Бу ерда кластернинг ўзида етиштирилган хомашёдан йилига ўртача 12,5 млн дона жинси шимлар ишлаб чиқарилмоқда.
Шу ерда 2021-2022 йилларда Бухоро вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, ёшлар бандлигини таъминлаш режалари тақдим этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия “Bukhara Cotton Textile” хлопково-текстильного кластера «BCT Cluster».
В создание предприятия вложено более 65 млн долларов. За год здесь производится в среднем 12,5 млн пар джинсовых штанов из сырья, заготовленного в самом кластере.
Здесь же представлены инвестиционные проекты, которые будут реализованы в Бухарской области в 2021-2022 годах, а также планы по обеспечению занятости молодежи.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Davlatobod #Kuzqishmavsumi #Shtab

Ҳурматли Давлатобод тумани аҳолиси диққатига!

Энди сиз куз-қиш мавсумида коммунал (газ, сув, электр, йўл ҳамда иссиқлик манбаи) соҳаларидаги муаммоларни тўғридан-тўғри мурожаат этишингиз мумкин.

Колл маркази ва "Куз қиш" штабимизга мурожаат этинг!

Мурожаат учун тел: (69) 226-12-12 226-13-13

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
#Siyosiy_marifat_soati

Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтмоқда

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 "Сиёсий маърифат соати"да спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтадилар:

🔸Сўнгги икки ҳафта мобайнида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти;
🔸Агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари;
🔸Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили ҳамда соҳада учраётган муаммолар;
🔸Давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти таҳлили ва ушбу соҳада учраётган муаммолар;
🔸Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун зарур шароитлар яратиш масалалари.

❗️Сиёсий-маърифий соатни 22 январь соат 09.00дан бошлаб YouTube'даги каналда кузатиб боришингиз мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон 24| Намангандаги аёллар фестивалидан махсус репортаж
Президент Бухоро шаҳридаги давлат хизматлари маркази ва IT Park ни бориб кўрди.
Хизматлар нархини арзонлаштириш, узоқ маҳаллалар аҳолисига сайёр ва онлайн хизмат кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди.
– Бухоро азалдан илм-фан маркази бўлган. Бугун ҳам билимли, интилувчан ёшлар кўп. Бухоронинг IT соҳаси бўйича брендини яратиш керак. Бунинг учун барча нарса – шароит, ресурс, интеллект бор, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент посетил Центр государственных услуг города Бухары и местный филиал IT-парка.
Даны поручения по снижению стоимости оказания услуг, организации мобильного и дистанционного обслуживания населения отдаленных районов.
– Бухара издавна была центром науки. И сегодня много образованной, целеустремленной молодежи. Необходимо создать бухарский бренд в сфере IT. Для этого есть все – условия, ресурсы, интеллект, – сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #IT

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter