Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.65K subscribers
96.6K photos
7.06K videos
64 files
14.2K links
Download Telegram
Мавсум олдидан "Марказий" стадионда таъмирлаш ва оммавий тадбирлар ўтакзилиш учун зарурий чоралар кўрилмоқда.

Давлатобод туманида жойлашган “Марказий” ҳамда захира майдонлари, клуб қароргоҳини янги мавсумга пухта тайёрлаш, OFK, O'FA ҳамда PFL талабларига жавоб берадиган даражада ҳозирлаш, шунингдек, захира стадионидаги фитнесс залини қуриб битказиш борасида муҳокама ўтказилиб мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Халқлар дўстлиги маҳалласида еттилик фаолияти билан танишилди

Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев томонидан маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини кўпайтириш бўйича мунтазам ўрганишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, бугун туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ Халқлар дўстлиги маҳалласида бўлиб, аҳоли бандлиги ва оила бюджетини тўлдирувчи даромад манбаларини ўрганди.

Маҳаллада боғдорчилик, паррандачилик орқали даромад қилиш соҳалари ривожланган. Баъзи хонадонларда тадбиркорлик учун мавжуд имкониятлар муҳокама қилинди. Шунга мувофиқ, даромад манбаларини кенгайтириш истагида бўлган хонадонларга маҳалла еттилиги томонидан зарурий ёрдам кўрсатилиши бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек кўп қаватли уйлар атрофидаги ерлардан самарали фойдаланиш, бир қарич ер ҳам бўш қолмаслиги, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб экин экиш, бу борада аҳоли ўртасида кенг тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб бориш кераклиги тушунтрилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Пенсионер Ўзбекистондан чиқиб кетганда пенсия қандай тўланади?

“Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ, бугунги кунда:

пенсионер Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистонга қайтиб келмаганида пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади.

🎚 Бунда вақтинча тўхтатилган пенсияни тўлаш пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг қайта тикланади.

Эслатиб ўтамиз, фуқаро Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг олинмай қолган ойлардаги пенсиясини 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.

Бунда пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўланади.

📞 12-71     🌐 pfru.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш соҳасини ривожлантириш бўйича устувор режалар тақдим қилинди

Бугун Давлатобод тумани ҳокимлигида 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Йиғилишда сув, газ, электр таъминоти, бошқарув сервис компаниялари ва коммунал хизматлар соҳалари бўйича режалар белгилаб олинди.

Ободонлаштириш, экология, иссиқлик тизими, ветеринария ва бошқарув сервис компаниялари самарадорлигини ошириш йўналишларида амалий чора-тадбирлар режалаштирилди. Хусусан, инфратузилмани яхшилаш, санитария-гигиена ҳолатини такомиллаштириш ва аҳолига кўрсатиладиган хизматларни рақамлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

Йиғилиш якунида туман ҳокими масъул раҳбарларга белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан топшириқлар берди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh