Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.64K subscribers
96.6K photos
7.06K videos
64 files
14.2K links
Download Telegram
Давлатобод тумани ҳокимининг оммавий сайёр қабул ўтказилди
                                                

Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев маҳаллий аҳоли вакиллари билан, уларни қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш юзасидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан 1-сектор ҳудудидаги "Орзу" маҳалла фуқаролар йиғини биносида оммавий сайёр қабул ўтказди.

Қабулда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, муаммо ва таклифлари мавжуд 30га яқин тумандаги маҳаллалардан келгани фуқаролар иштирок этишди.

Қабулда фуқаролар томонидан доимий иш билан таъминлаш, ий-жой, кўп қаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаш, тадбиркорлик қилиш мақсадида ер жой ажратиш ва бошқа масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилинди.

Ҳеч бир мурожаат туман ҳокими эътиборидан четда қолмади. Муддат талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Давлатобод туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли Қарорининг ижроси таминланмоқда.

Хусусан, бугун туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда алоҳида тоифадаги 25 нафардан ортиқ шахслар туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида малакали шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Текширув натижаларидан келиб чиқиб, уларни соғломлаштириш бўйича малакали тиббий хизматларлар кўрсатилиши туман прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинди.
🔰 Давлат идораларининг расмий сайтлари gov.uz доменига ўтказилади

▫️2025 йил 31 январь куни «Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

2025 йил 1 мартдан барча давлат органлари ва ташкилотлари UzINFOCOM билан шартнома тузиб, расмий веб-сайтлари ва порталлари фаолиятини фақатгина ҳукумат портали – gov.uz орқали йўлга қўяди.

Қарорга кўра, расмий веб-сайт Ягона платформага ўтказилганидан сўнг бир ҳафта муддатда эски расмий веб-сайтлар домен манзилларини ҳамда веб-сайт ва ундаги маълумотларни сақлаб қолган ҳолда, Ягона платформадаги расмий веб-сайтлар манзилига йўналтирилади ёки уларнинг фаолияти тўхтатилади.
Davlatobod tumanida "Viloyat hokimi kubogi" shaxmat musobaqasiga start berildi!

Davlatobod tumanida "Namangan viloyati hokimi kubogi" uchun shaxmat bo‘yicha musobaqaning mahallalararo sektor bosqichi boshlandi. Ushbu nufuzli turnir uch bosqichda — mahalla, tuman va viloyat darajasida o‘tkaziladi.

Shaxmat olamida o‘z o‘rningizni toping!
Musobaqada ishtirok etib, strategik fikrlash va mahoratingizni namoyish qiling. G‘oliblik sari intiling va Namangan viloyati hokimi kubogini qo‘lga kiriting!

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh