Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.49K subscribers
93.7K photos
6.77K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
#Об_ҳаво

🌧🌤 Наманганда 24 декабрда баъзи жойларда туман тушиши мумкин

▫️«Ўзгидромет» Наманган вилояти бўйлаб 24 декабрь, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Аҳоли мурожаатлари ўрганилиб, муаммолар бартараф этилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ишчи гуруҳи ижтимоий тармоқларда эълон қилинган аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиб чиқди. Юксалиш маҳалласи, Семизтепа кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан табиий газ таъминоти юзасидан йўлланган мурожаатга мутасаддилар томонидан аниқлик киритилди ва тегишли чоралар кўрилди.

Ўрганиш давомида маълум бўлишича, ушбу ҳудуддаги хонадонлар 2007-йилгача Косонсой тумани газ тармоқларидан табиий газ билан таъминланган. Бироқ, суюлтирилган газ таъминотига ўтиш жараёнида табиий газ етказиб бериш тўхтатилган. 2020-йилда Давлатобод тумани ташкил этилгач, ушбу хонадонлар суюлтирилган газ билан таъминланадиган ҳудудлар рўйхатига киритилди.

Наманган шаҳар газ таъминоти бўлими томонидан тасдиқланган режа-графикка мувофиқ, 220 та хонадон бугунги кунга қадар кундалик эхтиёж учун суюлтирилган газ билан мунтазам таъминланиб келмоқда. Маълумот учун: Аҳолига суюлтирилган газ балонлари 2024-йил 20-декабрь куни тўлиқ таъминланган.

Шунингдек, ишчи гуруҳ мурожаатчиларнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, уларга иккиламчи ёқилғи (кўмир) маҳсулоти бепул етказиб берди. Аҳолига мурожаатлари юзасидан Давлат хизматлари агентлиги ва тегишли ташкилотларга юборилган аризалар қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқилилиб жавоб берилиши ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Ҳокимлик томонидан аҳоли фаровонлигини ошириш, уларнинг кундалик турмуш шароитларини яхшилаш учун барча имкониятлар сафарбар этилиб, мазкур мурожаат бўйича туман ҳокимлиги томонидан назорат ишлари давом этмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt|Telegram|Facebook|Instagram|X|YouTube|Murojaat
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 декабрь кунлари ўтадиган МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Российской Федерации Владимира Путина посетит с рабочим визитом город Санкт-Петербург для участия в саммитах СНГ и ЕАЭС, которые пройдут 25-26 декабря.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #YOII

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#online

Давлатобод тумани аэропорт ҳудудида ободонлаштириш ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Sayt | Telegram | 24/7 @davlatobod_bot

Гуруҳга уланиш учун ➡️https://t.iss.one/davlatobodliklar1