Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.7K subscribers
93.4K photos
6.74K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
☀️🌤 Наманганда 30 март куни айрим жойларда ёмғир ёғади

▫️«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 30 март, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Fazman tekstil" ишга таклиф этади

Давлатобод туманида жойлашган "Fazman tekstil" малакали йигит қизларни тикувчилик, дазмол ва бошқа соҳалар бўйича (ёши 18-40) тикувчилик фабрикасига ишга таклиф этади.

Ишчилар доимий иш жойи, бепул автобус, нонушта, иссиқ овқат ва ётоқхона билан таъминланади. Ойлик ҳаққи 2 300 000 дан 6 000 000 сўмгача, ишчиларни тажрибасига қараб белгиланади, ойлик ўз вақтида берилади.

Бир ойда 26 иш куни, ой давомида тўлиқ ишлаган, тартиб интизомли ишчиларни 200 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Иш вақти соат 8:00 дан 18:00 гача белгиланган. Расмий иш фаолияти (стажи) юритилади.

Дам олиш якшанба куни,

Манзил: Давлатобод тумани Мустақиллик кўчаси "Елхон МФЙ"

Мўлжал: Тўрақўрғон йўли, Президент мактаби яқинида Елхон "Газ запрафка рўпарасида"

Мурожат учун телефонлар: +998930500027, +998917560056

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt
| Telegram | Murojaat | Guruh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Davlatobod tumani Navbahor mahallasida Besh tashabbus olimpiadasi doirasida workout musobaqasining sektor bosqichi o‘tkazildi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1-apreldan suv taʼminoti, kanalizatsiya, sanitariya jihatdan tozalash hamda issiqlik taʼminoti bo‘yicha xizmatlarga QQSning nol darajali stavkasini qo‘llash bekor qilinadi.

Ushbu o‘zgarishlarning ahamiyati hamda tarifga ta'siri haqida Soliq qo‘mitasi mutaxassisi tushuntirish berdi.
Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини кенгайтирмоқчи

Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар фаолиятидаги муаммолар, қийинчиликлар ва тўсиқларни аниқлаб, уларни бартараф этишга кўмаклашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан Умид маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган ЯТТ Мухамеджанова Кристинанинг кичик корхонаси бўлди.

Тадбиркор томонидан ярим тайёр маҳсулотлар ва пишириқлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Хозирда оилавий иш олиб боришмоқда.

Туман ҳокими билан бўлган сухбатда имтиёзли 100 млн сўм кредит олиб фаолиятини кенгайтириш ва қўшимча 10та иш ўрни яратишини мумкинлигини билдирди.

Туман ҳокими томонидан лойиҳалар мақулланиб, ушбу ҳудуддаги ҳоким ёрдамчисига, тадбиркорга ҳуқуқий, амалий ёрдам бериши кўрсатмаси берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt
| Telegram | Murojaat | Guruh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳлантириш...

🔰 Ҳурматли қурилиш ташкилоти раҳбари ҳамда қурувчилар диққатига!

▫️Янги қурилаётган масканларда қуйидаги техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг!

Наманган ФВБ  Ахборот хизмати.
#Яшил_макон

“Янги Ўзбекистон боғи”га манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

Наманганда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳорги кўчат экиш ишларига қизғин киришилди.

Бугун Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон боғи”да ўтказилган тантанали тадбирда вилоят секторлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, ёшлар иштирок этдилар.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳурматли Президентимизнинг шу йил 25-26 март кунлари вилоятимизга ташрифи тарихий ўзгаришларга асос бўлаётганини таъкидлаб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишларга эътибор қаратди.

Шундан сўнг “Янги Ўзбекистон боғи”да умуммиллий лойиҳа асосида баҳорги экиш ишларига киришилди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур ҳудудга 10 минг тупдан зиёд манзарали, ноёб дарахтлар ўтқазилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар унинг 2 минг тупи экиб бўлинди. Бугуннинг ўзида улар сони яна 500 тага ошди.

Маълумот ўрнида: 2024 йил баҳор ва куз мавсумларида Наманган вилоятида 15 млн. 496 минг дона манзарали, мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилиши белгиланган. Шундан баҳор мавсуми учун 9 млн. 682 минг дона режалаштирилган бўлиб,  ҳозиргача 7 млн. 937 минг донаси, яъни 82 фоизи экиб бўлинди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube