Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.76K subscribers
93.3K photos
6.72K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Жойларда аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида раҳбарлар томонидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Бугун Давлатобод тумани ҳокими «Ижодкор» маҳалласи ҳудудида жойлашган 72-сонли умумталим мактабида сайёр қабул ўтказди.

Бу галги қабул жараёнида ҳам туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ҳамда тумандаги мутасадди идоралар ходимлари иштирок этди.

Қабулда фуқаролардан субсидия олиш, соғлиқни тиклаш, фарзандини боғчага жойлаш, кадастр, сув, газ ва электр таъминотини яхшилаш каби масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Уларда билдирилган масалаларнинг аксариятига шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Ечими вақт талаб этадиган масалалар масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
#Онлайн
Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизими ўрганилмоқда

Аномал совуқ кунлари ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизими доимий назоратда бўлмоқда. Давлатобод тумани ҳудудидаги умум таълим муассасалари ва бошқа ижтимоий объектлар ҳам доимий назорат қилинмоқда.

Айни пайтда,туман ҳокими ўринбосари О.Хасанов ҳамда тегишли соҳа вакиллари томонидан Давлатобод туман ХТБга қарашли 53 сонли умум таълим мактаби иситиш тизимлари, қозонхона, мўрилар ва электр тақсимлагичлар тўлиқ кўрикдан ўтказилди, уларнинг техник ҳолати созлиги назорат қилиниб, иссиқлик тизими узлуксизлигини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Навбатдаги манзил мактабгача таълим ташкилоти

Хабар берганимиздек, туман ҳокимининг ўринбосарлари М.Неъматов, О.Хасанов ўринбосарлари ҳамда соҳа раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари томонидан ижтимоий соҳа объектлари ўрганилмоқда.

Хусусан, туман ҳудудидаги "Нуробод" МФЙда жойлашган 53-ДМТТнинг қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари бирма-бир кўрилди, иситиш тизимлари, қозонхона, мўрилар, электр тақсимлагичлар ва озиқ-овқат омбори кўрикдан ўтказилди. Ўз ўрнида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иситиш ва электр таъминоти билан таъминлашда тизимли режа асосида иш ташкил қилиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Таълим муассасаларида иссиқликни таъминлаш долзарб масала

Сир эмаски, юртимизда кезиб юрган совуқ ҳаво массалари аҳоли айниқса, ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик ва электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш юзасидан бир қатор вазифаларни юзага келтирди. Айни пайтда, ўз фаолиятини олиб бораётган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганилаётган ижтимоий соҳа объектларида ҳам юқоридаги масала юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш ва мавжуд муаммоларни ўз ўрнида бартараф қилиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда. Давлатобод тумани ХТБга қарашли 49 сонли умум таълим мактабида ҳам мавжуд ҳолат ўрганилиб, зарур чораларни кўриш ва иссиқлик тизимида барқарорликни таъминлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
📌 Нуробод ҳамда Гулшан маҳалла фуқаролар йиғинлари

Маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқароларига қулайлик яратиш мақсадида туман сув таъминоти ҳодимлари томонидан тоза ичимлик суви етказиб берилди.