Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.03K subscribers
94.5K photos
6.84K videos
61 files
13.7K links
Download Telegram
Бугун ҳудудларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича, Республика ишчи гуруҳи раҳбари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Жумабоев Акмал Мурадович, вилоят ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, Наманган шаҳар ҳокими Олим Исаев ва Давлатобод туман ҳокими Анваржон Тoжимирзаев биргаликда Давлатобод туманидаги муаммоли ёшлар билан учрашдилар.

Учрашувда 250 дан ортиқ ёшлар иштирок этиб, ўз муаммо ва таклифлари билан тўғридан-тўғри раҳбарларга мурожаат этдилар.

Йигит-қизларнинг мурожаатлари ўрганилиб, тез фурсатда ижобий ҳал этиш учун мутасаддиларга йўналтирилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter
Давлатобод тумани ҳокими Aнваржон Тожимирзаев "Ҳоким кубоги" ғолибларини тақдирлади.

“Ёшлар-Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси!” шиори остидаги “Ёшлар фестивали” доирасида бир қатор спорт мусобақалари ўтказилди. Хусусан, Ёшлик футбол майдонида туман ҳокими кубоги учун ёшлар ўзаро беллашди. Ғолиб жамоаларни туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари ҳамда ҳоким кубоги тантанали топширилди.

Туман ҳокими Aнваржон Тожимирзаев ўз сўзида мамлакатимизда ёшлар сиёсатига қаратилаётган эътибор сифат ва самарадорлик жиҳатидан янги босқичга кўтарилаётганлиги, 2021 йилда ёшларнинг орзу-истаклари рўёбида туб бурилиш йили бўлишини айтиб ўтди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter