Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.95K subscribers
94.8K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Республика ишчи гуруҳи раҳбари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Жумабоев Акмал Мурадович ва Давлатобод туман ҳокими Анваржон Таджимирзаев ёшлар билан ишлашни янгича тизимини жорий этиш бўйича туманда ташкил этилган туман штаби фаолияти билан яқиндан танишишди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter
#yoshlar_festivali
#besh_tashabbus

"Ёшлар Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси" шиори остида Наманган шаҳрида ўтказилган фестивал доирасида беш ташаббус ижросини таъминлаш, ёшларимиз орасида китобхонлик маданиятини шакллантириш ва уларнинг келажакда билимли, тафаккурли инсон бўлиб етишишлари учун Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳридан Наманган ёшлари учун "Маърифат карвони"да бир олам китоблар ва замонавий компьютерлар келтирилди.

Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Д. Каттаханова шаҳримиздаги 51-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, ёшлар билан самимий суҳбатлашди, уларнинг фикрларига қулоқ тутди ва мактаб ўқувчилари учун 1000 дона бадиий китоблар ҳамда 10 та замонавий компьютерни топширди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter