Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
94.9K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Президент ҳузуридаги йиғилиш бошланди.

“Сўнгги беш йилда мамлакатимизнинг ташқи савдо айланмаси 2 баробарга - 2016 йилдаги 24 миллиард доллардан 2021 йилда 42 миллиард долларга ошди.

Божхона тизими мамлакатимизни жаҳон иқтисодиётига боғлайдиган кўприк ҳисобланади.

Бу тизим тўғри ва очиқ-ошкора ишламаса, тадбиркорлик, инвестицияга тўсиқ бўлади ҳамда аҳолининг норозилигини келтириб чиқаради.

Шунинг учун бу соҳада 2019 йилда катта ислоҳотларни бошладик”, деди Президент йиғилиш аввалида.

Жумладан:

- божхона постларида “яшил йўлак”лар жорий этилиб, ҳозирда улар орқали 95 фоиз йўловчи ва 75 фоиз юк ўтмоқда;

- аввал 12 та идорадан олинган 60 турдаги рухсатномалар “ягона дарча” орқали электрон шаклга ўтказилди;

- натижада божхонада юкларни расмийлаштириш вақти 10 баробаргача қисқарди.
Божхона тизими пастдан бошлаб, энг юқори бўғингача ўзгариши керак– Президент.

Беш йиллик Тараққиёт стратегиясида экспортни 30 миллиард долларга, хорижий туристлар сонини 7 миллионга етказиш белгилаб олинган.

“Бу катта марралар. Бунинг учун, божхона тизими пастдан бошлаб, энг юқори бўғингача ўзгариши керак.

Топшириғимга кўра, қўмитанинг янги раиси бевосита постларда ходимлар, аҳоли ва тадбиркорлар билан юзма-юз гаплашиб, ҳар бир масалани ичига кириб ўрганди.

Вилоят ҳокимлари бир нарсани аниқ тушуниши керак. Божхона постлари давлатимиз юзи, биринчи таассурот ҳам айнан божхонадан бошланади.

Божхона постига қараб, ҳар бир ҳокимнинг маданиятига баҳо берилади. Улар атрофида равон йўллар, экилган манзарали дарахт ва гуллар, аҳоли учун қулай шароитлар бўлиши шарт”, деди давлатимиз раҳбари.
Йиғилишда мамлакатимиздаги айрим божхона постлари ичимлик ва электр энергияси билан таъминланмагани, уларга олиб борувчи йўллар таъмирталаб эканлиги, бу аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан Президент ҳар бир чегара божхона постида манзилли ишларни амалга ошириш вазифасини қўйди.

Ҳокимларга авваламбор йўловчиларнинг 90 фоизи, юк автомобилларининг 70 фоизи ўтадиган 22 та чегара постига олиб борувчи йўллар ва бошқа инфратузилмани яхшилаш юзасидан кўрсатма берилди.

Шунингдек:

- “Дўстлик” ва “Яллама” постлари олди ҳудудларида ташқи савдо марказларини ишга тушириш;

- “Олот” постига туташ ҳудудда логистика, сервис ва бошқа инфратузилма объектларини ташкил этишни бошлаш;

- 1 апрелга қадар Самарқанд халқаро аэропортида, кейинчалик барча аэропортларда “божхоначисиз назорат” тизимини ишга туширишга топшириқ берилди.
"Божхона бошқа давлат идораларига намуна бўлиши керак" - деди Президент.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари божхона тизимида “коррупциядан холи” дастурини амалга ошириш соҳа раҳбарларининг энг устувор вазифаси бўлиши шартлигини кўрсатиб ўтди.

Авваламбор, топшириққа кўра соҳада замонавий комплаенс тизими жорий қилинади. Бунда:

- 1 майдан бошлаб юк декларациясини расмийлаштириш постлардан чиқарилади ва тадбиркор билан бевосита мулоқотсиз, масофавий амалга оширилади;

- 1 июлдан товарлар коди ва қийматини белгилаш, божхона кўригини ўтказиш, имтиёзли декларация расмийлаштиришда коррупцион хавфлар автоматлашган тизим орқали аниқланади;

- 1 сентябрдан бошлаб барча электрон божхона хизматлари “ягона дарча” тизими орқали кўрсатилади;

- йил якунига қадар божхона кўриги жараёнларини тўлиқ қамраб олган электрон тизим ишга туширилади.

Умуман, божхона хизматларини рақамлаштиришни 2022 йилда 70 фоизга, 2023 йилда 100 фоизга етказиш бўйича дастур қабул қилиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда божхона ходимларининг ҳалол ишлашини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш - коррупцияга қарши курашишда энг муҳим масала эканлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан:

- бир ой муддатда битта постда 3 йил ишлаган ходимлар ротация қилинади;

- 1 мартдан барча божхона ходимлари фақат очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади;

- божхона тизимида ходимлар даромади ва мол-мулкини декларация қилиш жорий этилади;

- божхона ходимларининг фаолияти самарасига қараб, иш ҳақига 50 фоизгача қўшимча устама тўланади. Бу устамалар аниқ кўрсаткичлар (KPI) асосида белгиланади;

- олис ва шароити оғир постларда ишлаётган ходимлар иш ҳақига қўшимча устамалар жорий этилади;

- божхона ходимларига махсус унвон учун устамалар миқдори оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги “Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 41-сонли қарорини бажарилишини таъминлаш бўйича Давлатобод туман ҳокимлиги ҳузуридаги аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссияси томонидан жорий йилнинг 17 феврал куни туман худудидаги майда ва йирик ноқонуний қурилиш ҳамда қурилмалар аниқланиб, жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Туманда жами 1 621 дан ортиқ майда ва йирик ноқонуний қурилиш ҳамда қурилмалар аниқланган бўлиб, шундан 1 078 дан ортиқ майда ва йирик ноқонуний қурилиш ҳамда қурилмалар жойида бартараф этилди. 42 тасига маъмурий баённомалар тузилиб, 22 та йирик ноқонуний қурилмаларни буздириш бўйича судга даъво аризалар китирилди. 662 та ноқонуний қурилмалар қурган шахсларга қонун доирасида тегишли тартибда огохлантириш хатлари билан расман огохлантирилди.
Йиғилишда, шунингдек, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш чора-тадбирлари белгилаб берилди:

- Олот, Гулистон, Термиз ва бошқа ҳудудлардаги олис постларда ишлайдиган ходимлар учун хизмат уйлари барпо этилади;

- жорий йилда уй-жойга эҳтиёжи бор 100 нафар ва ҳар йили камида яна шунчадан ходим имтиёзли ипотека билан таъминланади;

- божхона ходимлари ва уларнинг фарзандлари учун олий ўқув юртларига киришда алоҳида квота ажратилади.

Яна бир масала – бугунги кунда божхона органларида аёлларнинг улуши бор-йўғи 8 фоизни ташкил этади.

"Соҳада адолат, ҳалоллик ва тартибни жорий қилишни хоҳлар эканмиз, тизимга аёл ходимларни жалб қилиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратишимиз шарт", деди давлатимиз раҳбари.

Шу муносабат билан келгуси икки йилда аёллар улушини камида 2 баробарга ошириш бўйича ишларни ҳозирдан бошлаш вазифаси қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2021 йил 2 ноябрдаги ведеоселекторда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини “Долзарб 40 кунлик” дарахт экиш акцияси доирасида берилган топшириғига асосан, Давлатобод тумани ҳудудида 68 гектар майдонга дарахт кўчатлари экиш ишлари амалга оширилди.

Давлатобод тумани “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини “Долзарб 40 кунлик” дарахт экиш акцияси доирасида 68 гектар ер майдонига 19 хил турдаги жами 213 815 дона манзарали дарахт кўчатлари экилган бўлиб, берилган топшириққа асосан ушбу дарахт кўчатларини парваришлаш ва сўғориш ишлари белгиланган график асосида олиб борилмоқда.