Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
94.9K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Президент мамлакатимиз минтақа марказида бўлгани боис, контрабандага қарши курашиш ўта муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Бу борада бир қатор ишлар амалга оширилаётгани, мисол учун:

- 2018 йилда 13 мингта уяли телефонлар қонуний олиб кирилган бўлса, 2021 йилда бу рақам 3 миллиондан ошгани;

- йил бошидан 364 килограмм гиёҳвандлик воситалари, 88 минг дона психотроп дорилар ҳамда 181 миллиард сўмлик товарлар ноқонуний кириб келиши олди олингани қайд этилди.
Йиғилишда соҳада қилинадиган ишлар ҳали кўплиги қайд этилди.

Президент имзолаган қонунга кўра, божхона органларининг ваколатлари кенгаяди.

80 фоиз товар кириб келадиган 22 та асосий постни
3D-сканер, рентген аппарати, видеокузатув камераси, сервер, транспорт тарозиси каби ускуналар билан жиҳозлаш топшириғи берилди.

Ушбу мақсадлар учун 370 миллиард сўм йўналтирилади.

Бундан ташқари, темир йўл орқали келадиган товарлар бўйича маълумотларнинг электрон алмашинувини йўлга қўйиш вазифаси қўйилди.

Тегишли мутасаддиларга халқаро жўнатмалар бўйича ахборот алмашиш тизимини жорий этиш топширилди.
Йиғилишда божхона тизимида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни кучайтириш вазифаси қўйилди.

Эндиликда Божхона институти курсантлари 2-курсда бир ой, 3-курсда уч ой ва 4-курсда олти ой божхона постларида амалиёт ўтайди.

Институтда божхона ходимлари ва курсантларга хорижий тилларни ўргатиш, уларнинг маданияти, савияси, IT кўникмаларини тизимли ошириш кераклиги қайд этилди.

Шунингдек, институтда стандартлар ва метрология, назорат ускуналарини бошқариш каби йўналишлар бўйича ҳам мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш лозим.

"Божхона институтини тўлиқ трансформация қиламиз", деди Президент.

Уч ой муддатда Бирлашган Араб Амирликлари тажрибасини чуқур ўрганиб, қўшма қадр тайёрлаш дастурини жорий қилиш топширилди.

Божхона ходимлари учун рақамли технологияларга ўқитиш курсларини ташкил этиб, жорий йилда 500 нафар ходимни ўқитиш топширилди

Божхона қўмитасига кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича Жаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорликни кенгайтиришга кўрсатма берилди.
Наманган ислоҳотлари – Бухоро вилояти эътиборида

Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Ҳусниддин Ғойиров, шаҳар , туман ҳокимлари ва бир гуруҳ ишбилармон тадбиркорларидан иборат делегация Наманганда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ишлаб чиқариш, қурилиш соҳалари бўйича тажриба алмашиш мақсадида Давлатобод туманида бўлди.

Дастлаб делегация вакиллари Давлатобод туманидаги "Орзу" кичик саноат зонаси билан танишиб, бу ердаги "IDEAL TEKSTIL-ORZU" масъулияти чекланган жамият фаолияти билан танишди.

"IDEAL TEKSTIL-ORZU" масъулияти чекланган жамиятида ҳозирги вақтда 450 нафардан зиёд ишчилар бандлиги таъминланган бўлиб, айни вақтда Костум шим, махсус униформа ва қишки кийимлар ишлаб чиқарилмоқда.

Тайёр махсулотлар бугунги кунда Россия, Италия ва Голландия давлатларига экспорт қилинмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Бухоро вилояти делегациясининг Наманган вилоятига бўлган ташрифи давом этмоқда

Кейинги манзил "Янги ҳаёт" кичик саноат зонасида жойлашган "ZAFAR PLAST" МЧЖ фаолияти билан Бухоро вилояти делегация вакилларини таништирилди

Маълумот учун ушбу "Янги ҳаёт" кичик саноат зонаси бўйича умумий қиймати 35,9 млрд сўмлик, бўлган 16 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1104 та янги иш ўринлари яратилган.

Лойиҳаларни амалга ошириш учун Давлатобод туманининг "Ижодкор" маҳалласидан 7,2 га ер майдони ажратилган.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi