Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.6K subscribers
101K photos
7.48K videos
66 files
14.9K links
Download Telegram
#online

Семинар давомида институтда яратилган шароитлар ўрганилди

Семинар давомида Наманган тўқимачилик саноати институтида хотин-қизларнинг нафақат таълим олиши, балки ҳунар ўрганиши учун яратилган шароитлар, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилиш жараёнлари ҳам кўздан кечирилди.

Тадбир иштирокчилари институтда қизларнинг ижодий ишлари, инновацион ғоялари ва уларга яратилган имкониятлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ҳунар ўрганган талабалар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифат ва бозордаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур жараёнлар хотин-қизларнинг таълим олиши билан бирга, уларнинг касбий маҳоратини ошириш ва меҳнат бозорида фаол иштирок этишига кўмак берувчи амалий имкониятларни таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Меры по улучшению инвестиционных показателей в Наманганской области, реализация новых проектов
#27jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#online

Кейинги манзил Тўқувчи маҳалласидаги ҳуқуқ тартибот маскани.

Давлатобод туманининг Тўқувчи маҳалласида ташкил этилган ҳуқуқ тартибот масканида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларни камайтиришга қаратилган ишлар ҳамда маҳалла еттилигининг хисоботлари эшитилди.

Шунингдек Давлатобод тумани ҳокимининг ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилрабо Набиева томонидан жорий этилаётган янги тизимли ишлар ва эришилаётган амалий натижалар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, семинарда аҳоли билан мулоқотни кучайтириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни эрта аниқлашда профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh