Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.49K subscribers
93.7K photos
6.77K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
#online #yangi_yil #yarmarka #arzon

Давлатобод туманида арзонлаштирилган "Янги йил" савдо ярмаркалари фаолияти давом этмоқда!

Вилоят ҳокимининг кўрсатмасига асосан, Наманган шаҳри ва туманлар марказларида "Янги йил" байрами арафасида арзонлаштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Мазкур ярмаркаларнинг асосий мақсади – Янги йил байрами арафасида аҳолига қулайлик яратиш, ички истеъмол бозорларини асосий турдаги маҳсулотлар билан кафолатли тўлдириш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлашдан иборат.

Хусусан, Давлатобод туманидаги “Яшил” деҳқон бозорида Мингбулоқ, Наманган, Косонсой, Тўрақўрғон, Поп ва Чуст туманлари ҳамда “Яшил” деҳқон бозори тадбиркорлари томонидан картошка, пиёз, гуруч, гўшт, ун, ўсимлик ёғи, мева ва бошқа асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдоси йўлга қўйилди.

Бугун, Давлатобод туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев ва туман департамент бўлими билан биргаликда озиқ-овқат ярмаркаси фаолияти билан танишиб, аҳолига қулай, арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб бериш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Барча юртдошларимизни ушбу савдо ярмаркаларига ташриф буюришга таклиф этамиз!


Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Sayt|Telegram|Facebook|Instagram|X|YouTube|Murojaat
Хурматли наманганликлар!

Республика Марказий банкининг декабрь ойи сўровномасида фаол иштирок этинг.
Пастдаги ботга кириб Наманганни танланг.
Инфляция ва унинг омиллари бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг.

@kutilmalar_dekabr2024_bot
#online

Давлатобод туманида 95-сонли мактаб учун янги бино қурилмоқда

Давлатобод туманидаги 95-сонли мактаб учун янги бино қурилиши жараёнлари жадаллик билан давом этмоқда. Инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳа асосида 660 ўринли янги бино, 12х24 ўлчамдаги ёпиқ спорт зал, ёрдамчи иншоотлар ва 250 ўринли фаоллар зали барпо этилмоқда. Шунингдек, мактабнинг 280 ўринли эски биноси тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилади.

Қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун умумий қиймати 10 миллиард 691 миллион сўм маблағ ажратилган.

Ишчи гуруҳ мактабда, қурилиш жараёнларини ўрганди ва қурувчилар ҳамда масъул шахслар билан мулоқотда бўлди. Қурилиш ишларининг сифатли ва хавфсиз тарзда белгиланган муддатларда якунига етказилиши юзасидан кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга, жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Қурилиш ишлари режага мувофиқ давом этмоқда...

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Sayt|Telegram|Facebook|Instagram|X|YouTube|Murojaat