Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.4K subscribers
103K photos
7.72K videos
69 files
15.4K links
Download Telegram
#online

Давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.


Халқ саломатлиги ва соғлом миллат генофонди ҳар бир давлатнинг муҳим бойлиги саналади. Шу боис, мамлакатимизда фуқаролар, шунингдек, давлат хизматчиларининг соғлиғини муҳофаза қилишга давлат сиёсатининг энг муҳим йўналиши сифатида эътибор қаратиб келинмоқда.

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунида, давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.

Тиббий кўрик - инсонлар саломатлигини сақлаш, касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўтказиладиган тадбирдир. Тиббий кўрикнинг аҳамияти шундаки, ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрик доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади.
Давлат хизматчиларининг ҳам тиббий кўрикдан ўтиши уларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун муҳим аҳамиятга эга.

Айнан шу мақсадни кўзлаб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан, соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликларида фаолият олиб борадиган давлат хизматчилари  тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Бугун Давлатобод тумани ҳокимлиги ходимлари ҳам малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.

Замонавий тиббиёт кўпгина касалликларни даволаш имкониятига эга. Лекин, касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш осонлигини унутмаслигимиз керак.

Зеро, Соғлик – бебаҳо бойлик!

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#online

Семинар давомида институтда яратилган шароитлар ўрганилди

Семинар давомида Наманган тўқимачилик саноати институтида хотин-қизларнинг нафақат таълим олиши, балки ҳунар ўрганиши учун яратилган шароитлар, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилиш жараёнлари ҳам кўздан кечирилди.

Тадбир иштирокчилари институтда қизларнинг ижодий ишлари, инновацион ғоялари ва уларга яратилган имкониятлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ҳунар ўрганган талабалар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифат ва бозордаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур жараёнлар хотин-қизларнинг таълим олиши билан бирга, уларнинг касбий маҳоратини ошириш ва меҳнат бозорида фаол иштирок этишига кўмак берувчи амалий имкониятларни таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#online

Кейинги манзил Тўқувчи маҳалласидаги ҳуқуқ тартибот маскани.

Давлатобод туманининг Тўқувчи маҳалласида ташкил этилган ҳуқуқ тартибот масканида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларни камайтиришга қаратилган ишлар ҳамда маҳалла еттилигининг хисоботлари эшитилди.

Шунингдек Давлатобод тумани ҳокимининг ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилрабо Набиева томонидан жорий этилаётган янги тизимли ишлар ва эришилаётган амалий натижалар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, семинарда аҳоли билан мулоқотни кучайтириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни эрта аниқлашда профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#Online

Наманганда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари мавзусида республика кўргазмали семинари бошланди.

Дастлаб Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов,  Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев кўргазмали семинар мақсад-моҳияти ҳақида тушунча бердилар.

Семинар иштирокчилари Уйчи тумани "Қумтепа" маҳалласидаги “Қумтепа” ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишдилар.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Online

1-халқаро "Наманган авто фестивали" автопарадидан

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Online

1-халқаро "Наманган авто фестивали" Давлатобод туманидаги "Афсоналар водийси" тематик паркида кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#online

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун вилоят марказида амалга оширилаётган бунёдкорликлар билан танишмоқда

Ўрганишлар Давлатобод туманида жойлашган "Наманган халқаро аэропорти"дан бошланди.

Хабарингиз бор,  бу ерда Давлат-хусусий шерикчилик асосида кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Аэропортнинг модернизация қилиниши Наманган вилоятининг иқтисодий ва туристик салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда. Янги терминал қурилиши натижасида халқаро авиақатновлар сони ортиб, йўловчилар ҳамда уларни кутиб олувчи ва кузатувчи фуқаролар учун янада кенг имкониятлар яратилади.

Аэропортнинг янги қиёфаси минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш билан бирга, ҳудуддаги аҳоли учун ҳам янада кўпроқ қулайлик яратишга қаратилган.

Вилоят раҳбари қурилиш жараёнларини кўздан кечириб,  мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Online

Қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда
!

МАМАЖОН ОРТИҚОВ -
ДАВЛАТОБОД ТУМАНИ "ЕЛХОН" МАҲАЛЛАСИДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ
#online

Халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда

Наманганда ўтказиладиган Халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик ишлари қизғин давом этиб, Давлатобод туманида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, марказий кўчалар, хиёбонлар, аҳоли гавжум ҳудудлар, корхона ва ташкилотлар атрофи ҳамда кўп қаватли уйлар олдида гул кўчатлари эктиш ва ландшафт дизайнини яхшилаш бўйича ишдар олиб борилмоқда. Давлатобод туманида бу йилги мавсумда умумий ҳисобда 1 миллион 100 минг дона гул кўчати экиш режалаштирилган.

Мазкур фестиваль Наманганнинг анъанавий тадбирларидан бири бўлиб, вилоятнинг янада гўзал ва жозибали кўриниш касб этишига хизмат қилади. Тайёрлов ишлари доирасида манзарали гуллар экилиб, яшил майдонлар кенгайтирилиб, ҳудудларни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#online

Халқаро гуллар байрамига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

Давлатобод туманида Халқаро гуллар байрамига тайёргарлик доирасида марказий кўчалар ҳамда ижтимоий-иқтисодий корхона ва ташкилотлар жойлашган ҳудудларда ободонлаштириш ишлари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ушбу жараёнда атроф-муҳитни янада гўзаллаштириш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ҳамда мавжуд ландшафтни яхшилаш мақсадида қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўрганиш натижасига кўра, бино ва иншоотлар атрофларини кўкаламзорлаштириш, гул экиш ҳамда тозаликни сақлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh