Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.98K subscribers
94.8K photos
6.87K videos
62 files
13.7K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ФУТБОЛ

🔘 Navruz Cup-2022: Ўзбекистон Қирғизистонни мағлуб этиб, финалга чиқди

🔹️ Наманганда бўлиб ўтаётган футбол бўйича «Navruz Cup-2022» халқаро ўртоқлик турнири ярим финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Голларга Элдор Шомуродов ва дубль билан Игорь Сергеев муаллифлик қилди.

29 март куни бўладиган финал ўйинида Ўзбекистон Угандага қарши майдонга чиқади.
#ФУТБОЛ

🔘 «Navruz Cup»: финал ва 3-ўрин учун ўтказиладиган баҳсларни бошқариб борадиган ҳакамлар маълум бўлди

🔹️ Хабарингиз бор, Наманганда «Navruz Cup» турнири ўтказилмоқда.

Уганда ва Ўзбекистон ўртасидаги финал учрашувида бош ҳакамлик Сайёджон Зайниддиновга ишониб топширилди. Унга қанотларда Вафо Караев ва Исмоил Нуралиев ёрдам беради. Захира ҳаками вазифаси эса Насрулло Кабировга юклатилган.

Шунингдек, турнирнинг 3-ўрни учун кечадиган ўйин — Тожикистон ва Қирғиз Республикаси ўртасидаги баҳсни Акобирхўжа Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқариб боради.

Унга қанотларда Бахтиёрхўжа Шавкатов ва Александр Сидоров ёрдам беради. Рустам Лутфуллин эса захира ҳаками сифатида фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, ўйинлар эртага, 29 март куни ўтказилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ФУТБОЛ

Navruz Cup-2022: Ўзбекистон миллий жамоаси – турнир ғолиби!

"Navruz Cup" турнири финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Уганда учрашуви якунига етди. Унда вакилларимиз 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Термамиз сафида Элдор Шомуродов хет-трик муаллифига айланди. Бундан ташқари, Машарипов ҳам гол уришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, вакилларимиз "Navruz Cup" турнири ғолибига айланди.
#ФУТБОЛ

«Йил ўйини»да ғолиб аниқланмади


Ўзбекистон Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган «Навбаҳор» - «Пахтакор» жамоалари учрашуви бўлиб ўтди. «Йил ўйини» дея таърифланган баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Кескин кураш остида ўтган ўйинда мезбонлар голи Жамшид Искандеров (47-дақиқа) номига қайд этилди. Меҳмонлар голига эса Ҳожиакбар Алижонов (57-дақиқа) муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, наманганликлар очколарини 33 тага етказган ҳолда турнир жадвалидаги пешқадамликни сақлаб қолди. «Шерлар» эса 32 очко билан 2-ўринга чиқиб олди. 

Маълумот ўрнида, ўйинни томоша қилиш учун 16950 томошабин ташриф буюрди.

Фоторепортаж: Абдурахмон Мамадалиев

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
#ФУТБОЛ

"Навбаҳор" "водий дербиси"да ғалаба қозониб, турнир жадвали пешқадами бўлиб олди

Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Наманганликларнинг икки голи Искандеров (34') ва Марушич (64') номига қайд этилди. "Йўлбарслар" сафида ягона голни Мусаев (4') киритди.

Шу тариқа, "Навбаҳор" очколари сонини 43 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт 1-поғонадан жой эгаллаган. "Нефтчи" ҳисобида 26 очко мавжуд бўлиб, клуб 10-поғонани банд этган.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
#ФУТБОЛ

🔰 "Навбаҳор" дарвозабони рамзий терма жамоадан ўрин эгаллади


▫️ОФК расмий саҳифаси Осиё чемпионлар лигаси 4-тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқди. Унга кўра, "Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсупов кучли 11 футболчи орасидан ўрин эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" мазкур турда сафарда Эроннинг "Нассажи Мозандаран" клубини 3:1 ҳисобида таслим этганди.
#ФУТБОЛ

🔰 ОЧЛ: «Навбаҳор» - «Ал-Иттиҳод» учрашувида голсиз дуранг қайд этилди

▫️Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Навбаҳор» - «Ал-Иттиҳод» баҳси бўлиб ўтди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Шу тариқа, Бенземасиз «Ал-Иттиҳод» сафардан бир очко билан қайтадиган бўлди. Бугунги ўйинни кўриш учун «Марказий» стадионига 26200 нафар мухлис ташриф буюрди.

Маълумот учун, жавоб ўйини 22 феврал куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.
#Футбол

Бугун футбол бўйича мамлакат чемпионатининг янги мавсумига старт берилди.

Шу муносабат билан “Навбаҳор” стадиони яна минглаб ишқибозлар билан гавжум бўлди.

Айни дақиқаларда “Навбаҳор” ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилмоқда.

Учрашув олдидан бўлиб ўтган тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол Ассоциацияси Президенти Шавкатжон Абдураззоқов сўзга чиқди.

Вилоят раҳбари севимли жамоамиз чемпионатга пухта тайёргарлик кўрганини таъкидлаб, янги мавсумда “лочинлар” олдига юксак мақсадлар қўйилгани, яъни, “Чемпион бўлиш вақти келди!” деган шиор остида майдонга тушилишини яна бир карра эътироф этди ва ҳар икки жамоага омад тилади.

Давлатимиз мадҳияси ижро этилди.

Тантанали маросимдан сўнг жорий йилнинг илк учрашуви бошланди.

Унинг натижалари ҳақида яна хабар берамиз.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#футбол

Аввал хабар берганимиздек,  бугун севимли футбол жамоамиз “Навбаҳор” ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилди.

Янги мавсумдаги илк учрашув “лочинлар”нинг  устунлиги остида ўтди.

Ҳисоб 3:1

Гол муаллифлари::
"Навбаҳор"дан
Аброр Исмоилов (19-дақиқа).
Тома Табатадзе (47-дақиқа).
Тома Табатадзе (84-дақиқа, пенальти).

"Динамо"дан
Жоел Кожо (53-дақиқа).

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Футбол

Расул Низамбоев “Навбаҳор” футбол клуби Президенти этиб тайинланди.

Бугун Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол Ассоциацияси Президенти Шавкатжон Абдураззоқов “Навбаҳор” футбол клуби, футбол мактаблари, даҳлдор ташкилот ва муассасалар раҳбар ҳамда мутахассислари билан учрашди.

Вилоят раҳбари футболни ривожлантириш борасидаги долзарб вазифаларга тўхталиб, давр талабидан келиб чиққан ҳолда тизимга янгича ёндашув зарурлигини таъкидлади.

Шундан сўнг “Навбаҳор” футбол клуби Президенти Расул Низамбоев жамоатчиликка таништирилди.

Йиғилиш давомида вилоятда футболни янада ривожлантириш борасидаги долзарб вазифалар белгилаб берилди. 

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#ФУТБОЛ

🔰 Суперлига: «Навбаҳор» ўз уйида ОКМК билан дурранг ўйнади

▫️Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган «Навбаҳор» - ОКМК баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйиннинг 10-дақиқасида Тома Табатадзе ҳисобни очган бўлса, 18-дақиқада Сардор Раҳмонов боши билан аниқ зарба йўллаб, мувозатни тиклади ва ОКМКнинг бу мавсумдаги илк голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Бабаян шогирдлари ўз уйида бир очко билан кифояланадиган бўлди.
#ФУТБОЛ

Осиё кубоги-U23:
Ўзбекистон ўз тарихида илк марта Олимпиадага йўлланма олди


Қатарда ўтаётган Осиё кубоги U23 яримфинали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финалга чиқиш билан бирга ўз тарихида илк бор Олимпиадага йўлланма олди.

Темур Кападзе шогирдлари Парижда ўтадиган ҳар тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақасида иштирок этишади. Вакилларимиз финалда 3 май куни Ироқ – Япония ўйини ғолибига қарши саф тортади.

Ўзбекистон — Индонезия 2:0

Голлар:
Ҳусайн Норчаев 68'
Арҳан 86' (автогол).