Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.48K subscribers
93.8K photos
6.77K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
Туман ҳокими тадбиркор ва ишбилармонлар билан учрашди.

Бугун, вилоят Маданият маркази фаоллар залида бўлиб ўтган мулоқотда 15 нафардан зиёд тадбиркор иштирок этди. Туман раҳбари уларнинг мурожаатларини атрофлича ўрганиб, масалалар ечими бўйича мутасаддилар билан ҳал этилмоқда.

Тадбиркорлар томонидан янги лойиҳалар ҳам таклиф этилди. Уларнинг истиқболли лойиҳалари туман ҳокими томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Бир неча тадбиркорларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди, маълум бир вақт талаб этадиган масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларга бириктирилиб ижроси назоратга олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Давлатобод туман прокурори М.Қирғизбоев “Юқори Ровустон” МФЙ даги маҳаллабай ишлаш тизими хамда "Aёллар", "Ёшлар" ва "Темир дафтар" рўйхатига олинган фуқаролар билан сухбатлашиб, хонадонма хонадон юриб, уларнинг ижтимоий муаммоларини ўрганиб маҳалла фаоллари иштирокида шу маҳаллани хашар йўли билан ободонлаштириш бўйича суҳатлашди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Тадбиркорлик учун ер ва бинолар ажратиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш учун уларга ўзи яшайдиган маҳаллада шароит яратиб бериш зарурлигини таъкидлади.
Сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах и обеспечения занятости.
Даны поручения по выделению земельных участков и зданий, финансовой поддержке предпринимательства, развитию инфраструктуры промышленных зон.
Глава государства отметил необходимость создать условия, чтобы безработные могли работать в махаллях, где живут.
Поручено принять дисциплинарные меры в отношении руководителей, допустивших недостатки в работе.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"ҚЎРҚМA" тақдимоти Давлатободда!

"Китобхон ёшлар ҳафталиги" доирасида Давлатобод туманида жойлашган "Ёшлар зиё маскани"да ёш китобсеварлар учун ёшларнинг аччиқ қисматига бағишланган ёш ёзувчи Жавлон Жовлиевнинг "Қўрқма" номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда шоир ва ёзувчилар, журналист ва блогерлар, китоб ихлосмандлари, энг муҳими, ёш китобхонлар иштирок этдилар.

Тақдимот жуда очиқ ва самимий тарзда ўтди ва ёзувчи томонидан барчани қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Aсар муаллифи айнан бу китобини ёшларга, талабаларга бағишлаб ёзганини, бир аср аввал илм йўлида дадил қадам ташлаган ёшлар бугунги кун йигит-қизлари учун ибрат бўлишини умид қилиб асарга қўл урганини алоҳида таъкидлади.

Яхшиси, сизларга ҳам ушбу китобни ўқишни тавсия қиламиз, ундан сўнг насиб қилса китоб ҳақида яна фикрлашамиз.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter