Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.48K subscribers
93.8K photos
6.77K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
Давлатободлик нуронийлар вилоят бўйлаб саёҳат қилдилар

Кейинги йилларда амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари туфайли Наманган янгича қиёфа касб этгани кексаларда яхши таассурот уйғотиш, қадимги меъморий обидалар ҳамда хонлик даврига оид экспонатлар билан яқиндан таништириш, қариялар халқимизнинг ўлмас тарихий мероси ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши мақсадда, бугун Давлатобод тумани нуронийлари учун вилоят бўйлаб саёҳатлари уюштирилди.

Дастур доирасида турли маданий тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, вилоят бўйлаб уюштирилган саёҳат ҳам ана шундай хайрли ишлардан биридир.

Бу саёҳатдан кўзланган асосий мақсад қадимий қадриятларимиз, ўлмас меросимизни кексаларимизга таништиришдан иборат.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
РАМАЗОНДА САВДОГАРЛАРГА БЕРИЛАДИГАН АЖР

Икрамов Обидхон

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Юридик кадрларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади

“Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (189-сон, 06.04.2021 й.) қабул қилинди.

📌 Қарор билан Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказига қўшимча вазифалар юклатилди.

🔰 Марказ, жумладан:

халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлайди;
низоларни судгача муқобил ҳал қилиш механизми сифатида медиация институтида самарали фаолият юритадиган медиаторларни тайёрлайди.

👨🏻‍🎓 Қарорга кўра, 2030 йил 1 январдан халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан фақат олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Марказда педагогик қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган олий маълумотли шахслар дарс бериш ҳуқуқига эга бўлади.

➡️ Шунингдек, курсларни муваффақиятли тугатиб, диплом олган шахслар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати билан бир қаторда ФҲДЁ органларида ишлаши мумкин.

📋 Қарорга мувофиқ, Халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

☑️ Унга кўра, касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқиш масофавий таълим шаклида давлат ва рус тилларида амалга оширилади.

💰 Курсларда ўқиш харажатлари ТДЮУ Кенгаши томонидан белгиланади ҳамда шартномага мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

🚫 Мазкур курсларда ўқиш иккинчи олий маълумот олиш ҳисобланмайди.

Олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлар курсларга қабул қилинмайди.

Курсларда ўқув жараёни 18 ҳафтани ташкил этади.

Курсларни муваффақиятли тугатган тингловчилар – халқ таълими тизими педагог кадрлари беш йил давомида, ўрта махсус ва профессионал таълим тизими педагог кадрлари уч йил давомида белгиланган даврийликка мувофиқ малака оширишдан озод этилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Элобод" ҳамда "Боғ " МФЙ ларни боғловчи 2.3 км ички йўлларда асфалтлаш ишлари амалга оширилилмоқда.

Бугунги кунга қадар Давлатобод туманида 6.2 км масофадаги ички хўжалик йўлларида асфалтлаш ишлари бажарилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот ва киберхавфсизлик бўйича ҳудудлар бўйича биринчи ўринни эгаллади

Президентнинг 2018 йилнинг 21 ноябрдаги ПҚ-4024-сон ҳамда 2019 йил 14 сентябрдаги ПҚ-4452-сон қарорларига мувофиқ ахборот технологиялари ва коммуникациялари жорий этилишини назорат қилиш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида Киберхавфсизлик маркази томонидан республика миқёсида барча давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимият органларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминланганлик ҳолати мониторинги йўлга қўйилган.

Мониторингда давлат органларида АКТ соҳасини ривожлантиришдаги ташкилий масалалар (дастурлар, расмий сайтлар, техник тадбирлар, кадрлар тайёргарлиги ва бошқа АКТ тадбирлари), ахборот тизимлари (жорий этилган ахборот тизимлари ва ресурслари, маълумотлар базаси), ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик масалалари бўйича амалга оширилган ишлар рейтингли баҳоланади ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар бериб борилади.

Рейтингли баҳолаш натижаларига кўра, 2021 йил I-чорак якуни билан Наманган вилояти ҳокимлиги кўрсаткичи 91,3 фоизни ташкил этиб, республика ҳудудлари ҳокимият органлари ўртасида 1-ўрин, барча 134 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўртасида 3-ўринни эгаллади.

Маълумот учун: 2020 йил якуни билан Наманган вилояти ҳокимлиги кўрсаткичи 88,0 фоизни ташкил этиб, республика ҳудудлари ҳокимият органлари ўртасида 1-ўрин, барча 134 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўртасида 4-ўринга эга бўлган эди.
Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев “Тўқимачи саноат текстиль” МЧЖ фаолияти билан танишди.

Асосий махсулоти пахта толасидан газламаларини ишлаб чиқарувчи ушбу корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 3 800 кв м бу корхонада хозирда 34 ишчи ҳодим фаолият кўрсатиб келмоқда. 2020 йил якунига кўра умумий ҳолатда 2 464 минг кв м бўлса ундан 641 541$ Европа қитъасига экпорт қилинган.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Тelegram
| Facebook | Instagram | Twitter
⚡️ Рамазон ойининг бошланиши 13 апрелга тўғри келади

“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5062-сон, 08.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Рамазон ойи карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра 2021 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 13 апрель кунига тўғри келади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Бош вазирга коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолиятини кучайтириш, туну кун ишлайдиган “колл-марказ”лар ва мобил бригадалар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳокимлар бир ҳақиқатни яхши билинглар: тадбиркорни қўллаб-қувватламасак, уларга шароит яратмасак, тадбиркорларни кўпайтирмасак, маҳаллий бюджет бўлмайди-ку..." — Шавкат Мирзиёев.