Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
95K photos
6.9K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
#Хушхабар

Вилоятимиз пиллакорлари
Зафар муборак!


Наманган вилояти пиллакорлари 2023 йилги пилла тайёрлаш бўйича шартномавий режани бажардилар.

Баҳорги пилла етиштириш мавсумини юксак уюшқоқлик ва интизом билан ташкил қилинган меҳнатлар натижасида қабул масканларига 2 161 тоннадан зиёд сифатли пилла хомашёси етказилди.

Вилоятда жами 37 174 қути ипак қурти парваришланиб, ҳар қутидан ўртача 58,5 килограммдан, жами 2161,4 тонна пилла ҳосили етиштирилди ва шартномавий режа 100,25 % га уддаланди.

Поп, Тўрақўрғон, Норин, Наманган, Учқўрғон ва Мингбулоқ туманлари пилла етиштириш бўйича шартнома режасини вилоятда биринчилардан бўлиб бажардилар.

Вилоятимиз пиллакорлари  бор куч ва ғайратлари, билим ва тажрибаларини ишга солиб, қолган пилла ҳосилини тўлиқ қабул масканларга териб топширадилар.
#хушхабар

ЗАФАР МУБОРАК НАМАНГАНЛИК ҒАЛЛАКОРЛАР!

Наманганда илк бор 20 дан ортиқ фермерлар ҳар гектардан 90, 100 центнердан ғалла ҳосилини йиғиб олишди. Вилоятда ўртача ҳосилдорлик 74 центнерни ташкил этмоқда.

Бугунги кунга 170 минг 303 тонна дон топширилиб, белгиланган шартномавий режани 101,4 фоизга бажарилди.

Зафар муборак, наманганликлар, ғаллакорлар!

@davlatobodhokimligi
#Хушхабар! Наманган темирйўл вокзалидан Тошкентга мунтазам қатнов йўлга қўйилди

Қиш кунларида йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри ва республиканинг бошқа ҳудудларига поезд қатновини Наманган шаҳридаги темирйўл вокзалидан йўлга қўйилди.

Вилоят раҳбарининг ташаббуси билан йўлга қўйилган янги қатнов маршрути қишнинг совуқ кунларида, турли об-ҳаво шароитларида сафарга чиқувчи юртдошларимизга жуда қўл келади.

Ҳафтанинг душанба, сешанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари Наманган вокзалидан Тошкентга жўнаш мумкин.

Тошкентдан Наманган шаҳрига келувчилар учун душанба, сешанба, пайшанба ва жума кунлари қатнов мавжуд.

Бу йўналишни йўлга қўйилгани ноқулай об-ҳаво шароитида йўловчиларнинг Поп туманига бориш ва келиш, Қамчиқ довонидаги машаққатлардан қутқаради.

Sayt | Telegram
#Хушхабар

Наманган халқаро аэропортида қиш мавсуми учун авиарейслар сони кўпайди.


Кейинги йилларда юртдошларимизнинг авиақатновларга талаб ва эҳтиёжи ортиб бораётгани эътиборга олиниб, вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Наманган халқаро аэропортида хизмат кўрсатиш қамрови кенгайди.

Эндиликда қиш мавсуми муносабати билан Наманган аҳли ва вилоятимиз меҳмонлари учун Тошкент-Наманган ҳамда Наманган-Тошкент йўналишларида қўшимча рейслар ташкил этилди.

Уларнинг аниқ санаси ва вақти билан қуйидаги жавдалда танишинг.

Наманган вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати


Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#ХУШХАБАР

Наманган Давлат университети жамоаси интеллектуал олимпиадада 1 миллиард 100 миллион сўм мукофот эгаси бўлди

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичида таълим олаётган талабалар ўртасида интеллектуал олимпиада ўтказилди.

Ҳудудий саралаш ва финал босқичларида мамлакатимиздаги 135 та ОТМ жамоалари қатнашди.

Олимпиаданинг республика босқичи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Унда энг кучли 50 та ОТМнинг 550 нафар талабаси финалда учрашди. Жамоалар «Заковат», «Брейн-ринг», «Эрудит-квартет», «Шахсий ўйин», шахмат ва шашка йўналишлари бўйича баҳслашди.

Қувонарлиси, билимдонлар баҳсларида Наманган Давлат университети жамоаси 3-ўринни эгаллади ва жами 1 миллиард 100 миллион сўм миқдоридаги соврин мукофотига эга бўлди.

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh
#Хушхабар

Эртага йўловчи ташувчи Наманганда автобуслар бепул хизмат кўрсатади.


Наманган вилояти ҳокимининг ташаббусига асосан янги йил байрами муносабати билан аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида 2023 йил 31 декабрь куни Наманган шаҳри йўналишидаги автобуслар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Наманган вилояти транспорт бошқармаси хабарига кўра, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари Наманган шаҳридаги 1-сонли "3-кичик туман-Тахтакўприк", 7-сонли "Оромгоҳ-Эшобод“, 10-сонли "Хамза-Гўзал", 12-сонли "Сув хўжалиги-Чорсу", 13-сонли "Чорсу-1 кичик туман", 18-сонли "Ирвадон-Чорсу", 21-сонли "1 - кичик туман-Жаҳон бозори", 23-сонли "Ахсикент - 36-мактаб" ва 29-сонли "Шербулоқ-Чорсу" йўловчи ташиш йўналишларида ҳаракатланувчи автобуслар хизматидан бепул фойдаланишлари мумкин.

Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати.
#Хушхабар

Хитойнинг дунёга машҳур “BYD” компанияси автомобиллари энди Наманган вилоятида ҳам сотилади.

Хабарингиз бор, яқинда ХХРга расмий сафари давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳрида Хитойнинг етакчи “BYD” компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюрди ҳамда Жиззах вилоятида электромобиллар ишлаб чиқаришга старт берди.

Қувонарлиси, компаниянинг Ўзбекистонда BYD электро ва гибрид автомобиллари эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш ва сервис марказларини ташкил этиш борасида ҳам келушувга эришилди.

Президентимиз ташаббуслари билан Наманган вилоятида ҳам BYD компаниясининг расмий диллери, BYD автосалони ва уларга кафолатли сервис хизматини кўрсатиш маркази очилди.

Жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган тақдимот маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди.

Наманган шаҳрида жойлашган ушбу автосалонга 25 млрд. сўмлик инвестиция киритилиб, 40 та янги иш ўрни яратилди. Эътиборлиси,  «NAMANGAN BYD» автосалони ҳудудларимизда ҳам ўз филиалларини ташкил этишни режалаштирган.

Байрамона руҳда ўтган маросимдан сўнг янги автосалоннинг илк харидорига компания совғалари топширилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Хушхабар

Бугун Наманган вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси олувчилар учун ихтисослашган янги инновацион имтиҳон маркази ишга тушди.

Давлатобод туманининг “Юксалиш” маҳалласи ҳудудида фаолият бошлаган мазкур марказ кунига ўртача 500 мижозга хизмат қила олади.

Унинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди ва имтиҳон олиш тизимида рақамлаштириш кучайтирилиб, инсон омили камайтирилгани йўллардаги қоидабузарликларга барҳам беришини таъкидлади.

Шундан сўнг, "Наманган вилояти имтиҳон маркази" ўз фаолиятини бошлади. Тадбир иштирокчилари яратилган қулайлик ва имкониятлар билан яқиндан танишдилар.

Бу ерда бўлажак ҳайдовчиларни имтиҳондан ўтказиш учун зарур бўлган барча шароит: замонавий жиҳозланган ўқув хоналаридан тортиб, автоматлаштирилган автодромгача мавжуд.

Йиғилганлар кейинги вақтларда ҳайдовчилик гувоҳномасини олмоқчи бўлганлар имтиҳон топшириш учун қўшни вилоятларга боришига тўғри келаётгани, бундай марказнинг ўзимизда барпо этилгани айни муддао бўлганини эътироф этдилар.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар

Наманган вилоятида илк бор қўғирчоқ театри ўз фаолиятини бошлади.   

Мазкур бино қурилиш ва жиҳозлаш ишларига Давлат бюджетидан 18 млрд. 800 млн. сўм маблағ сарфланиб, замонавий қўғирчоқ театри биноси болажонлар ихтиёрига топширилди. 
#Хушхабар

НОРИН ДАРЁСИ УСТИГА ЯНГИ КЎПРИК ҚУРИЛИШИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ.

Бугун Уйчи туманида Учқўрғон ва Норин туманларини вилоят маркази билан боғловчи янги йўл ва Норин дарёси устига кўприк қурилиши бошланди.

Тамал тоши қўйишга бағишланган тантанали маросимда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов сўзга чиқиб, ушбу кўприкнинг аҳамиятига эътибор қаратди. Бу йўл ва кўприк халқимизга узоқ йиллар хизмат қилишини тилади.

Умумий узунлиги 17,5 км.ни ташкил этувчи мазкур лойиҳа тақдимоти ўтказилди.

Жонлиқ сўйилиб,  янги кўприк қурилишига нуронийлар иштирокида "оқ фотиҳа" берилди.

Вилоят раҳбари ҳамда нуронийлар томонидан кўприк қурилишига дастлабки тамал тоши қўйилди.

Маълумот учун: Республика йўл қурилиш дирекцияси буюртмачилигида бош пудратчи “Тошкент кўприклардан фойдаланиш” ДУК томонидан  Норин дарёси устига 2024 йилда қиймати 53,6 млрд. сўмлик 481 метр узунликда кўприк қурилади. Жами объект қиймати 184,9 млрд. сўмни ташкил этади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Хушхабар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги ПҚ–111-сон қарорига асосан бир гуруҳ юртдошларимиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирландилар. Улар орасида Наманган вилояти вакилалари ҳам бор.  


1. Хакимова Дилшода Ойбек қизи - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз филологияси факультети 4-босқич талабаси (Наманган вилояти).
2. Аҳмаджонова Муҳайёжон Акрамжон қизи - Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 6-босқич талабаси (Наманган вилояти).

Юксак эътироф соҳибаларини қутлаймиз.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони — Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с Международным женским днем – 8 Марта" Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Хушхабар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

Унга асосан, мамлакатимизнинг бир гуруҳ фаол хотин-қизлари давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан мукофотланди.

Улар орасида вилоятимизнинг 4 нафар вакиласи ҳам бор.

Хусусан;

1.  «Меҳнат шуҳрати» ордени билан:
Бағишова Билимхон Алимбековна - Чортоқ туманидаги «Соз-сой» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли.

2.  «Дўстлик» ордени билан
Каюмова Маликахон Абдурахимовна - Поп туманидаги «Papfen» масъулияти чекланган жамияти оператори.

3.  «Шуҳрат» медали билан
Исраилова Буайшахон Абдурасуловна - Учқўрғон туманидаги «Uchkurgan Textile» масъулияти чекланган жамиятининг «John Deere» пахта терим комбайни механизатори.

4.  «Шуҳрат» медали билан
Тошматова Хакимахон Рахимжоновна - Наманган шаҳридаги «Mega Star Flowers» масъулияти чекланган жамияти раҳбари тақдирландилар.

Давлат мукофоти соҳибаларини юксак эътироф билан муборакбод этамиз.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Хушхабар

«Наманган-Хитой» бизнес форуми бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация жорий йил январь ойида Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрган эди.

Унинг натижалари бўйича шу йилнинг 18-19 апрель кунлари Наманган вилоятида биринчи «Наманган-Хитой» бизнес форуми ташкилот этилмоқда.

Унга ҳамкор давлатнинг йирик ишбилармон доиралари вакиллари катта қизиқиш билдиришяпти. Зеро, мазкур тадбир икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, инвестицион жозибадорликни оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Маълумот учун: шу йил январь ойидаги Хитойга ташриф давомида Наманган вилояти делегацияси томонидан 3,2 млрд. долларлик 32 та лойиҳалар юзасидан келишувга эришилган.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.