Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
95K photos
6.9K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Яна бир тез ўсиб бораётган соҳа бу – хусусий таълим ва тиббиёт хизматлари.

Бу соҳалар имкониятини тўлиқ ишга солиш учун тадбиркорларга аҳолига яқин, комплекс хизматлар кўрсатиш имкони бор жойлардан ер бериш мумкинлиги таъкидланди.

Шу боис мутасаддиларга бўш ерларни аниқлаб, хусусий тиббиёт ва таълим ташкилотларини ташкил этиш учун фақат ихтисослиги бўйича аукционга чиқариш топширилди.

Йиғилишда IT хизматларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 3-3,5 фоизга тенг экани, бу борадаги имкониятлар ҳали тўлиқ ишга солинмагани кўрсатиб ўтилди.

Келгуси йилда тармоқда камида 30 фоиз ўсишни таъминлаб, хизматлар ҳажмини 41 триллион сўмга етказиш, экспортни 2 карра ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Мамлакатимизга сайёҳлар оқимини янада ошириш учун меҳмонхона ва меҳмон уйларини кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.

Бу борада Паркентдаги Кумушкон, Ҳисарак, Сўқоқ, Бошқизилсой, Чанги, Заркент, Бойқозон маҳаллаларида туризм маскани ташкил этилади.

Хонобод шаҳри, Бойсун, Бахмал, Фориш, Ангрен ва Оҳангаронда ҳам туризм масканлари мастер режасини тайёрлаш топширилди.

Омонхона, Майданак каби туристик объектлар инфратузилмасини яхшилашга 30 миллион доллар йўналтириш, туризм объектларига олиб борувчи йўллар инфратузилмасига қўшимча 200 миллиард сўм ажратиш қарор қилинди.

Йўлларни таъмирлаш билан бирга, улар атрофида комплекс хизматларни ривожлантиришда янгича ёндашув бўлади.

Туризм объектига олиб борадиган қайси йўл таъмирланаётган бўлса, ўша йўл бўйида савдо ва сервис шохобчаларини жойлаштириш бўйича мастер режалари ишлаб чиқилади ва тадбиркорларга берилади, аҳоли ва туристлар учун қулай маршрутлар ишлаб чиқилиб, жамоат транспорти йўлга қўйилади, хостел ва меҳмон уйлари ташкил қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Хориж тажрибасида туристларни жалб қилиш учун тилла буюмлар савдоси кенг йўлга қўйилган.

Мамлакатимизда бунинг учун етарли шароит яратилган бўлса ҳам, ўтган икки йилда жуда кам тилла буюмлар сотилгани қайд этилди.

Шу боис келгуси йилда замонавий заргарлик комплексларини ҳар бир ҳудудда ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланди. Улардаги дўкон ва расталар, заргарлик ускуналари 7 йилга бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.

Шунингдек, мамлакатимизда халқаро “Ўзбекистон ипак матолари” мода ҳафталигини ташкил қилиш таклифи билдирилди. Унга дунёнинг етакчи мода уйлари таклиф қилинади. Тайёр ипак маҳсулотлари танлови ўтказилади ва мукофот жамғармасига ҳар йили 2 миллион доллар ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда бозорларимизнинг сотувчи ва харидорлар, туристлар учун қулайлигини ошириш лозимлиги қайд этилди.

Бозорларда сайёҳлар узоқ ушланиб қолмаётгани, айрим бозорлардаги кириб-чиқишдаги ноқулайликлар, тирбандлик аҳоли ва сайёҳлар эътирозига сабаб бўлаётгани таъкидланди.

Шу муносабат билан бозорларимизни туристлар кунлаб вақтини ўтказиши мумкин бўлган мажмуаларга, мамлакатимизнинг "ташриф қоғози"га айлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Миллий маданиятимизни акс эттирган янги замонавий бозор комплекслари лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

Йиғилиш давомида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Баҳромжон Ражапов - Наманган вилояти ФВБ бошлиғи ўринбосари, подполковник
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: "Qalqon" тизими. Иссиқлик маркази Президент топшириғи ижросидан сўнг. Қатар делегацияси билан учрашув.

Обзор важнейших событий недели: Система "Qalqon". Теплоцентраль после исполнения поручения Президента. Встреча с делегацией Катара.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва хизматларни ривожлантириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам дальнейшего расширения производства и развития сферы услуг в регионах.

#Mirziyoyev #videoselektor #sanoat #xizmatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Тайинлов

Отаханов Абдулазиз Муҳаммад ўғли Наманган вилояти ҳокимлигининг Ишлар бошқарувчиси этиб тайинланди.

Абдулазиз Отаханов 1991 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2016 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2017 йилда Наманган вилояти Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармасида бўлим етакчи мутахассиси сифатида бошлаган.

Шу кунга қадар Наманган вилояти ҳокимлигининг Ишлар бошқармаси бош мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг 2023 йил 18 декабрдаги қарори билан амалга оширилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати
#Хушхабар

Наманган халқаро аэропортида қиш мавсуми учун авиарейслар сони кўпайди.


Кейинги йилларда юртдошларимизнинг авиақатновларга талаб ва эҳтиёжи ортиб бораётгани эътиборга олиниб, вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Наманган халқаро аэропортида хизмат кўрсатиш қамрови кенгайди.

Эндиликда қиш мавсуми муносабати билан Наманган аҳли ва вилоятимиз меҳмонлари учун Тошкент-Наманган ҳамда Наманган-Тошкент йўналишларида қўшимча рейслар ташкил этилди.

Уларнинг аниқ санаси ва вақти билан қуйидаги жавдалда танишинг.

Наманган вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати


Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Об_ҳаво

☀️🌤 Наманганда 19 декабрь куни 8 даража иссиқ бўлади, айрим жойларда туман тушади

▫️«Ўзгидромет» Наманган вилояти бўйлаб 19 декабрь, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.  

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  
БРИФИНГ

Давлатобод туманида "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва улар ўртасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш борасида қилинган ишлар" юзасидан БРИФИНГ ўтказилди.

Шунингдек, тумандаги маҳаллаларда фаолият олиб борувчи хотин-қизлалр фаоллари билан қилинган ишлар тақдимоти кўриб чиқилиб келгуси йилга режалар қилинди.

Sayt
| Telegram | 24/7 @davlatobod_bot

Гуруҳга уланиш учун ➡️https://t.iss.one/davlatobodliklar1
Диққат Эълон

Жорий йилнинг 19-декабрь куни соат 10:00 дан11:00 гача Давлатобод туманидаги 35/6кВли "Олийгоҳ" нимстанциясидан чиқувчи 6кВли МК-11 тармоғида 6кВли кабелни тармоғига улаш ишлари олиб борилади. 

Бунинг натижасида, тумандаги Порлоқ, Навбаҳор, маҳалла фуқаролар йиғини 6-олмазор ва кўп қаватли уйларнинг бир қисмида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
Мурожаат учун +998692320555,1154

Sayt | Telegram | 24/7 @davlatobod_bot

Гуруҳга уланиш учун ➡️https://t.iss.one/davlatobodliklar1
🔰 Юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун шароитларни янада кенгайтириш, хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларини ривожлантириш бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

📊 Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Sayt | Telegram | 24/7 @davlatobod_bot

Гуруҳга уланиш учун ➡️https://t.iss.one/davlatobodliklar1