Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.7K subscribers
93.4K photos
6.74K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Ангела Меркель ва Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ушбу мамлакат ғарбида рўй берган ҳалокатли тошқинлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Германия халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Федеральному Канцлеру Федеративной Республики Германия Ангеле Меркель и Федеральному Президенту Франку-Вальтеру Штайнмайеру в связи с многочисленными человеческими жертвами в результате катастрофического наводнения на западе этой страны.
Глава нашего государства выразил искренние соболезнования и сочувствие родным и близким погибших, всему народу Германии, а также пожелания скорейшего выздоровления пострадавшим.

#Mirziyoyev #hamdardlik #Germaniya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 15 август куни оғир хасталик туфайли вафот этди.
Президент Шавкат Мирзиёев таъзияли хонадонга ташриф буюриб, марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Марҳумнинг ҳақига дуо ўқилди. Президентимиз муфтийнинг эзгу ишларини ёдга олди.

15 августа после тяжелой болезни скончался председатель Управления мусульман Узбекистана, муфтий Усмонхон Алимов.
Президент Шавкат Мирзиёев сегодня посетил дом покойного, выразил соболезнования его семье.
Было прочитано дуа за покойного. Президент вспомнил благие дела муфтия.

#Mirziyoyev #taziya #UzmonxonAlimov #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#hamdardlik

ҲАМДАРДЛИК

Наманган вилояти жамоатчилиги ва санъат аҳли оғир жудоликка учради. Шафқатсиз ўлим Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги, наққошлик анъаналарини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган Ўзбекистон халқ устаси, Наманган давлат университети профессори Асқарбек Акбаровни 70 ёшда орамиздан олиб кетди.

Асқарбек Акбаров 1951 йил 2 октябрда Ўш вилояти, Янгийўл тумани Каравон қишлоғида таваллуд топган. Болалик чоғида ота-онаси билан тарихий ватани Янгиқўрғоннинг Исковот қишлоғига кўчиб келган. Наққошлик санъати намоёндаси, марказий Осиёга таниқли уста Маннон Уйғур номидаги Тошкент Санъат институтини тугатган.

1975 йилдан Қўқон бадиий ишлаб чиқариш устахонасида наққошлар бригадасининг бошлиғи бўлган. 1982 йилдан Наманган бадиий устахонасида амалий санъат бригадасини бошқарган. 1989 йилдан Наманган вилояти ўлкашунослик музейи санъат бўлими бошлиғи, 1998 йилдан Ўзбекистон Бадиий Академияси Наманган вилояти Бадиий ижодкорлар уюшмаси раҳбари эди. Умри интиҳосига қадар Наманган давлат университетида самарали фаолият кўрсатиб, кўплаб шогирдларига муносиб мерос қолдирган.

Наманган вилояти ҳокимлиги марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
Photo
#HAMDARDLIK

Наманган вилояти жамоатчилиги оғир жудоликка учради. Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари, қурилиш соҳасининг фахрийси, юртимизнинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган инсон Латибжон Султанов бу ёруғ оламни тарк этди.

Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари, қурилиш соҳасининг фахрийси, юртимизнинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган инсон Латибжон Султанов 75 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.

Латибжон Султанов 1946 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни ва институтни аъло баҳолар ва намунали хулқ билан тамомлаган Латибжон Султанов олий маълумотли қурувчи бўлиб етишган. Меҳнат фаолиятини йўл қурилиш ташкилотида оддий усталикдан бошлаб вилоят ҳокимининг қурилиш соҳаси бўйича ўринбосари лавозимигача бўлган катта йўлни босиб ўтди.

Латибжон Султанов узоқ йиллар мобайнида республика ва вилоят қурилиш ташкилотларида раҳбарлик вазифалари ҳамда Наманган вилояти ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимларида ишлади.

1991-1996 йилларда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимларида ишлаган. 1996-2005 йилларда меҳнат фаолиятини хусусий тадбиркорлик йўналишида давом эттирган.

Латибжон Султанов пенсияда бўлишига қарамасдан, ўзи яшаган Наманган шаҳридаги “Элобод” маҳалла фуқаролар йиғинида нуронийларни ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган эди.

Латибжон Султановнинг порлоқ хотираси қалбларимизда абадий сақланиб қолади. Марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз.

Наманган вилояти ҳокимлиги
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Турецкой Республики Реджепом Тайипом Эрдоганом.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkiya #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига бориб, турк қардошларимизга яна бир бор ҳамдардлик билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил посольство Турецкой Республики в Узбекистане и вновь выразил соболезнования турецким братьям.

#Mirziyoyev #hamdardlik #Turkiya #elchixona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил посольство Исламской Республики Иран и выразил глубокие соболезнования дружественному иранскому народу в связи с трагической гибелью Президента Ибрахима Раиси и сопровождавших его лиц в результате крушения вертолета на севере страны.

#Mirziyoyev #hamdardlik #Eron #elchixona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, физика-математика фанлари доктори, академик, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Беҳзод Йўлдошев кеча, 28 август куни вафот этган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев таъзияли хонадонга ташриф буюриб, марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

28 августа ушел из жизни президент Академии наук Узбекистана, доктор физико-математических наук, академик, член Сената Олий Мажлиса, заслуженный деятель науки Республики Узбекистан Бехзод Юлдашев.

Президент Шавкат Мирзиёев сегодня посетил дом покойного, выразил соболезнования его семье.

#Mirziyoyev #taziya #BehzodYuldoshev #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X