Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.73K subscribers
93.3K photos
6.73K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида энергетика ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, маҳаллаларни обод қилиш ва аҳоли бандлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по развитию энергетической и транспортной инфраструктуры, благоустройству махаллей и повышению занятости населения в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #yigilish #energetika #transport #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрининг энергетик эҳтиёжларини қайта тикланувчи манбалар ҳисобидан таъминлаш учун барча имкониятлар бор

Есть все возможности для обеспечения энергетических потребностей города Ташкента за счет возобновляемых источников

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий ахбороти

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан Туркиянинг Ҳатай вилоятида зилзила оқибатларини бартараф этиш вақтида вайроналар остидан яна 2 нафар жабрланган инсон олиб чиқилди.

Бундан ташқари, сўнгги бир неча соат ичида Ўзбекистон ФВВ ходимлари харобалар остидан 18 нафар ҳаётдан кўз юмган инсонни чиқарди.

Шундай қилиб, қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён ўзбекистонлик қутқарувчилар вайроналар остидан жами 11 нафар жабрланган ва 33 нафар ҳалок бўлган кишиларни олиб чиқди.
Ҳурматли юртдошлар!
🇹🇷Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талофатлар кўрилгани туфайли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси томонидан қардош турк халқига Ўзбекистондаги икки давлат ишбилармонлари UTID, DEIK, MUSIAD номидан инсонпарварлик ёрдами юборилиши ташкил қилинмоқда.

‼️ Зарур бўлган маҳсулотлар РЎЙХАТИ

Гуманитар ёрдам бериш истагида бўлганлар, қўидаги манзилга ташриф буюришлари сўралади:

Манзил: Савдо-саноат палатаси Тадбиркорлар уйи Наманган вилояти, Наманган шахри Усмон Носир кочаси 7 уй
📍ЖОЙЛАШУВ

Вақт: 08 февралдан бошлаб ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 га қадар.

Батафсил маълумот учун:
☎️ (69) 227 29 29
☎️ (97) 253 44 74
🌦🌤 Наманганнинг айрим ҳудудларида 9 февраль куни ёмғир ёғади

▫️«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 9 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

▫️Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Bugun buyuk shoir va mutafakkir, davlat arbobi Alisher Navoiy bobomizning tavvalud topgan kunlari.(1441-1501)
ПРЕЗИДЕНТ_ТАШРИФИДАН_СЎНГ

«Янги Ўзбекистон» республика газетаси бугунги - 2023 йил 9 февраль, 27-сонида Давлатимиз раҳбари Шавкат МИРЗИЁЕВнинг Наманган вилоятига ташрифи чоғидаги учрашув-мулоқотларда фаолияти эътироф этилган ва таклифлари қўллаб-қувватланган бир гуруҳ фаол тадбиркорлар ҳамда ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таассуротлари асосида «НАМАНГАН - УСТА ТАДБИРКОР ВА ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАР ЮРТИ» сарлавҳали катта мақола чоп этилди.

Суҳбатдош: газетанинг Намангандаги мухбири Орифжон ЖЎРАЕВ

Суратлар муаллифи: Раҳмонжон Мамадалиев, Ойбек Нарзуллаев, Жаҳонгир Акрамов

Каналга аъзо бўлиш ва кузатиш учун👉https://t.iss.one/YuzNAMANGAN
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига бориб, турк қардошларимизга яна бир бор ҳамдардлик билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил посольство Турецкой Республики в Узбекистане и вновь выразил соболезнования турецким братьям.

#Mirziyoyev #hamdardlik #Turkiya #elchixona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Бу_муҳим

⚡️“100 нафар энг илғор етакчи” дастури йўлга қуйилади

Ушбу вазифа “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳасида назарда тутилган.

Дастур Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамкорлигида ишлаб чиқилади.

Дастур ёрдамида давлат фуқаролик хизматчиларининг раҳбарлик лавозимларига истиқболли ва салоҳиятли бошқарув кадрларини саралаш ва тайёрлаш мақсад қилинган.

❗️Фармон лойиҳасига жорий йилнинг 17 февраль кунига қадар ўз таклифларингизни юборишингиз мумкин.
Тошкент вилояти прокурори бошчилигидаги делегация Наманганда.

Мехмонларни Давлатобод туман ҳудудидаги кўп қаватли уйларни истиш тизми қай даражада ташкил этилганлиги билан таништириш мақсадида, РК-1 қозонхонаси фаолияти билан таништирилди.

Маълумот учун Давлатобод туманига Хитой Халқ Республикасидан иситиш қозонлари келтирилди ва модернизасия ишлари якунланиб, кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлш бошлаб юборилган паллада.

Хозирда туманининг "Тўқувчи", "Навбаҳор", "Мустақиллик", ва "Порлоқ" МФЙларда жами 152 та кўп қаватли уй, 7582 та хонадон, 20064 аҳоли ҳамда 23 та ижтимоий соҳа объектлари қамраб олинган.

Шунингдек тумандаги 8 та МФЙ да 350 та кўп қаватли уй, 16 334 та хонадон, 46200 нафар аҳоли ва 37 та ижтимоий соҳа объектларини иссиқлиқ таъминоти билан таъминлаш замонавий тизим орқали амалга оширилади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi