Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.29K subscribers
94.3K photos
6.82K videos
61 files
13.6K links
Download Telegram
#САНА

🗓 Бугун севимли шоиримиз Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун!

▫️Агар шоиримиз ҳаёт бўлганида, 67 ёшга тўлган бўлар эди.
Муҳаммад Юсуф 47 ёшида — худди шоҳ Бобур сингари — бу ёруғ оламни тарк этган эди.
▪️Самимий шеърлари оҳанграбо қўшиқларга айланиб, ҳар бир ўзбек хонадонига кириб борган лирик шоир Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги Қовунчи қишлоғида деҳқон оиласида туғилган.
▫️Унинг қаламига мансуб кўплаб шеърлар таниқли хонандалар томонидан ижро этилган ва бу тароналарни ҳалигача севиб тингланади.
▪️Муҳаммад Юсуф учун ҳар бир сўз, ҳаётидаги ҳар бир ҳодиса шеърият эди. У гўё осмонларда қанот қоқаётган қуш каби жуда енгил ва ёрқин ҳаёт кечирган.
▫️Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ижоди айни гуллаб яшнаган пайтда, 2001 йилнинг 31 июлида Элликқалъа туманида шеърият мухлислари билан учрашиш мақсадидаги ижодий сафарида вафот этган.
#Сана

🗓 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

🔹 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида 1993 йилнинг 3 май санасини "Халқаро матбуот эркинлиги куни" деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Ўшандан буён ҳар йили 3 май куни дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланади.

Юртимиздаги барча матбуот ходимлари, журналистларга 3 май –Жаҳон Матбуоти эркинлиги куни муборак бўлсин.
#Сана

👨‍👩‍👦 Бугун, 15 май - Халқаро оила куни!

▫️Барчангизни оилангизга бахт, мустаҳкам соғлиқ, қут-барака тилаймиз!

Бугун оила куни эканидан фойдаланиб, кунингизни оилангизга бағишланг, оилангизни хурсанд қилинг! Бугун эсда қоларлик кун бўлсин!

Маълумот учун, Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги ялпи йиғилишида 1994 йилдан бошлаб 15 май кунини- Халқаро оила куни деб белгиланган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги A/RES/47/237-сон резолюцияси билан эълон қилинган Халқаро оила куни республиканинг барча ҳудудларида ҳар йили нишонланади. Ушбу резолюциядан асосий мақсад дунё жамоатчилигини оиладаги муаммоларни бартараф этиш ва оила қадриятларини мустаҳкамлашга қаратишдир.
#Сана

🔘 30 июль - Халқлар дўстлиги куни

🔰 Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилнинг 10 февралдаги ЎРҚ-672-сон Қонунига асосан 30 июль - Халқлар дўстлиги куни этиб белгиланган.

▫️Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, шунингдек, 16 диний конфессия вакиллари истиқомат қилади. Мамлакатда 141 миллий маданий марказ мавжуд. Ушбу кун 2011 йил 3 майда БМТ Бош ассамблеяси томонидан эълон қилинган. Резалюцияда «халқлар, мамлакатлар, маданиятлар ва шахслар ўртасидаги дўстлик, тинчликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни илҳомлантириши ва маданий хилма-хилликни ҳурмат қиладиган жамиятлар ўртасида кўприклар яратиш имкониятини яратиши мумкин» деб таъкидланган.

“Ўзбекистон барчамиз учун ягона қалб, ягона ватандир”
#Сана

🗓 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни

🔹 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги 47/3-сонли резолюциясига мувофиқ ҳар йили 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни сифатида дунё бўйлаб нишонланади.

Унинг мақсади - жамият ҳаётининг барча соҳаларида ногиронлар ҳуқуқларини рағбатлантириш, шунингдек, ногиронлар муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилишдан иборат.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сана

🔰 Бугун, 26 январь - Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни.

▫️Сана муносабати билан, соҳа ходимларини, фахрийларни ва уларнинг оила аъзоларини касб-байрамлари билан табриклаймиз!
#Сана

🗓 Бугун – соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

▫️Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз)нинг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.

▫️Амир Темур: Агар бизнинг қудратимизни билмоқчи бўлсангиз, қурган биноларимизга боқинг!

▫️Буюк
соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёт йўли "Куч адолатдадир" деган ҳикмат билан йўғрилган. Ушбу ғояда ватанпарварлик, мардлик, одамийлик каби улуғ фазилатлар мужассамдир.

▫️Соҳибқиронга "Рости-русти" (Куч – адолатда) сўзлари ёзилган узукни Шайх Зайниддин Абу Бакр Тайободий ҳадя этган. У Амир Темурга йўллаган мактубида шундай таъкидлаган: "Худонинг мулкида адолат ила иш тутгилким, шундай демишдирлар: "Мамлакат куфр билан туриши мумкин, лекин зулм бор ерда туролмайди".
#Сана

🗞 3 май - Жаҳон матбуот эркинлиги куни

▫️БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги резолюциясига кўра, 1994 йилдан бошлаб ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланиб келинади.

▫️Матбуот эркинлиги - сўз, шахс, виждон эркинлиги сингари сиёсий ҳуқуқлардан бири бўлиб, матбуотнинг эркин фаолият кўрсатишини, кишиларнинг матбуотда ўз фикр ва туйғуларини тўсиқларсиз ифода эта олишини ифодалайди.

▫️Матбуот эркинлиги — матбуотнинг моҳиятини, унинг жамият ҳаётидаги ўрнини белгилайди. Сиёсий жиҳатдан Матбуот эркинлиги демократия кӯринишларидан биридир.

▫️Республикамизда матбуот эркинлигини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш йўлида хизмат қилаётган соҳа вакилларини ушбу кун билан муборакбод этамиз.

☑️ Юртимиздаги барча матбуот ходимлари, журналистларга  3 май –Жаҳон Матбуоти эркинлиги куни муборак бўлсин.

Давлатобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
@davlatobodhokimligi
#САНА

12 май — Халқаро ҳамширалар куни

Тиббиётимизнинг суянчи ва таянчи, кўнгли ҳам, нияти ҳам либоси каби оқ бўлган жонкуяр ҳамшираларга доимо таъзимдамиз.

Ўзгалар саломатлиги учун ўз оромидан кечиб, кечаю кундуз одамларга ёрдам қўлини чўзишга шай бу фидойи касб эгаларининг машаққатли ва айни дамда шарафли меҳнатини қанча эътироф этсак, оз.

Қутлуғ сана муносабати билан ҳамшираларга сиҳат-саломатлик, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги хайрли ишларида омад тилаймиз!
#Сана

Бугун, 24 июль Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд топган кун.

Давлатимиз раҳбари 66 ёшни қаршиламоқда. Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёев 1957 йилда Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган. Техника фанлари бўйича олим. Оилали, бир ўғил ва икки қиз фарзандларининг меҳрибон отаси ҳақида кўплаб набираларининг суюкли бобоси.

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, муҳтарам Президент! Илоҳим, узоқ йиллар давомида Янги Ўзбекистонимизнинг катта улуғ мақсадлари рўъёби йўлида халқимизга Йўлбошчи бўлиб юринг!
#Сана

🔰 30 июль - Халқлар дўстлиги куни

📌 Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилнинг 10 февралдаги ЎРҚ-672-сон Қонунига асосан 30 июль - Халқлар дўстлиги куни этиб белгиланган.

▫️Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, шунингдек, 16 диний конфессия вакиллари истиқомат қилади.

▫️Мамлакатда 141 миллий маданий марказ мавжуд. Ушбу кун 2011 йил 3 майда БМТ Бош ассамблеяси томонидан эълон қилинган.

▫️Резалюцияда «халқлар, мамлакатлар, маданиятлар ва шахслар ўртасидаги дўстлик, тинчликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни илҳомлантириши ва маданий хилма-хилликни ҳурмат қиладиган жамиятлар ўртасида кўприклар яратиш имкониятини яратиши мумкин» деб таъкидланган.

“Ўзбекистон барчамиз учун ягона қалб, ягона ватандир”
#САНА

24 октябрь ~ БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ КУНИ

Байрамнинг келиб чиқиши 1945 йилнинг 24 октябрь санасига бориб тақалади.
Ушбу санада 1945 йил 26 июнда қабул қилинган БМТ устави кучга кирган.

Кейинчалик Бош ассамблеянинг 1948 йилдаги резолюцияси билан мазкур кун ташкилот томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни сифатида нишонланиши белгиланган. 1971 йилда эса Бош ассамблея ўз резолюциясида аъзо давлатларга 24 октябрни байрам сифатида нишонлашни тавсия қилган, шу билан сана Халқаро байрамга айланган.

Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилганидан кейин кўп ўтмай — 1992 йил 2 мартда БМТга аъзо бўлган.
Шу куни БМТ Бош ассамблеяси биноси олдида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилган. 1993 йилда эса БМТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси очилган ва шу тариқа ташкилот Ўзбекистонда ҳам иш бошлаган.
Шундан буён Ўзбекистон халқаро майдонда ўз ўрнига эга бўлган аъзо давлат сифатида БМТ минбарида муҳим ва долзарб масалаларни олиб чиқиб келмоқда. 
#Сана

🔰 11 ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни

▫️2020 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-648-сон Қонуни билан "11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни" деб белгиланган.

Бугун ушбу сана учинчи маротаба нишонланмоқда.

Касаба уюшмаси – фуқароларнинг меҳнат фаолияти ёки ўқиш тури бўйича умумий манфаатлар боғлаб турадиган ихтиёрий жамоатчилик бирлашмаси. Касаба уюшмалари мақсади – ўз аъзоларининг меҳнат ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ёқлаб чиқиш ва ҳимоя қилиш.

Мазкур сана билан касаба уюшмалари ташкилотларининг барча ходимларини касб байрами билан чин қалбдан табриклаймиз. Ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда куч-қувват, сабр-тоқат ва янада қатъият тилаб қоламиз.
#Сана

🔰 2 декабрь – Бутунжаҳон компьютер саводхонлиги куни


▫️Бутунжаҳон компьютер саводхонлиги куни 2001 йилда Ҳиндистоннинг NIIT компанияси томонидан таъсис этилган. Бунга тадқиқотларда бутун дунёдаги компьютер фойдаланувчиларининг аксарияти фақат эркаклар эканлиги аниқлангани сабаб бўлган.

Ушбу кунни таъсис этишдан мақсад, “аҳолининг компьютер саводхонлигини ошириш ва рақамли саводхонликни оммалаштириш”дир.

Sayt | Telegram
#Сана

🔰 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни

▫️2003 йил 9 декабрь куни Мерида (Мексика) шаҳрида Бирлашган Миллатлар ташкилоти ташаббуси билан Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро конвенция имзоланган эди. Айни пайтга қадар ушбу конвенцияга 172 давлат қўшилган.

2003 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 53-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ушбу кун Халқаро коррупцияга қарши кураш куни деб эълон қилинди.

Sayt | Telegram