Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.73K subscribers
93.3K photos
6.73K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#obod_manzillar
Наманган тажрибаси: ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#obod_manzillar
Наманган тажрибаси: ижтимоий шароити оғир ҳудудларда маҳаллий дастур асосида амалга оширилган ишлар, 2-сон.
- Косонсой тумани
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#obod_manzillar
Наманган тажрибаси: ижтимоий шароити оғир ҳудудларда маҳаллий дастур асосида амалга оширилган ишлар, 1-сон.
- Поп тумани Уйғурсой маҳалласи
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#obod_manzillar

Наманган вилоятида мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш бўйича 2023 йилда амалга ошириладиган ишлар
.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#obod_manzillar

Наманган вилоятида йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича 2023 йилда амалга ошириладиган ишлар
.
#Namangan_Islohotlar_amalda
#Obod_manzillar
#Sport

Даблатобод туманида жойлашган ДЮЗДО МАРКАЗИ КEЧА ВА БУГУН!

Ушбу марказ Дзюдо федерацияси ва «Falcon Hunting Solutions» компанияси ҳамкорлигида мактабнинг бўш турган майдонида бунёд этилиб, 144 та татами билан жиҳозланган ушбу иншоот ювиниш, кийим алмаштириш, тренажёр хоналарини ўз ичига олган ҳамда тўлиқ иситиш тизимига уланган. Спорт зали ва унинг ёнида барпо этилган сунъий қопламали футбол майдончасининг қурилиш ишлари учун қарийб 3 миллиард сўм маблағ сарфланган. Жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган спорт залида спортчилар учун барча шароитлар мужассам бўлиб, бу эса келажак эгаларининг истиқболдаги муваффақиятлари учун замин яратади.

Ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi
#Namangan_Islohotlar_amalda
#Obod_manzillar

Байрамга муносиб совға 730 ўринли мактаб фойдаланишга топшрилиди

Давлатобод тумани 72 мактабда “Обод маҳалла” дастури доирасида 420 ўринли янги бинони қурилиб, 310 ўринли мавжуд бинонинг капитал таъмирлангани шу ерда истиқомат қилаётган қарийб 2 мингдан ортиқ оила фарзандларига тухфа бўлди десак муболаға бўлмайди.

Ушбу таълим муассасанинг умумий лойиҳа қиймати 7 миллиард 524 млн сўм бўлиб, уни “Ravnaq” МЧЖ томонидан қуриб, таъмирлаб фойдаланишга топширилди.

Мактабнинг ҳар бир синф хоналари ўқувчилар кайфиятини кўтарувчи ранглар билан, кимё, биология, физика, информатика хоналари замонавий жиҳозлар билан жиҳозланди. Ўғил ва қиз болаларнинг касб-ҳунар ўрганишлари учун керакли анжомлар билан таъминланди.

Бундан ташқари кутубхона ва 9*18 ўлчамли мини футбол майдони, ўқувчи-ёшларнинг энг севимли масканига айланади.

Шунингдек, 80 ўринли ошхона ҳам мактаб жамоасига муносиб хизмат қилади.

Очилиш маросимида туман сектор раҳбарлари, нуроийлар, ташкилоткорхона раҳбарлари, фаоллар, ОАВ вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этишди. Маросим Наврўз байрами тантаналарига уланиб кетди.

Ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Namangan_Islohotlar_amalda
#Obod_manzillar

ДАВЛАТОБОД ТУМАНИ ИЖОДКОР МАҲАЛЛАСИДА ДАСТУРЛАР ИЖРОСИ АМАЛДА.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 670-сонли Қарори асосида жойларда ишлар давом этмоқда.

Давлатобод тумани электр таъминоти корхонаси ишчи ходимлари томонидан аҳолини янада узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

"Ижодкор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Ижодкор" кўчасида янги ўрнатилган 44 дона темир бетон таянчларга 2.2 км масофа СИП кабель тортилиб аҳоли хонадонлари улаш ишлари амалга оширилмоқда.

Қўшимча 250 кВА трансформатор пункти ўрнатилиш ишлар амалга оширилмоқда.

"Ҳудудий электр тармоқлари" Наманган ҳудудий филиали матбуот хизмати@davlatobodhokimligi
#Islohotlar_amalda
#Obod_manzillar

Давлатобод туманининг “Халқлар дўстлиги” маҳалласида 34-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти замонавий янги қиёфага эга бўлди

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, "Бола дунёга келганидан бошлаб, унда айнан мактабгача бўлган ёшда ақлий фаоллик ошади, ахлоқий-эстетик ва жисмоний хислатлар шаклланади".

Бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳам, тарбияга янгича, тизимли ёндашув, болада таянч фазилатларни кафолатли шакллантиришда оила, мактабгача таълим, умумий таълим, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, маҳаллаларнинг ижтимоий-педагогик имкониятларини тўлиқ юзага чиқаришни ва улар орасида илмий-методик узвийликни янги даражага кўтаришни тақозо этади.

Ана шу мақсадларда тумандаги 34-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Обод маҳалла” дастури доирасида 360 ўринли МТТ капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди ва шу ўринда “Халқлар дўстлиги” МФЙда  истиқомат қилаётган аҳоли учун туҳфа бўлди.

Ушбу таълим ташкилотининг қурилиш таъмирлаш ишлари учун 4 миллиард 612 млн  сўм маблағ ажратилган бўлиб, уни “Мирхолдоршо ота” хусусий корхонаси томонидан ишлар бажарилиб фойдаланишга топширилди. Мактабгача таълим ташкилотининг ҳар бир гуруҳ хоналари замонавий жиҳозлар билан жиҳозланди. Тарбияланувчиларни сифатли таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган.

Очилиш маросимида туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев, сектор раҳбарлари, жамоатчилик иштирок этди. Нуронийлар фарзандлар таълим-тарбияси учун ғамхўрлик кўрсатаётган муҳтарам Юртбошимизга миннатдорлик сўзларини айтдилар.

@davlatobodhokimligi