Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
8K subscribers
93.1K photos
6.69K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ
Маърифат ўрнини жаҳолат эгалламаслиги керак

Бугун замон шиддат билан ривожланмоқда, янги-янги имкониятлар эшиги очилиши билан бир қаторда инсонларнинг онг-у тафаккурини эгаллаш борасида кураш дунё миқёсида авж олмоқда. Халқаро майдонда рўй бераётган турли зиддиятлар, сиёсий урушлар ва терроризм, радикализм каби ташқи таҳдидлар хавфи ортиб бораётган бир замонда биз ёшлар тарбиясида ҳар қачонгиданда масъулиятли бўлимишимиз, керак бўлса ҳар куни ёшлар онгида ҳарбий ватанпарварлик руҳини ошириб боришимиз зарур. Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатларида "Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз" - деган фикрлари жамиятда фарзанд тарбиясига бефарқ бўлмаган, айниқса, маърифат ва таълим тизими вакиллари учун йўриқнома вазифасини ўташи керак деб ўйлайман. Биз ҳеч қачон унутмаслигимиз керакки, глобаллашув ва универасаллашув жараёнида миллий қадриятлар: авваламбор оилада фарзанд тарбияси, ота-онага ҳурмат, кексаларни эъзозлаш каби инсоний фазилатларни унуттиришга, миллий ривожланиш йўлимиздан чалғитишга уринишлар кўп бўлади. Шундай экан, ушбу масъулиятли вазифа сиз-у биздан барчамиздан огоҳ ва ҳушёр бўлишни, миллий ўзлигимизга зарба беришга уринган ҳар қандай кучга ўз сўзимизни айтишни талаб қилади.

Амирзод Исоқжонов
Республика маънавият ва маърифат
маркази Давлатобод туман бўлинмаси раҳбари