Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
8.02K subscribers
93.1K photos
6.68K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
#МУРОЖААТГА_МУНОСАБАТ
Маърифат ўрнини жаҳолат эгалламаслиги керак

Бугун замон шиддат билан ривожланмоқда, янги-янги имкониятлар эшиги очилиши билан бир қаторда инсонларнинг онг-у тафаккурини эгаллаш борасида кураш дунё миқёсида авж олмоқда. Халқаро майдонда рўй бераётган турли зиддиятлар, сиёсий урушлар ва терроризм, радикализм каби ташқи таҳдидлар хавфи ортиб бораётган бир замонда биз ёшлар тарбиясида ҳар қачонгиданда масъулиятли бўлимишимиз, керак бўлса ҳар куни ёшлар онгида ҳарбий ватанпарварлик руҳини ошириб боришимиз зарур. Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатларида "Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз" - деган фикрлари жамиятда фарзанд тарбиясига бефарқ бўлмаган, айниқса, маърифат ва таълим тизими вакиллари учун йўриқнома вазифасини ўташи керак деб ўйлайман. Биз ҳеч қачон унутмаслигимиз керакки, глобаллашув ва универасаллашув жараёнида миллий қадриятлар: авваламбор оилада фарзанд тарбияси, ота-онага ҳурмат, кексаларни эъзозлаш каби инсоний фазилатларни унуттиришга, миллий ривожланиш йўлимиздан чалғитишга уринишлар кўп бўлади. Шундай экан, ушбу масъулиятли вазифа сиз-у биздан барчамиздан огоҳ ва ҳушёр бўлишни, миллий ўзлигимизга зарба беришга уринган ҳар қандай кучга ўз сўзимизни айтишни талаб қилади.

Амирзод Исоқжонов
Республика маънавият ва маърифат
маркази Давлатобод туман бўлинмаси раҳбари
Маҳаллаларда байрам кайфияти ҳукм сурмоқда

Давлатобод тумани Навруз МФЙда фаолияти олиб борувчи бешлик вакиллари - ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, шунингдек, МФЙ раиси ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда хайрли ишга қўл урилди. Яна бир неча кунлардан сўнг кириб келадиган янги йил барйми арафасида МФЙ ҳудудидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва ногиронлиги бор хонадонларни холидан хабар олиниб уларга янги йил совғалари берилди. Шунингдек, маҳалладаги нуроний отахоналра "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари ва ёшлар учун "ЯНГИ ЙИЛИМ - ЯХШИ ЙИЛИМ" деб номланган маданий тадбир, концерт дастури ҳамда спортчи ёшларнинг кўргазмали чиқишлари, иқтидорли ёшлар, қувноқлар ва зукколар чиқишлари тадбир иштирокчиларига байрам кайфиятини улашди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
#муносабат

🗓2022-йил 20–декабр кунги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг келгуси 2023-йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўзбек халқи ва Олий Мажлисга қилган мурожаатномасини катта хаяжон билан кўриб, тингладим.

📖Мурожаатнома мазмуни мамлакат ҳаётининг барча сохаларини қамраб олган, оддийликдан тортиб, токи мураккабликка қадар. Мурожаатнома парламентимиз ўз фаолиятини Янги Ўзбекистонга мос равишда ташкиллаштириши, халқ фаровонлигини ошириш, жамият ва давлатни узоқ муддатларда ҳам, жумладан барқарор ривожланишини таъминлаш борасидаги вазифаларни бажаришда фаол бўлишини талаб этади.

Шундай экан, мен, фуқаро сифатида, мурожаатноманинг устувор вазифаларини амалга оширишда ва ижросини таъминлаш йўлида ўзимнинг фаолиятим билан давлат раҳбарига елкадош бўламан. Ишонаман, менинг ва фарзандимнинг бугунги куни кечагисидан бошқачароқ, яхшироқ бўлади!

🏛Давлатобод туман Адлия бўлими бош юритконсульти Убайдуллаева Малика Махмуджановна
Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

В Международном конгресс-центре в Ташкенте состоялась торжественная церемония официальной встречи Президента Республики Казахстан, пребывающего в нашей стране с государственным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter