Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.73K subscribers
93.3K photos
6.73K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг сессияси бўлиб ўтди.

В городе Навои с участием Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялась сессия Навоийского областного Кенгаша народных депутатов.

#Mirziyoyev #Navoiy #sessiya #tashkiliymasala

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Биласизми

Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Tayinlov

Махкамов Анвар Мухаматхонович Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Анвар Мухаматхонович 1982 йилда Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. 2003 йил Наманган муҳандислик-технология институтини, 2005 йил Наманган муҳандислик-технология институти (магистратурани)  тамомлаган. Мутахассислиги мухандис-инженер.

Анвар Махкамов меҳнат фаолиятини Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти илмий бўлим мухандисилигидан бошлаган. 2006-2022 йилларда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти аспиранти, марказ муҳандиси, халқаро алоқалар бўлими муҳандиси, машина ва жиҳозлар кафедраси ассистенти, Португалиянинг Порто Университети докторанти (PhD), таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар Наманган муҳандислик-технология институти халқаро ҳамкорлик бўйича проректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг буйруғи асосида амалга оширилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ортимизда яшил ва яшнаган Ватан қолсин!

Наманган шаҳар бош имом хатиби Аббасиддинов Мусохон
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент аҳоли учун барча шароитлар биринчи навбатда маҳалланинг ўзида бўлиши кераклигига эътибор қаратди.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Аҳолига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари заҳираси жамғарилмокда

Давлатобод туманида куз-қиш мавсумида аҳолининг асосий турдаги қишлоқ-хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби ортишини инобатга олган ҳолда туманда йирик корхоналар томонидан заҳира чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Жорий 2022 йил 25 ноябрь куни Туман ҳокимлиги ва Бош прокуратура хузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими билан озиқ-овқат захираси қай ҳолатдалиги ўрганилди.

Жумладан, туманнинг йирик заҳираловчи корхоналаридан ҳисобланган “Temir beton” МЧЖда ҳозирги кунга келиб 60 тонна картошка, 50 тонна сабзи, 30 тонна пиёз, 350 тонна ун маҳсулотлари, “Nobel trade” МЧЖда эса чет эл давлатлари бўлмиш Россия ва Қозоғистондан келтирилган 1200 тоннадан зиёд ун, 400 тоннадан зиёд ўсимлик ёғи мавжудлиги аниқланди.

Қишлоқ ҳўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг заҳира қилиниши юзасидан ишлар давом эттирилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi