Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.7K subscribers
93.4K photos
6.74K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
#2022_йил_1_декабрдан

❗️Субсидия олиш учун аризани туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш бекор қилинади

☑️ Субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади.

🏢 Шунингдек, субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади.

➡️ Бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади.

Субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:

▫️ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;

▫️олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Муносабат
Ижтимоий тармоқда "Наманган вилояти Учқўрғон туманида йўқ кўмирга навбатни кўринг!" деб номланган видеолавҳа тарқалди.

"Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизмати ушбу видеолавҳадаги ҳолатни ўрганиб чиқиб, қуйидагича маълум қилади:

“Кўмир таъминот” МЧЖ Наманган вилоят филиали томонидан Учқўрғон туман аҳоли хонадонларига жами 15,2 минг тонна (5,7 минг тонна импорт кўмир олиб келувчи тадбиркорлар томонидан таъминланади) етказиб бериш белгиланган.

Бугунги кун ҳолатига Учқўрғон туман аҳоли хонадонларига жами йил бошидан 11,9 минг тонна ёки 79 фоизга етказиб бериш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, жорий йилнинг 23 ноябрь куни Учқўрғон туман кўмир омборига 10 та вагонда жами 670 тонна маҳаллий кўмир маҳсулоти етказиб берилиб, 23-24 ноябрь кунлари туман ҳокимлиги вакили, туман ИИБ, миллий гвардия ходимлари, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлим вакили ва бошқа назорат қилувчи ташкилотлар билан биргаликда туман хокимлиги томонидан берилган тақсимот асосида аҳоли истеъмолчиларига тарқатилган.

Ҳозирги кунда Учқўрғон туманга аҳоли хонадонлари учун йўлда яна 10 та вагонда жами 693 тонна маҳаллий кўмир кириб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли истеъмолчилари учун маҳаллий кўмир МЙФлар тақдим этган рўйхат ва маҳаллий ҳокимликлар тасдиқлаган график асосида тарқатилади. Аҳоли истеъмолчиларидан ушбу рўйхат ва графикка амал қилишлари ва сунъий навбат келиб чиқишига йўл қўймасликларини сўраймиз.

"Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизмати
Давлатободда сайёр қабул!

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва муоммоларини ҳал этиш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жамиятда аҳолининг қадр-қимматини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, инсон қадрини улуғлаш, уларни рози қилиш Янги Ўзбекистонда учинчи ренессанс авлодни шакллантиришнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади.

Давлатобод тумани Маданият марказида вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Нурмуҳаммад Турғунов, вилоят ТИЕК(тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси) раиси Абдували Қамбаров ва Давлатобод Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими мутахассислари ва ҳодимлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Унда фуқароларни протез-ортопедия маҳсулотлари, реабилитация теҳник воситалари, сиҳатгоҳ йўлланмалари билан таъминлаш, якка-ёлғизларни рўйҳатга олиш ҳамда ногиронлик гуруҳига олиш ва узайтириш бўйича 30 дан ортиқ масалалари кўриб чиқилди.

Давлатобод тумани Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими мутахассиси Одилжон Абдуллаевнинг айтишича, қабул давомида уч нафар эҳтиёжмандлиги бор шахсга ногиронлар аравачаси ва тўрт нафар эшитишда муаммолари бор шахсларга эшитиш мосламалари топширилди.

Бундан ташқари икки нафар эҳтиёжмандга протез-ортопедия маҳсулоти олиш учун сертификатлар топширилди.

Бу каби эътибордан хурсанд бўлган отахон ва онахонлар, ногиронлиги бўлган шахслар дуога қўл очиб, юртбошимиз бошчилигида тизимда фаолият олиб бораётганлар учун тилаклар билдирди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
#Yer_nazorati

🔹 Аввал хабар берганимиздек, Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси Давлатобод тумани бўлими, туман Қурилиш бўлимидан иборат ишчи гуруҳ томонидан тумандаги “Орзу” МФЙ ҳудудида ер назорати тадбирлари олиб борилмоқда.

🔹 Назорат тадбирлари давомида фуқаро Ш.Ш. томонидан қишлоқ хўжалиги харитасининг 138 контурида ўзига тегишли боғнинг 0.4 гектар қисмига нотурар жой қуриш мақсадида ўзбошимчалик билан бетон пойдевор қурганлиги аниқланди.

🔹 Ушбу ҳолат юзасидан берилган ёзма кўрсатма ва тушунтиришлардан сўнг фуқаро Ш.Ш. ўз ихтиёри билан, ўз ҳисобидан қишлоқ хўжалиги ери ҳисобланган ер майдонини дастлабки ҳолатга қайтарилиши таъминланди.

🔹 Назорат тадбирлари давом этмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi