Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.63K subscribers
96.7K photos
7.07K videos
64 files
14.2K links
Download Telegram
#seminar_olmazor

O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akdemiyasi Qoraqalpog'iston Respublikasi Jo'qori Kengesi va Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hamda tuman hokimliklari Tashkiliy-kadrlar guruhi rahbarlari, maxsus o'quv kursi tinglovchilari uchun Olmazor tuman hokimligida Sayyor amaliy tajriba o'rganish yuzasidan seminar tadbiri bo'lib o'tdi.

▪️Seminarda tinglovchilar Olmazor tumani hokimligi Tashkiliy-kadrlar guruhi faoliyati hamda tuman1-sektor shtabi faoliyati bilan yaqindan tanishdilar va o'zlarining qiziqtirgan savollariga javob oldilar

🎗 Olmazor ilm-ma'rifat, ziyo va innovatsion maskan!

🌏 Telegram Instagram 🪙 Facebook 🎥 YouTube
#Seminar

Наманган тажрибаси: кўп қаватли уйларни қиш мавсумида иситиш бўйича Республика семинари бўлиб ўтди.

Бугун республикамиз вилоятлари ҳокимларининг капитал қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосарлари, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари бошлиқлари иштирокида амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинар иштирокчилари дастлаб Наманган шаҳри Давлатобод туманида янги барпо этилган  1-марказий қозонхона фаолияти билан танишдилар.

Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифлари чоғида қаратган эътиборлари натижасида Наманган шаҳрининг марказлашган иссиқлик тизимини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.

Бугунги кунда Наманган шаҳри Давлатобод туманида ҳар бирининг қуввати 60 МВтга тенг бўлган 2 та марказий қозонхона, 64,0 км узунликдаги иссиқлик тармоқлари қуриш ва 400 та индивидуал иссиқлик пункти ўрнатиш ишлари амалга оширилиб, 350 та кўп қаватли уйдаги 16 316 хонадон, яъни 382 минг аҳоли ва 37 та ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик билан таъминланди.

Шунингдек, марказлашган иссиқлик таъминотига уланиши режалаштирилган РК-1 қозонхонаси ҳудудидаги 7 592 та хонадондан иборат 153 та ва РК-2 қозонхонаси ҳудудидаги 8 724 та хонадондан иборат 197 та кўп қаватли уйларнинг ички иссиқлик тармоқларини тиклаш ишларига 28,6 млрд сўм маҳаллий бюджет маблағлари йўналтирилиб, бу борадаги ишлар ҳам тўлиқ якунланди.

Бугун вилоятимизда президентимизнинг тегишли қарорига асосан, биргина жорий йилнинг ўзида 7 та иссиқлик таъминоти объектларида қурилиш ва реконструкция ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Бунда 36,9 км иссиқлик тармоқлари, 5 та марказий, 3 та маҳаллий қозонхона қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, натижада 25 мингдан зиёд хонадондан иборат 531 та кўп қаватли уйлар ва 52 та ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсад қилинган.

Мутасаддилар қозонхонанинг замонавий, рақамлаштирилган тизими, энерготежамкор технологияларини кўздан кечирдилар.

Шундан сўнг, кўп қаватли уйларнинг марказлашган иссиқлик тизимига уланганлиги, ертўлалар ҳолати вазир ва мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди.
#Online
#Seminar

Давлатимиз раҳбарининг “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор ижроси юзасидан семинар ташкил этилди

Наманган шаҳрида бўлиб ўтган семинарда Ўзбекистон Республикаси марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайдуллаев бошчилигида тегиш соҳа вакиллари, Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Абдухакимов, шаҳар-туман ҳокимларинг биринчи ўринбосарлари ва вилоят бўйича барча банк раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида янги механизмларни амалиётга жорий этиш бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Семинар давомида банк раҳбарларига дастури доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тушунтирилиб, мутахассисларни фикр мулоҳазалари тингланди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube |

📍 Murojaat uchun