Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.49K subscribers
93.7K photos
6.77K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
Наманган муҳандислик-технология институтида инновацион технология асосида матолар ишлаб чиқарилмоқда

Бугун, Давлатобод тумани ҳокимининг инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Абдурасул Қаюмов Наманган муҳандислик-технология институтида амалга оширилаётган илмий лойиҳалар, инновацион ғояларни амалиётга тадбиқ этилиши ва олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ҳамда уларнинг ёрқин натижалари билан яқиндан танишди.

Ўрганишлар давомида ҳоким ўринбосари Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ажратилган грант лойиҳалари доирасидаги ишларни ҳам кўздан кечириб, эришилаётган илмий натижаларни юқори баҳолади. Институтда илм-фан ва инновацияларни янада ривожлантириш борасида ҳокимлик томонидан ҳам амалий кўмак берилишини такидлади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
#Конституцияга_30_йил

Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.

Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 54-, 55-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️🌤🌦 Ўзбекистон бўйича 21-25 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди...
⚡️⚡️Франция билан қиймати 1 млрд евродан зиёд стратегик ҳамкорлик дастури имзоланади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Парижда Франция тараққиёт агентлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказмоқда.

Музокаралар якунида умумий қиймати 1 миллиард евродан зиёд бўлган «яшил» иқтисодиёт ва хусусий сектор лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган 2025 йилгача стратегик ҳамкорлик дастури қабул қилиниши кутилмоқда.

Учрашувда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Францияга расмий ташрифи доирасида Париж шаҳрида ушбу мамлакатнинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в рамках своего официального визита во Францию провел в городе Париже встречу с главами ведущих компаний и финансовых структур этой страны.

#Mirziyoyev #tashrif #Fransiya #ishbilarmonlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзгидромет" Ўзбекистон бўйлаб 
22 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра:


Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида


Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3°совуқ-2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон делегацияси Парижда илиқ кутиб олинди. Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташрифнинг биринчи кунида Франция тараққиёт агентлиги раҳбари ва ушбу мамлакат ишбилармонлари билан учрашувлар ўтказди.
🔴 #LIVE #Yer_nazorati

🔹 Айни дамда, Кадастр агентлигининг Давлатобод тумани бўлими томонидан тумандаги “Орзу” МФЙ ҳудудида ер назорати тадбирлари олиб борилмоқда.

🔹 Назорат тадбирлари давомида фуқаро К.Д. томонидан ҳудуддан ўтувчи юқори кучланишли электр тармоғининг ҳимоя минтақасига ўзбошимчалик билан бетон девор билан ўраб олинган 350 кв.м ер майдонидаги қурилмаларни бартараф этилди.

🔹 Назорат тадбирлари давом этмоқда.