Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.48K subscribers
93.8K photos
6.77K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари кеча Франция тараққиёт агентлиги раҳбарияти ҳамда ишбилармон доира вакиллари билан учрашув ўтказган эди.

Бугун Президент Мирзиёев Франция ассамблеясига ташриф буюрди. Бу ерда давлатимиз раҳбари ассамблея раиси Яэль Браун-Пиве хоним билан учрашди.

Қайд этиш керакки, парламентлараро ҳамкорлик Ўзбекистон-Франция муносабатларининг муҳим бўлаги ҳисобланади. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасида Франция Сенати ва Миллий ассамблеяси билан дўстлик гуруҳлари тузилган.
⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг Франция Республикасига расмий ташрифининг иккинчи куни бошланди.

Давлатимиз раҳбари Франция Миллий йиғини раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашув ўтказмоқда.

Унда томонлар парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, ижтимоий-сиёсий ҳаётни янада демократлаштириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашмоқда.
Елхон маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси фаолияти ўрганилди

Давлатобод тумани ҳокимига янги тайинланган биринчи ўринбосар Элдор Маматқулов ўз ишини маҳаллабай ишлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар билан танишишдан бошлади.

Хусусан, Елхон маҳалла фуқаролар йиғинида фаолияти олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Адҳамжон Мажидовнинг 11 ой давомида маҳаллада амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботи тингланиб, амалга оширган ишлари, эришилган ютуқлари ва йўл қўйилган камчиликларини ўрганиб, келгусида ташкиллаш мумкин бўлган масалалар режалаштириб олинди.

Жами 12 нафар фуқарога ажратилган 203 млн сўм кредит маблағларини мақсадли ишлатилиши ва ўз вақтида қайтарилишини, 13 нафар фуқарога асбоб-ускуна учун ажратилган 191 млн сўм маблағларни мақсадли ишлатиб, коперация шаклида иш ташкил этиш тушунтирилди.

Маҳалладаги темир дафтарда турадиган фуқороларга тарқатилган паррандалар ҳолати ўрганилди. 4 та хонадонга 50 та товуқ ва 4 та хонадонга иссиқхона тақдим этилган.

Ижтимоий шерикчилик асосида қуёнчилик билан шуғулланадиган тадбиркор билан ҳамкорликда хонадонлар қамраб олиниши режалаштирилди.

Дўстлик кўчаси 11 хонадонда яшаб келаётган Мусохўжаева Шаҳноза 50 та товуқдан 25- 30 та тухум олиб, ўртача кунлик 40-50 минг сўм даромад кўраётганлигини ва олиб борилаётган ислоҳотлардан мамнунлигини изҳор этиб, юртбошимиз бошчиликларида одилона сиёсат олиб бораётган раҳбарларни дуо қилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
#Эслатма #Тарқатинг

ҲУРМАТЛИ ЮРТДОШЛАР!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият олиб бораётган барча масжидларда ҳафтанинг ЧОРШАНБА куни фуқароларни қабул қилиш куни ўтказилмоқда!

Давлатобод туманида фаолият олиб бораётган барча масжидларда ҳам шу куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 23 ноябрь куни мусулмонлар идораси вакилликлари томонидан туманда жойлашган масжидларда фуқаролар қабули ўтказилади.

Қабул вақти: 14:00 дан 18:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжидларга бориб мурожаат қилишингиз мумкин.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
Ижтимоий-маънавий мухитни соғломлаштириш мақсадида

Ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Наманган вилояти бўйича бошқармаси фаоллар залида бошқарма ҳодимлари иштирокида тарғибот тадбири ташкил қилинди. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган "Маърифат ва диний бағрикенглик" резолюциясининг мазмун-моҳияти бўйича фикр алмашилиб, мавзуга оид "Огоҳ бўлинг" номли видео фильм намойиш қилинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi