Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.37K subscribers
94.1K photos
6.8K videos
61 files
13.6K links
Download Telegram
#Transport #Qulaylik

Наманганда аҳолини 2022 йилга қадар жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилмоқда

Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Алишер Абдулҳодиев маълум қилди.

Унинг айтишича, вилоятда 800 та автобусга эҳтиёж бор, ҳозирда йўналишларга чиқарилаётган автобуслар сони эса 400 га яқин.

— Наманган шаҳри жамоат транспорти билан қамраб олинган, бу ердан туман марказларига автобуслар қатнови ҳам йўлга қўйилган. Эндиги мақсад туман марказларини қишлоқлар билан боғлаш, — дейди у.

Транспорт бошқармаси бошлиғининг таъкидлашича, Наманганда 130 та автобус ва 220 та микроавтобус харид қилиш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилган. Ушбу транспорт воситаларини 2021 йил биринчи чорагига қадар олиб келиш режалаштирилмоқда.

Ҳозир бу борада музокаралар олиб борилмоқда.

©️Наманган вилоят Транспорт бошкармаси ахборот хизмати

@davlatobodhokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari #Qulaylik

⚡️Endilikda ariza natijasini olish uchun markazga qayta borishingiz shart emas!

💠Telefon raqamingizga SMS xabarnoma orqali ariza raqami bilan birga murojatingiz natijasini olish uchun havola hamda tekshirish paroli yuboriladi.

❗️Ushbu havolaga o’tgandan so’ng tekshiruv parolini kiritasiz va ariza javobini yuklab olishingiz mumkin!