Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.7K subscribers
93.4K photos
6.74K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
#Парламентга_Мурожаатнома #Иқтибос #Мотивация

Янги Ўзбекистонни билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
#Парламентга_Мурожаатнома #Иқтибос #Мотивация

Янги Ўзбекистонни билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
#Парламентга_Мурожаатномадан #Иқтибос #Мотивация

🇺🇿 Келгуси йил якуни билан мактабгача таълим қамровини 65 фоизга, 2023 йил охирида эса 75 фоизга етказишимиз керак. Бу ишларга бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча равишда 2 мингта нодавлат боғча ташкил этилиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади — Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
#МОТИВАЦИЯ

▪️Деярли ҳар куни ўзимга берадиган саволим: Meн қилишим керак бўлган энг муҳим ишни қиляпманми?

▪️Энг катта хавф - бу ҳеч қачон таваккал қилмаслик.

▪️Oдамлар гапингга эмас, нимага эришаётганингга қизиқади.

▪️Инсонлар инновацияни шунчаки яхши ғояга эга бўлиш деб ўйлашади, лекин у тез ҳаракат қилиш ва кўп нарсаларни синаб кўриш натижасидир.

© Maрк Цукерберг, Facebook асосчиси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МОТИВАЦИЯ

📹 Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувида:

▫️ Тадбиркор Меҳрож Рашидов:
— Ҳурматли Президент, ҳаёт формулангизнинг сири нимада, бунчалик энергияни қаердан оласиз?

▫️Шавкат Мирзиёев:
— Бунда сир йўқ. Сир битта: Ватанни севиш керак!
#МОТИВАЦИЯ

✍️ Йўлга чиқдингми, тўхтама!

📚 ​​Ҳаётда йиқилишинг мумкин, қўлингдаги ҳамма нарсангни йўқотишинг мумкин. Ҳатто буларнинг ҳаммаси учун ўзингни дунёдаги энг омадсиз ва кераксиз инсондек ҳис қилишинг мумкин.

▫️Aммо унутмаки, ҳеч ким мақсадига хатоларсиз ва йўқотишларсиз эришмаган. Ҳеч ким бир неча бор йиқилмасдан кўзлаганига етмаган!

▫️Ҳар бир йиқилганингдаги олган зарбаларинг сени янада кучли бўлишингга ундайди.
#Мотивация

✍️ Меҳнат қилишдан тўхтаманг...

1️⃣ Улғайган сари янада яхшироқ тушунамиз, ўзимиздан бошқа ҳеч ким бизга - ҳеч қачон ёрдам бермайди!!!

2️⃣ Дунё сиз хоҳлаган нарсани беради, муҳими хоҳланг!!!

3️⃣ Орзу ҳеч қачон сеҳр жоду билан амалга ошмаган, шунинг учун меҳнат қилишдан тўхтаманг!!!

4️⃣ Бировларни хатосини кўрсатишга устасиз, аввал ўзингизникидан бошланг - шунда уларникига етиб бормайсиз!!!

5️⃣ Чидолмайман - деб ўйлашга сизни ҳаққингиз ЙЎҚ!!!

6️⃣ Aқлли инсон кўп нарсани билади, бой инсон эса - кўп ҳаракат қилади!!!
#Мотивация

✍️ Одамларни қандай бўлса шундайлигича қабул қилинг...

👉 Сиз янги фикрлаш тарзини танладингиз, лекин бошқаларнинг онгини ўзгартира олмаймиз...

👉 Шуни билингки, ижобий фикр, сўз ва амал албатта ижобий натижани олиб келади...

👉 Энг муҳими - инсонларга меҳр билан муносабатда бўлинг. Шунда улар ҳам сизга яхшироқ муносабатда бўлишаётганини ҳис қиласиз...

👉 Демак, машқ сифатида кун давомида таниш, нотаниш одамларга мақтов сўзларини айтишга ҳаракат қилинг...

👉 Ҳар бир инсонда, энг баджаҳл одамдаям бирон ижобий ҳислат бўлади, Уни кўра олиб хушомад қилинг...

👉 Меҳр -муҳаббат учун доирани кенг олайлик ва буни онгли равишда бажарайлик...

☑️ Жамиятни меҳр  оқибат мустаҳкамлайди...
#мотивация

✍️ Бахтли бўлмоқни истайсизми?

▫️- Ҳар орқангиздан гапирганга қулоқ солманг.

▫️- Ҳар сўз берганни, сўзида туради, деб ўйламанг.

▫️- Ҳар танишган инсонингизни ўзингиз каби билманг.

▫️- Бахтсиз қилганни эмас, ҳузур берганни ёнида қолинг.

▫️- Сизни ёқтирмаганларга табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг.

▫️- Бошингизга келган ёмонликлар учун сабр, неъматлар учун шукр қилинг.

▫️- Ҳар бир нарсани Aллоҳдан ва қилган амалларингиздан деб билинг.

▫️- Инсонлардан ҳеч нарса кутманг.

▫️- Олишдан кўра, беришни кўпроқ яхши кўринг.

▫️- Покиза қалбингизда инсонларга нисбатан нафрат ва ҳафагарчилик сақламанг.

▫️- Нима бўлишидан қатъий назар бу дунё ўткинчи эканлигини ва бир кун ҳаммаси тугашлигини унутманг!
#Мотивация

✍️ Ким хато қилмайди?

▫️Йўлда юрмаган одам йиқилмайди, овқат қилмаган одамнинг оши куймайди, шеър ёзмаган одам шоир бўлмайди, хотин олмаган оилани ичидан бошқаришни билмайди, сутга оғзи куймаган қатиқни пуфлаб ичмайди...

▫️Хуллас тирик экансиз, ҳаракатда экансиз барибир хатолар қиласиз. Ҳаёт бу саргузаштга ўхшайди. Синаб кўрасизда, англаб борасиз.

▫️Муҳими, хато қилиб ўзни кечирмаслик эмас, кечириб йўлда давом этиш ва хатони такрорламаслик.

▫️Ўтган кунлар учун ўзингизни койиманг. Ахир у сизнинг ўтмишингиз. Бугун учун у жуда муҳим. Янги кунга янги кўз билан ЯНГИ умидлар билан қаранг.

▫️Қўрқманг. Манзилга етгач, хатолар ҳам йўлнинг бир қисми эканини тушунасиз.
#Мотивация

Ўз-ўзини ривожлантириш йўллари:

1️⃣ Бир кунда 20-30 дақиқа китоб ўқиш учун вақт топинг;
2️⃣ Ҳар куни бирор тилдан янги 10-20 та сўз ёдланг;
3️⃣ Ўқишга кўп вақт сарфланг, лекин дам олишни ҳам унутманг;
4️⃣ Фойдали одатларингизни ривожлантиринг, ҳар 2-3 ҳафтада янги одат шакллантиринг;
5️⃣ Олдингизга ойлик, ярим йиллик, йиллик, 5 йиллик мақсадлар қўйинг ва шу мақсадларингиз сари ҳар куни қадам босинг;
6️⃣ Сизга негатив таъсир кўрсатадиган одамлардан йироқлашинг;
7️⃣ Камчиликларингиз устида ишланг;
8️⃣ Тайм-менежментни ўрганинг, бу сизга фойда беради.
#Таништирамиз
#Мотивация_рағбат

⚡️“Маҳалладан — республикагача” тамойили асосида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоли орасидан лавозимга тайинланган салоҳиятли кадрлар

◽️
Салоҳиятли кадрлар резерви ҳақида

Агентлик Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мотивация

2024 йил – ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили.

Оддий ўзбек қизларининг бизнесда эришган катта ютуқлари.

Кўринг, ўрнак олинг, интилинг!

Улар сафига Сиз ҳам қўшилишингиз мумкин.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Мотивация

✍️ Эрта тонгдан 10 та ҳаёт ҳикмати!

1️⃣ Бахтли инсонлар бошқаларни ҳам бахтли кўришни исташади!

2️⃣ Ҳеч қачон омадсизликдан бош эгманг, чунки  бахтқуши ҳам эгик бошларга қўнмайди!

3️⃣ Ҳақиқий бахт - бу энг аввало саломатлик ва ота-онанинг меҳридир...!

4️⃣ Сизни ранжитган инсонларни кечиринг, аммо ўзингизга қайта яқинлаштирманг!

5️⃣ Аллоҳ инсонлар елкасига, улар кўтара олмайдиган юкни ташламайди!

6️⃣ Барчамизга ҳақиқат ёқади, аммо ҳақиқатни айтган одам ёқмайди!

7️⃣ Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, дангасалик белгиси ҳамдир!

8️⃣ Бойлик - пулнинг кўплиги эмас, нафснинг тўқлигидир!

9️⃣ Ростгўй инсон - ҳаммага душман!

🔟 Натижа ниятингизга боғлиқ эканлигини унутманг!