Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
95K photos
6.9K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
НУРОНИЙЛАРНИНГ ЮБИЛЕЙЛАРИ НИШОНЛАНДИ

Юртимиз бўйлаб, юқори даража нишонланаётган "Кексалар хафталиги" муносабати билан бугун Давлатобод туман Елхон МФЙда 55 йилдан буён биргаликда умргузаронлик қилаётган, бугунги кунда 7 нафар фарзандларни уйли жойли килиб, 23 нафар невара, 5 нафар эвараларнинг севимли бобо ва бувисига айланиб улгурган бахтли оила эгалари Жакбарали ота ва Сафияхон Ая Жўраевларнинг хонадонларда никоҳ туйларининг 55 йиллиги нишонланди. Ушбу бахтли кун муносабати билан, Елхон МФЙ ходимлари ҳамда Давлатобод туман Махалла ва нуронийларни қўлллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари А.Мавлановлар иштирок этиб, бахтли турмуш эгаларини мана шундай юбилей байрамлари билан табриклаб эсдалик совғаларини топширишди. Ушбу ҳудуднинг умум таълим мактаби иқтидорли ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари эса тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди. Тадбир якунида Жўраевлар оиласининг нуроний келин-куёвлари бугунги фаровон кунларимиз, осуда осмонимиз, юртимиз тинчлиги бардавом бўлишини тилаб, самимий дуолар қилишди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Давлатобод тумани, Нуробод дахасида "Қандолат" ишлаб чиқариш фабрикасига
аёл ва қизларни ишга таклиф қиламиз

🔰 Бўш иш ўрни : 25 та
🔰Талаблар: Масулиятли, Харакатчан, Тартибли, Озода, Халол...

🔹Ёши: 45 ёшгача
🔹Малумоти: Шарт эмас
🔹Maosh: келишилган холда
Манзил: Давлатобод тумани, Нуробод

Мўлжал: Обод кийим дўкони рўпарасида

☎️ +998 95 303 88 44
103 ёшли онахоннинг ҳолидан хабар олинди

Давлатободда "Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат" шиори остида 100 ёшни қаршилаган нуронийларимиз ҳолидан хабар олишлар давом этмоқда.

Бугун "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан "Ўрта Ровустон" маҳалласида 103 ёшни қаршилаган Мадраҳимова Мавлуда хонадонида бўлдик.

Онахон анча тетик ва бақувват. Онахон юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги учун дуо қилиб, нуронийларга бўлаётган эътибордан мамнунлигини айтиб ўтди.

"Кексалар ҳафталиги" доирасидаги тадбирлар давом этмоқда...

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
#Биласизми

🔰 Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати билан вақтинча рўйхат асосида яшайдилар.

📝 Вақтинча рўйхатга олиш, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистонга кириб келганларидан кейин Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига 3 иш куни давомида мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.

🗓 Вақтинча рўйхатга олинишнинг муддати, мазкур шахс Ўзбекистон Давлат чегараси назорат-ўтказиш пункти орқали кириб келган санадан кейинги куннинг 00:01 соатидан бошлаб ҳисобланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Наманган ва Бухоро ўртасида авиақатнов йўлга қўйилди
#7oct #uzbekiston24
102 ёшли онахоннинг ҳолидан хабар олинди

Давлатободда "Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат" шиори остида 100 ёшни қаршилаган нуронийларимиз ҳолидан хабар олишлар давом этмоқда.

Бугун "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан "Юқори Ровустон" маҳалласида 102 ёшни қаршилаган Хайитова Салимахон хонадонида бўлдик.

Онахон анча тетик ва бақувват. Онахон юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги учун дуо қилиб, нуронийларга бўлаётган эътибордан мамнунлигини айтиб ўтди.

"Кексалар ҳафталиги" доирасидаги тадбирлар давом этмоқда...

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi