Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.62K subscribers
100K photos
7.45K videos
66 files
14.9K links
Download Telegram
Нуронийларнинг ҳаёт тажрибаси ёшларга ибрат

Ёшлар ўртасида турли ноҳуш ҳолатлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳаолатларини олдини олиш, яратилган шароитлардан оқилона фойдаланишлари ҳамда турли ноқонуний ҳаракатлар содир этишларини олдини олиш ҳамда ҳаётий тажрибаларни ўртоқлашиш мақсадида Давлатобод туман 53 сонли умум таълим мактабида "Нуроний ва ёшлар" учрашуви ташкил қилинди. "Кексалар хафталиги" доирасида ташкил қилинган ушбу тадбирда Нуробод МФЙ фаол нуронийлари, Профилактика инспектори иштирок этиб, мактабнинг юқори синф ўқувчиларига ўзларининг ҳаётий тажрибалари, ибратли фикрлари билан ўртоқлашдилар. Унда, мамлакатимиздаги бугунги тинчлик сиёсатини қадрлаш, ҳар бир ўқувчи ҳаётда ўз ўрнини топишлари ва жамият ҳаётига наф келтирадиган муносиб инсон бўлиб камолга етишлари, таълимда устознинг ўрни ва ота-она меҳнатини қадрлаш масалалари тушунтирилди. Мактаб ўқувчилари ҳамда кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга бўлган нуронийлар ўртасида ташкил қилинган спорт мусобақалари эса икки авлод вакилларига ҳам манзур бўлди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
Маъанавий-маърифий соҳада қабул қилинган янги қарор бўйича семинар ташкил қилинди

Юртимизда муҳтарам юртбошим раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотларнинг аксарияти ёшлар келажаги, таълим тизимини ривожлантиришга қаратилаётгани ҳеч кимга сир эмас. 2022 йил 11 майда “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 241-сонли Президент қарорининг қабул қилиниши ҳам сўзимиз исботидир. Айнан шу қарорнинг
3-банди 5-хатбошида Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш белгиланган эди. 2022 йил 3 октябр куни эса Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 558-сонли қарор қабул қилинди. Халқ таълими бўлими томонидан тумандаги 92-сонли умумий ўрта таълим мактабида мазкур қарорини ўрганиш ва тарғиботини олиб боришга бағишланган ўқув семинари ташкил этилди. Унда Наманган Давлат Университети тарих фанлари номзоди, доцент Низомжон Ғофуров, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси, кўмита раиси Икромжон Солиев, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Амирбек Исақжанов, туман ИИБ ҳодими капитан Дамир Сулайманов, шунингдек, таълим муассасаларининг соҳага масъул педагоглари иштирок этдилар.
Семинарда сўз олганлар қарор билан таништириб, унинг моҳияти ва бугунги кундаги долзарб эканлиги юзасидан фикрларни билдирдилар.
Тадбир сўнггида қарор юзасидан савол-жавоблар ўтказилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
САЙЁР ҚАБУЛГА МАРҲАМАТ!

Мажбурий ижро бюроси Давлатобод туман бўлими томонидан 2022 йил 8 октябрь куни соат 09:00 дан 13:00 гача 1-сектор худудидаги “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр қабул ўтказилади. Унда Бюронинг Давлатобод туман бўлими бошлиғи ва бошқарма вакили иштирок этади.

Сайёр қабулни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жисмоний ва юридик шахсларнинг суд ва бошқа органлар ҳужжатлари билан боғлиқ мурожаатларни тезкорлик билан ҳал қилишдан иборат.

Бюро фаолияти бўйича сизларни қизиқтирган саволлар ёки мурожаатингиз бўлса сайёр қабулда қатнашишларингизни сўраб қоламиз.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси
ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Туман ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари фаолиятини таҳлил қилиш мақсадида Давлатобод туман ҳокимлигида таҳлилий йиғилиш ўтказилди. Унда, туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари О.Хасанов, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари С.Шукуржонова ҳамда тумандаги ёшлар етакчилари иштирок этди. Йиғилиш давомида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш ва муаммоларни ўрганиб, уларга кўмак бериш юзасидан олиб борилаётган ишлар, шунингдек, беш ташаббус мусобақаларининг ўтказилиши юзасидан амалга оширилган ишлар ўрганилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш, фуқаролар мурожаатларини ижросига масъулиятли бўлиш ҳамда ижро интизомига риоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
🏦"FAZMAN ТЕХТIL" tikuvchilik fabrikasiga malakali yigit va qizlarni ishga taklif qilamiz! "VAKKONI"

Yosh: 18 - 35 gacha

📋Ish o'rinlari :
Bichuvchi .
Tikuvchi.
Dazmolchi.

Ish vaqti 08:00 dan 18:00 gacha
Soat 10:00 da choy ichishga, 16:00da dam olishga tanaffus va tushlikda issiq ovqat beriladi.

🚍Transport va ovqatlanish korxona hisobidan.

🏚Uzoqdan kelganlarni yotoqxona bilan ta'minlaymiz

💰Oylik maosh Suhbatdan so'ng. 1.500.000 so'mdan 6.000.000 so'mgacha

Imkoniyatlar:
🎁 1 oy uzluksiz ishlaganlarga 200.000 so'm pul mukofoti beriladi.

15 kunda avans.
+Ish staj yuritiladi.
+Kasbiy o'sish.
Qo'llab quvvatlovchi jamoa.

Dam olish kuni: yakshanba.

🏘 Manzil: Davlatobod tuman 1-kichik noxiya sportchilar ko'chasi 61-А uy.
⛳️Mo'ljal: Navbahor stadionidan o'tganda 56-maktab yonida.

Murojaat uchun ⬇️
📞
+998930500023
📞 +9989021405 06
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в российский город Санкт-Петербург.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter