Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.8K subscribers
95.6K photos
6.97K videos
62 files
13.9K links
Download Telegram
#Сиёсий_маърифат_соати

Навбатдаги "
Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди

Айни дамда Давлатобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтмоқда.

Ушбу ўқув Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган бўлиб, унда бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот берилмоқда.

Жумладан:
Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)

Сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иштироки

Муддатидан олдин овоз бериш тартиби.


Эслатиб ўтамиз мазкур ўқув соати Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
#Сиёсий_маърифат_соати

Сиёсий-маърифат соати

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказиб келинаётган ўқувнинг бу галги жараёнида Давлатобод тумани ҳокимлиги аппарати ходимлари ҳамда бўлимлар бошлиқлари иштирок этишди.

Сиёсий маърифат соати бошида мамлакатимиз ва хорижда содир бўлаётган сўнги янгиликлардан хабардор этилди.

Ўқув соати Давлат бошқарув академиясининг кафедра мудири Гўзал Саъдиеванинг “Давлат фуқаролик хизматларининг одоб-ахлоқ қоидалари” мавзусидаги маърузаси билан бошланди. Сўнг ҳафта давомида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти тўғрисида маълумотлар берди.

Ўқув якунида “Бир чимдим” маънавият рукнида ссенарийнавис, кинорежисёр Рихсивой Мухаммаджанов билан “Ҳаёт ҳақиқати”, “Миллат олдидаги бурч” ва “Ҳаёсини йўқотган миллат, миллат эмас!” мавзуларида тайёрланган суҳбат тингланди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
#Сиёсий_маърифат_соати

Сиёсий-маърифат соати

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказиб келинаётган ўқувнинг бу галги жараёнида Давлатобод тумани ҳокимлиги аппарати ходимлари ҳамда бўлимлар бошлиқлари иштирок этишди.

Сиёсий маърифат соати бошида мамлакатимиз ва хорижда содир бўлаётган сўнги янгиликлардан хабардор этилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш — @davlatobodhokimligi
#Сиёсий_маърифат_соати

Навбатдаги сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган навбатдаги ўқувда Давлатобод тумани ҳокимлиги аппарати ходимлари, туман ҳокимлигининг бўлим бошлиқлари ҳам иштирок этдилар.

Бугунги ўқувда иштирокчиларга юртимиздаги ҳамда хориждаги рўй бераётган муҳим ва долзарб мавзулар ҳақида маълумот берилиди.

Сиёсий-маърифий соатда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтилди.