Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.27K subscribers
104K photos
7.8K videos
71 files
15.6K links
Download Telegram
#Матбуот_анжумани

Бугун, 14:00да АОКАда "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилади.

📹 Жараён "O'zbekiston 24" телеканали ҳамда АОКАнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Каналга уланиш — https://t.iss.one/davlatobodhokimligi
#Матбуот_анжумани #Давлатобод_тумани_ҳокимлиги #Ижтимоий_тармоқлар #ОАВ #Журналистлар #Блоггерлар #Тармоқ_фойдаланувчилари #Кенг_жамоатчилик

Матбуот анжумани

Бугун Давлатобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида туманидаги 350 та кўп қаватли уйларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун марказий қозонхоналар қуриш, иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар “2022/2023 куз-қиш мавсумида кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Мазкур матбуот анжуманида ОАВ блогерлар ҳамда анжуман қатнашчиларига туман ҳокимлиги, бошқарма ҳамда "Иссиқлик манбаи" ДУК, Наманган вилояти “Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Наманган вилоят филиали раҳбарлари томонидан соҳада амалга оширилган ишлар, яқин йилликдаги истиқболли режалари бўйича маълумот берилди.

Шунингдек журналистлар ва блогерлар томонидан хозирги куннинг долзарб мавзуси бўлиб турган ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган бахсли ҳолатлар юзасидан саволларига жавоблар олдилар.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
#Матбуот_анжумани #Давлатобод_тумани_ҳокимлиги #Ижтимоий_тармоқлар #ОАВ #Журналистлар #Блоггерлар #Тармоқ_фойдаланувчилари #Кенг_жамоатчилик

Журналист ва блогерлар учун иссиқлик тизимини модернизация қилиш юзасидан пресс-тур ташкил этилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ҳамда Наманган вилоят Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан Давлатобод туманидаги 350 та кўп қаватли уйларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун марказий қозонхоналар қуриш ва иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ва “2022/2023 куз-қиш мавсумида кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзусида Пресс-тур ўтказилди.

Пресс-турга ОАВ ходимлари, журналист ва блогерлар иштирок этишди. Пресс-тур иштирокчиларига Давлатобод тумани “Навбахор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган РК-1 марказий қозонхонаси ва кўп қаватли уйларда демонтаж ва монтаж ишлари, хонадонларга замонавий биметал иситиш радиаторларини ўрнатиш ишлари, уйларнинг ер тўла қисмига (ИТП) индивидуал иссиқлик пунктини ишлаш тизими билан яқиндан таништирилди.

Шунингдек журналист ва блогерларга, қурувчи ташкилотлар томонидан қурилиш ишларида аҳоли эътирозлари, тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган камчилклар юзасидан ҳам саволларига жавоблар берилиб яқин кунларда камчиликлар бартараф этилиши билдирилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi
👍31👎1
#Матбуот_анжумани

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ташаббуси билан “Наманган вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш, 63-халқаро “Гуллар фестивали”га тайёргарлик ҳамда "Ахсикент" мажмуасида олиб борилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. 

Вилоятдаги барча маҳаллий ҳокимликлар Ахборот хизматлари раҳбарлари, марказий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар таклиф этилган мазкур тадбир Наманган туманидаги “Наврўз” маҳалласида жойлашган “Gulchilik logistika markazi”да бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуриддинов қатнашиб, мавзу юзасидан батафсил маълумот берди. ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди.

Таъкидланишича, Наманган вилоятига 2017 йилда 2,3 минг нафар хорижий, 22,6 минг нафар маҳаллий  сайёҳлар ташрифи кузатилиб, 2,3 млн. доллар миқдоридаги туризм хизматлари экспорти амалга оширилган бўлса, 2023 йил якунларига кўра вилоятимизга келган хорижий сайёҳлар 159,8 минг нафарга, маҳаллий сайёҳлар 3,9 млн. нафарга етиб, 138,5 млн. доллар қийматидаги туризм хизматлари экспорти амалга оширилди ва 2017 йилга нисбатан 600 баробарга ўсишга эришилди.
Шунингдек, ушбу йўналишда 2024 йил режалари билан таништирилди.


Матбуот анжуманида 63-халқаро “Гуллар фестивали” 2024 йилнинг 19 майидан 23 июнига қадар ўтказилиши режалаштирилгани,бу йил қирқ кун давомида бетакрор гул дизайнлари ва мафтункор кўргазмалар, турли кўнгилочар тадбирлар, кўрик-танловлар иштирокчиларга завқ бағишлаши, бунинг учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилаётгани айтилди.

Шунингдек, анжуман давомида Тўрақўрғон туманидаги “Ахсикент” мажмуасининг кўҳна тарихини тиклашга берилаётган эътибор, унинг бугуни ва келажаги учун амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Иштирокчилар тадбир якунида “Наврўз” маҳалласида гул етиштиришдаги илғор тажрибалар билан яқиндан танишдилар.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
👍2
#матбуот_анжумани

Кейинги йилларда Наманган вилоятига ҳам мамлакатимиз ва чет элдан сайёҳлар оқими сезиларли даражада ортиб бормоқда. Табиийки, бу меҳмонларга хизмат сифатини оширишни тақозо этади.

Вилоятда 2018 йилда 19 та (1086 ўринли) жойлаштириш воситалари (меҳмонхона, хостел, кемпинг ва оилавий меҳмон уйлари) мавжуд бўлган бўлса, 2024 йилнинг 1 май ҳолатига уларнинг умумий сони 684 тага, ўринлари сони 10819 тага етказилди.

Бугун Давлатобод туманида  "Аtour" меҳмонхонасининг очилиш маросимидан сўнг ташкилланган матбуот анжуманида ОАВ вакилларига шу ҳақда тўлиқ маълумот берилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуритдинов иштирок этди.

Ишга тушган туризм лойиҳалари бўйича 2024-2026 йиллларда туризм соҳасида умумий қиймати 5.2 трлн. сўмлик 87 та лойиҳалар манзилли рўйхати шакллантирилган бўлиб, улардан йил якунига қадар  умумий қиймати 1,8 трлн. сўмлик 79 та лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилган.

Анжуманда журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.
👍31🎉1👌1
#Матбуот_анжумани

Наманганда АйТи соҳаси ривожланишнинг янги босқичига чиқди

Бугун Наманган шаҳридаги "IT–Park" биносида Наманганга жалб қилинган хорижий ва маҳаллий АйТи компаниялар фолиятига бағишланган Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Ахунбабаев, Россия Федерациясининг «Синергия»  университети “Минтақавий Техникумлар” лойиҳасини ривожлантириш бўйича директори Александр Тетерюк, бир қатор маҳаллий АйТи-компаниялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ҳамда блогерлар иштирок этишди.

Таъкидлаш жоиз, Наманган шаҳри марказида янги “IT-Park” барпо этилиб,  жорий йилнинг 3 апрель куни ўз фаолиятини бошлади ва етакчи экспортёр АйТи компаниялар йил якунига қадар бепул ижара ҳуқуқи асосида жойлаштирилди. Бугунги кунда 15 га яқин хорижий ва маҳаллий АйТи компаниялар АҚШ, Англия, Малайзия, Россия, Чехия ва дунёнинг бошқа давлатларига дастурлаш, логистика хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Матбуот анжуманида “Synergy Hub Academy” XK МЧЖ, “RealSoft Namangan” МЧЖ ҳамда бир нечта АйТи компаниялар лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

Хусусан, Россия Федерациясининг «Синергия» корпорацияси Наманганда рақамли касблар техникуми ташкил этмоқда. Мазкур техникумда АйТи соҳасига ихтисослашган касбларни ёшларга ўргатиш мақсад қилинган. “RealSoft” компаниясининг эса 7 та мамлакатда ва 5 та вилоятда, жумладан, Наманганда ҳам филиали мавжуд.
Анжуманда шу ва бошқа йўналишларда олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Матбуот анжумани давомида ОАВ вакиллари ва АйТи компаниялар ўртасида савол-жавоблар ҳам ўтказилди.

Маълумот учун: 2024 йил 1 январь ҳолатига вилоятда "IT–Park" резидентлари сони 30 тани ташкил қилган бўлиб, ҳозирга қадар яна 36 та компания резидент мақомини олиб, уларнинг жами сони 66 тани ташкил этмоқда. Йил якунига қадар резидентлар сонини 80 тага етказиш мақсад қилинган.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
👌21🎉1
#Матбуот_анжумани

Бугун Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилояти бошқармалари раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Тизимда жорий йилнинг ўтган 6 ойида амалга оширилган ишларга бағишланган тадбирда кадастр хизмати кўрсатишни яхшилаш, соҳани рақамлаштириш, шаффофлигини таъминлаш, умумиллий бойлигимиз бўлган ерни асраб-авайлаш ва ундан оқилона фойдаланиш борасидаги ишлар юзасидан масъулларнинг маърузалари тингланди.

Таъкидландики, назорат инспекторлари томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоятда жами 1766 та ҳолатда 92,7 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланган. Шундан ёзма кўрсатмаларга асосан 1012 та ҳолатда 36,3 гектар ихтиёрий бартараф этилди, 516 та ҳолатда 30,6 гектар бўйича судларга даъво аризалари киритилди, 100 та ҳолатда 19,4 гектар бўйича тузилган хужжатлар прокуратура органларига юборилган.


Шунингдек, вилоятда кадастр паспортини шакллантириш учун ДХМ ва ЯИДХП орқали жами 39 969 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, 21 364 та мурожаат ижобий ҳал қилиниб, кадастр паспорлари шакллантириб берилди.

Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари шу ва бошқа йўналишларда олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот олдилар.

Мавзуга оид савол-жавоблардан сўнг, соҳа ходимларининг иш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
1👍1🎉1👌1
#Матбуот_анжумани

Ижтимоий ҳимоя йўналишидаги ишлар билан танишилди

Бугун Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати иш режасига кўра, ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида марказий ҳамда маҳаллий ОАВ лар, журналист ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.

"Инсон" ижтимоий хизматлар маркази фаолияти ва режалари” мавзусидаги тадбирда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Иброҳим Ҳожиев, Давлатобод тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори Шерали Ҳамроев тизимда олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Хусусан, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури, эҳтиёжманд оилалар ҳамда ногиронлиги бор бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар аниқ мисоллар орқали очиб берилди.


Матбуот анжуманида матбуот соҳаси вакилларининг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt
| Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
🔥21👍1🤩1🤝1
#МАТБУОТ_АНЖУМАНИ

"1-Халқаро Наманган авто фестивали" олдидан
матбуот анжумани бўлиб ўтди

Давлатобод туманидаги "Афсоналар водийси" тематик паркида ташкил этилган анжуманда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Б. Нуритдинов, авто спорт ва тюнинг усталари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида фестивалнинг асосий мақсад ва моҳияти, унинг халқаро даражадаги аҳамияти ҳамда иштирокчилар учун яратиладиган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Фестиваль дастуридан ўрин олган автомобиллар кўргазмаси, тюнинг қилинган автомобиллар намойиши, авто спорт, картинг, автомобил таъмирлаш ва эҳтиёт қисмларни тезкор алмаштириш бўйича мусобақалар, тюнинг автомобиллари иштирокида автопарад, ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб ва совриндорларни аниқлаш, тақдирлаш маросими, тантанали очилиш ва ёпилиш, эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастурилари бўйича ОАВ вакиларига маълумот берилди.

Тадбир ташкилотчилари томонидан фестиваль меҳмонларини жонли автошоу кутаётгани таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз,"1-Халқаро Наманган авто фестивали" 2025 йил 22 февраль, яъни келаётган шанба куни "Афсоналар водийси" тематик паркида бўлиб ўтади.

Барча юртдошларимиз, авто ишқибозлар ҳамда ОАВ вакилларини кутамиз.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt
| Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
2🎉1👌1