Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.38K subscribers
94.1K photos
6.8K videos
61 files
13.6K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти ва саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Бекобод шаҳрига келиб, Ўзбекистон металлургия комбинатида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с условиями жизни населения и работой объектов промышленности прибыл в город Бекабад, где были представлены новые проекты, реализуемые на Узбекском металлургическом комбинате.

#Mirziyoyev #safar #Bekobod #metallurgiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Давлатобод тумани Давлатобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 33 мактаб атрофлари Иссиқлик тизими тармоғини тортиш вақтида йўллар қазилиб, ишлар қолиб кетгани тўғрисидаги фото материалга туман ҳокимлигининг расмий муносабати.

Танқидий материал юзасидан ўрганиш олиб бориш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан тезкор ишчи гуруҳ тузилиб кўрсатилган манзилда ўрганиш олиб борилди, ҳақиқатдан ҳам ушбу ҳудудда иссиқлик манбайини қуриш ва тармоқ ўтказиш ишлари олиб борилгани, автомобиллар ва пиёдалар учун ҳавфсизлик чоралари кўрилмагани аниқланди.

Қурувчи ташкилот расмийлари билан боғланиб вазият юзасидан изоҳ сўралганда, ишлар якунига етказилмагани, автомобиллар ва пиёдалар учун ҳавфсиз қатнов қисм ташкил этилиши, тармоқ ўтказилган ҳудудларда (ковланган ҳуддудлар) текшириш ишлари амалга оширилгандан сўнг кўмиш ва йўл қисмларини таъмирлаш ишлари олиб борилишини, ишлар давомида масъуллар томонидан ҳавфсизлик чоралари кўрилмагани (яни қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудларни махсус тўсиқлар билан ўралмагани) учун чора кўрилиши маълум қилинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Матбуот_анжумани #Давлатобод_тумани_ҳокимлиги #Ижтимоий_тармоқлар #ОАВ #Журналистлар #Блоггерлар #Тармоқ_фойдаланувчилари #Кенг_жамоатчилик

Матбуот анжумани

Бугун Давлатобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида туманидаги 350 та кўп қаватли уйларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун марказий қозонхоналар қуриш, иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар “2022/2023 куз-қиш мавсумида кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Мазкур матбуот анжуманида ОАВ блогерлар ҳамда анжуман қатнашчиларига туман ҳокимлиги, бошқарма ҳамда "Иссиқлик манбаи" ДУК, Наманган вилояти “Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Наманган вилоят филиали раҳбарлари томонидан соҳада амалга оширилган ишлар, яқин йилликдаги истиқболли режалари бўйича маълумот берилди.

Шунингдек журналистлар ва блогерлар томонидан хозирги куннинг долзарб мавзуси бўлиб турган ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган бахсли ҳолатлар юзасидан саволларига жавоблар олдилар.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш - @davlatobodhokimligi