Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.83K subscribers
93.3K photos
6.71K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
#Online

НАМАНГАНДА КУЗ ЁМҒИРИ

Куз ёмғирлари Наманган шаҳрига ўзгача руҳ бағишлайди — ҳамма нарсани янги нигоҳ билан кўриш, табиат ва ҳаёт ўртасидаги уйғунликни ҳис этиш имконини беради.
#online

Шавкатжон Абдураззоқов бугун вилоят марказидаги бунёдкорликлар билан танишмоқда


Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугунги ўрганишларини Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон боғи"дан бошлади.

Дастлаб аввал берилган топшириқлар ижросини назорат қилди. Масъуллар билан суҳбатлашиб, юзага келган муаммоларни ўрганди ва уларни бартараф этиш ҳамда ишларни тезлаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

Шунингдек, вилоят раҳбари боғдаги дам олиш масканлари, болалар майдончалари, сунъий кўл ва "Ватанпарварлик боғи" қурилиши билан танишиб, бу ерда аҳоли учун янада қулай ва замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратди.

Ташриф давомида Шавкатжон Абдураззоқовга “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида боғ ҳудудида турли манзарали дарахтлар экиш режаси тақдимот қилинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#online

95 сонли мактабга қўшимча бино қурилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари С.Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Давлатобод туманида инвестиция дастурига киритилган объектларда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишиш мақсадида туманда бўлиб турибди.

Мактабга 660 ўринли янги бино, 12х24 ўлчмадаги ёпиқ спорт зал ва ёрдамчи бино, 250 ўринли фаоллар зали қурилмоқда, 280 ўринли эски бинони мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етказилган.

Бу ишлар учун жами 10 млрд. 691 млн. сўм маблағ ажратилган.

Айни кунларда мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Бош прокурор ўринбосари қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечириб, қурувчи ва масъуллар билан сухбатлашиб, белгиланган муддатларда сифатли бажариш, жамоатчилик назоратини кучайтириш вазифаси қўйилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#online

Штаб фаолияти раҳбарият назоратида

Давлатобод туманида 2024-2025 йилларда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида махсус штаб ташкил этилди. Мазкур штабнинг самарали ва узлуксиз фаолият юритиши туман раҳбарияти томонидан доимий назоратга олинган.

Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев ва туман ИИБ бошлиғи Бобиржон Шукуров штаб фаолияти билан танишиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнларини ўрганишди. Ўрганиш давомида мурожаатларни ҳал этишда фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, уларнинг муаммоларини самимийлик билан эшитиш ва тезкор ечим топиш муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди.

Штаб ходимларига кунлик таҳлилий маълумотлар тайёрлаб бориш, куз-қиш мавсуми билан боғлиқ барча масалаларда аниқ ва тизимли ёндашувни таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Мазкур штаб фаолияти аҳоли учун қулай ва самарали хизмат кўрсатишни мақсад қилиб, ўз ишини давом эттирмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#online

Аҳоли хонадонларига замонавий иссиқлик тизимлари ўрнатилмоқда

Аҳоли хонадонларига сифатли ва барқарор иссиқлик таъминотини етказиб бериш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирлар доирасида замонавий, ҳамёнбоп ва энергия тежамкор батареялар ҳудудларга олиб келиниб, аҳоли учун қулай нархларда ўрнатиб берилмоқда.

Лойиҳа нафақат аҳолининг кундалик ҳаётини енгиллаштириш, балки иссиқлик таъминоти самарадорлигини оширишни ҳам кўзда тутади. Маҳаллий мутахассисларнинг таъкидлашича, ўрнатилаётган замонавий батареялар нафақат экологик хавфсиз, балки энергия истеъмолини сезиларли даражада камайтириш имконини беради.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, мазкур дастур давомида аҳоли хонадонларида иссиқлик таъминотини яхшилаш билан бир қаторда, электр энергияси истеъмоли бўйича харажатларни камайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Шу билан бирга, батареяларнинг арзон нархларда ўрнатиб берилиши аҳолининг молиявий юкини камайтиришга хизмат қилади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#online

Муҳокама йиғилиши ўтказилди


Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев раҳбарлигида навбатдаги муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда соҳага дахлдор тегишли ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, банк вакиллари ва бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Йиғилишда тумандаги ижтимоий-иқтисодий масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, аҳоли томонидан оилавий бизнесни ривожлантириш мақсадида олинган кредит маблағларининг ўз вақтида қайтарилиши ҳолати таҳлил қилинди.

Шунингдек, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг доимий даромад манбаларига эга бўлишини таъминлаш масалалари муҳим аҳамият касб этди. Йиғилиш давомида масъул раҳбарларга ушбу йўналишларда самарали иш ташкил этиш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Таҳлилий натижалар ва муҳокама қилинган масалалар асосида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#online

Давлатободда иссиқлик тизимини модернизация қилиш ишлари давом этмоқда

Давлатобод туманида иссиқлик таъминотини модернизация қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда янги қувватларни ишга тушириш билан бирга аҳолига тушунтириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумотларга кўра, РК-2 қозонхонасининг қурилиши ва тармоқларни тортиш ишлари давом этмоқда. Лойиҳа доирасида "Халқлар дўстлиги", "Умид", "Янги Тонг", "Истиқлол" ва "Давлатобод" маҳаллаларидаги 198 та кўп қаватли уй, 8752 хонадон ва 14 та ижтимоий объект қамраб олинади.

Аҳоли учун энергия самарадор иссиқлик тизимининг афзалликлари тушунтирилмоқда. Марказлашган тизимга уланиш имкониятлари ва янги тизимнинг қулайликлари ҳақида кенг тарғибот ишлари ташкил этилмоқда.

Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев лойиҳа доирасидаги амалий ишлар билан танишиб, келгусидаги вазифалар бўйича кўрсатмалар бердилар. Ушбу лойиҳа нафақат турмуш даражасини яхшилаш, балки энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга ҳам хизмат қилади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
#online

Давлатобод тумани сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди

Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев ва туман ИИБ бошлиғи Бобуржон Шукуровлар, профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла раислари билан навбатдаги учрашувни ўтказди.

Учрашув давомида ҳудудларда ижтимоий муаммоларни бартараф этиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини мустаҳкамлаш, шунингдек, маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Туман ҳокими мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берган бўлса, туман ИИБ бошлиғи ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактик тадбирларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, учрашувда чет элда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларни юртга қайтариш ва улар билан ишлаш масалалари муҳокама қилинди. Сектор раҳбарлари бу борада маҳалла ва профилактика инспекторларига фуқароларнинг ижтимоий ҳамда ҳуқуқий муаммоларини ҳал этиш ва уларни жамиятга қайта интеграция қилиш бўйича аниқ вазифалар юклади.

Хусусан, туман ҳокими профилактика инспекторлари ва маҳалла раисларига фуқаролар билан яқин мулоқот ўрнатиш, муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш ҳамда ижтимоий шерикликни кучайтириш бўйича аниқ йўналишларни белгилаб берди.

Учрашув якунида маҳалла раислари ва сектор раҳбарлари ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, долзарб масалаларни биргаликда ҳал этишга тайёр эканликларини маълум қилишди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh